Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
90.8K subscribers
7.13K photos
2.81K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
❗️Юртимизда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 41,1 миллион дозадан ошди

🔺20 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 113 443 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20 942 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 39 768 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 733 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 142 077 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 134 051 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 292 793 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 715 233 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (19 176 доза),
📌Самарқанд вилояти (15 740 доза),
📌Фарғона вилояти (11 523 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️20 январь ҳолатига кўра, юртимизда 704 326 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 454 071 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 250 255 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (169 643 доза), Самарқанд (108 266 доза), Андижон (77 611 доза), Қашқадарё (61 301 доза), Наманган (61 079 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Дунё олимлари: Коронавирусга қарши вакциналар 5-11 ёшли болаларда 90,7 фоиз самара беради

Дунёда коронавирусга чалинаётганлар орасида болалар ҳам кўп. Айниқса, COVID-19нинг “омикрон” штамми бугунги кунда жажжи беморлар саломатлигига ҳам хавф солмоқда.

Ваҳоланки, бунга қарши курашишнинг самарали воситаси мавжуд. Шу сабабли ЖССТ ўтган йилнинг июнь ойида 5-11 ёшли болаларни эмлашга рухсат берди.

Сабаби ушбу ёш гуруҳидаги болалар ўртасида коронавирусга қарши эмланиш 90,7 фоиз самарадорлик кўрсатди.

Бу имкониятдан биринчи бўлиб Хитой фойдаланди. Мамлакат расмийлари июль ойидаёқ “Sinovac” ва “Sinopharm” компаниялари вакциналарини уч ёшдан ошган болаларда қўллашни маъқуллади.

15 сентябрдан эса Кубада икки ёшли болалар ўртасида эмлаш кампанияси бошланди. Сал ўтиб, яъни 15 октябрдан бу сафга Эквадор ҳам қўшилди. Бу ерда 5-11 ёшли болалар ҳам “Pfizer”нинг одатдаги дозаси учдан бир қисмини, олти ойдан кейин эса ушбу вакцинанинг иккинчи компонентини, каттароқ ёшдагилар интерваль билан икки марта “Sinovac” дозасини олишга киришди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан АҚШда ҳам худди шу ёшдагиларни “Pfizer – BioNTech” вакцинаси билан эмлашга рухсат берилди.

Қолаверса, Германия, Испания, Греция, Италия, Португалия, Франция, Венгрия, Исроил, Бразилия, Австралия каби қатор давлатларда ҳам кичик ёшли ўғил-қизларни эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Буюк Британия, Канада, Бельгия, Эстония, Саудия Арабистони ҳукуматлари ҳам шу ёшдаги болаларни эмлашга рухсат берган.

Коста-Рика эса дунёда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун COVID-19га қарши мажбурий эмлашни жорий қилган биринчи давлат бўлди. Бу ерда вакцинация жараёнлари 2022 йил март ойидан бошланади. Япония ҳукумати эса ушбу ёшдаги ўғил-қизларни эмлашга февраль ойидан киришмоқчи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича 3,52 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Энг юқори кунлик касалланиш кўрсаткичлари қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 748 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 347 минг,

🇮🇹 Италия — 199 минг,

🇧🇷 Бразилия — 170 минг,

🇪🇸 Испания — 157 минг,

🇩🇪 Германия — 141 минг,

🇦🇷 Аргентина — 130 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 107 минг,

🇹🇷 Туркия — 71 минг,

🇮🇱 Исроил — 68 минг,

🇧🇪 Бельгия — 67 минг,

🇯🇵 Япония — 45 минг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
❗️Кеча “Тошкент” халқаро аэропорти орқали юртимизга келган 3480 нафар йўловчининг 66 нафарида коронавирус аниқланди

Жорий йил 15 январдан мамлакатимизга кириб келувчилар учун халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш тартиби жорий қилинганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда бу амалиёт янги штамм кенг тарқалишининг олдини олиш ва касалликни ўз вақтида ҳамда тезкор аниқлаш имконини бермоқда.

Хусусан, кеча “Тошкент” халқаро аэропорти орқали юртимизга келган 3480 нафар йўловчидан тест синамалари олинди. Натижада улардан 66 нафарида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

Ушбу беморлар касалликнинг кечишига кўра, уй шароитида ва меҳмонхоналарда даволанишга йўналтирилди.

Амбулатор шароитида муолажа оладиган фуқароларга аэропортнинг ўзида 4 хилдаги бепул дори-дармон воситалари берилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Тиббиётдаги энг илғор тажрибалар Наманган вилоятида ҳам татбиқ этилади

Шифокор ва ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакиллари билан учрашувда тизимга доир муаммоларнинг тезкор ва жойида ҳал этилиши чоралари кўриляпти.

Навбатдаги учрашув Наманган вилоятида ташкил этилди. Унда ҳудудда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этди.

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти тизимдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишингиз учун энг яхши имкониятдир!

Ҳеч бир масала Президент эътиборидан четда қолмайди.

1295 рақами орқали таклиф ва ташаббусларингизни йўлланг ва мамлакат тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ Сўнгги бир кун ичида қарийб 1400 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212289 (+1390) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌59 нафари Бухоро вилоятида,
📌53 нафари Жиззах вилоятида,
📌26 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌22 нафари Навоий вилоятида,
📌45 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌19 нафари Сирдарё вилоятида,
📌77 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌142 нафари Фарғона вилоятида,
📌51 нафари Хоразм вилоятида,
📌183 нафари Тошкент вилоятида,
📌576 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 60 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 66 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 77 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 202149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1536 нафарни ташкил қилди. Шунингдек, кеча 289 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уважаемые медицинские работники!

Открытый диалог Президента с представителями сферы здравоохранения на тему «Медицина Узбекистана – Во имя чести и достоинства человека», который пройдёт в ближайшее время, уникальная возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан по проблемам, касающимся национальной системы здравоохранения.

Ни один вопрос не останется без внимания Президента.

Присылайте предложения и инициативы по номеру 1295 и внесите свой вклад в поднятие медицины нашей страны на качественно новый уровень.

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Самарқанд вилоятида коронавирусга қарши қўлланган вакциналар миқдори 5 миллион дозадан ошди. Бу — ҳудудлар орасидаги рекорд кўрсаткич

🔺21 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 573 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 23 400 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 42 091 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 082 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 258 650 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 157 451 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 334 884 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 766 315 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (19 109 доза),
📌Тошкент шаҳри (18 224 доза),
📌Фарғона вилояти (11 691 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,3 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️21 январь ҳолатига кўра, юртимизда 707 167 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 454 553 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 252 614 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (170 159 доза), Самарқанд (108 266 доза), Андижон (77 873 доза), Қашқадарё (61 594 доза), Наманган (61 375 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекцияси авж олган айни шу кунларда “103” хизмати бригадалари ҳар қачонгидан-да хушёр ва масъулият билан фаолият юритмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига келиб тушаётган ҳар бир чақириқ операторлар томонидан ўз вақтида қабул қилиниб, аҳолига тезкор, сифатли, энг асосийси, куну тун ишончли тиббий хизмат кўрсатилаяпти.

Шунингдек, чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайгани сабабли шаҳар “103” хизмати тасарруфига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўшимча 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга бириктирилди. Шунингдек, Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бустер доза билан эмланиш нега муҳим?

Пандемия даврида коронавирус инфекцияси ва унинг оғир асоратларидан қутилишнинг энг самарали йўли касалликка қарши эмланиш экани бугун барчамизга аён. Шу сабабли дунё олимлари инсониятни вирусга қарши тўлиқ дозаларда вакцина олишга, агар олган бўлса, бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.

Хўш, бу тавсия қанчалик муҳим? Ушбу доза билан кимлар эмланади?

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова билан суҳбатлашди.

— 2021 йилнинг 1 апрелидан мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошланиб, шу кунгача жами 7 турдаги 49,8 млн. дозадан ортиқ COVID-19гa қарши вакцина олиб келинди, — дейди Д. Турсунова. — Яқин ойларда юртимизга яна 12 млн. доза вакцина келтирилиши кутиляпти.

Маълумки, ҳозир коронавирус касаллиги тез-тез мутацияга учраб, ташқи муҳитга мослашмоқда. Бу эса унга қарши курашиш усулларини янада такомиллаштиришни тақозо этади.

Хусусан, айни пайтда дунё экспертлари касалликка қарши тўлиқ дозаларда вакцина олган шахсларни бустер доза билан эмланишни тавсия қилмоқда. Сабаби вақт ўтгач, эмлангандан сўнг ҳосил бўлган антитаначалар миқдори пасая бошлайди ва организмни ҳимоя қила олмайдиган даражага тушиб кетади.

Бустер доза билан эмланиш эса бирламчи вакцина олгандан кейин ҳосил бўлган иммунитетни юқори даражага кўтариб беради. Яъни, бу орқали организмнинг курашувчанлик қобилияти ошади.

Бустер доза билан ҳозирча коронавирусга қарши 2 ёки 3 маротаба вакцина (тўлиқ эмлаш курси) олганлар бир бор эмланиши мумкин. Бунинг учун вакцинанинг биринчи дозаси олинганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлиши лозим.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бустер доза вакцинадан фойдаланиш амалиёти профилактик тиббиётда анчадан бери мавжуд (шол, қизамиқ, қизилча, бўғма ва бошқалар) бўлиб, юртимизда қатор бошқарилувчи юқумли касалликларнинг олдини олишда қўлланилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Андижон тиббиёт соҳасида намунавий ҳудудга айлантирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ бу саволларга жавоб топиш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этиш мақсадида Фарғона ва Намангандан сўнг Андижон вилоятига келди.

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Минздрав: Андижан станет передовым регионом в сфере здравоохранения

Рабочая группа из числа ответственных сотрудников Министерства здравоохранения для поиска ответов на эти вопросы и оперативного решения имеющихся проблем после Ферганской и Наманганской областей побывала в Андижане.

👉Подробно

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​❗️Кеча юртимизда қарийб 1480 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, касалликдан 1125 нафардан зиёд бемор соғайди

🔺2022 йил 22 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 213767 (+1478) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌61 нафари Андижон вилоятида,
📌64 нафари Бухоро вилоятида,
📌49 нафари Жиззах вилоятида,
📌29 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌55 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌21 нафари Сирдарё вилоятида,
📌73 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌182 нафари Фарғона вилоятида,
📌38 нафари Хоразм вилоятида,
📌192 нафари Тошкент вилоятида,
📌598 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 75 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 22 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 85 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 53 нафар,
🔹Навоий вилоятида 29 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 47 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 78 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 57 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 58 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 173 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 116 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 203275 (+1126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1540 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 296 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида 1003 қисқа рақамли "Call-марказ"га мурожаатлар сони икки баробар ошди

Юртимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб 1003 қисқа рақамли "Call-марказ" ташкил этилган эди.

Ҳозир бу ерда Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда 3 сменада иш олиб борилмоқда.

☎️ 2022 йилнинг 1-20 январь кунлари "Call-марказ"га жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушди.

🗓 Янги йилнинг дастлабки 5 кунида ўртача мурожаатлар сони 300-400 тани ташкил этган бўлса, навбатдаги беш кунда кетма-кет ўсиш кузатилиб, 478 тадан 761 тагача етган. Шундай қилиб 1-10 январь саналарида "Call-марказ" диспетчерлари 4512 та мурожаатни қабул қилган.

♻️ Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса бу кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб, мурожаатлар сони кунига ўртача 900-1000 тага етган. Натижада ойнинг иккинчи ўн кунлигида жами 9600 та мурожаат келиб тушган. Бу, 1-10 январь кунларига қиёслаганда, 2 баробардан зиёд кўрсаткичдир.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, "Call-марказ"га қўнғироқ қилувчиларнинг катта қисми корононавируснинг янги штамми белгилари, уни даволаш йўлларига оид саволлар билан мурожаат этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирусга қарши биринчи доза вакциналари билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,4 фоизни ташкил қилмоқда

🔺22 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114 103 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21 731 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 43 567 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 805 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 372 753 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 179 182 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 378 451 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 815 120 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (23 089 доза),
📌Тошкент шаҳри (17 560 доза),
📌Тошкент вилояти (12 219 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️22 январь ҳолатига кўра, юртимизда 710 365 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 455 438 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 254 927 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (170 591 доза), Самарқанд (109 116 доза), Андижон (78 305 доза), Қашқадарё (61 967 доза), Наманган (61 586 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируснинг янги штамми ўта юқувчанлиги билан касалликнинг аввалги мутацияларидан ажралиб турибди.

Тўғри, айни пайтда ушбу штаммга чалинган беморларнинг шифохонада даволаниши, касалликнинг асоратлар билан кечиши ва ундан ўлим ҳолатлари бироз кам кузатилмоқда. Бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди.

Афсуски, бугун кўпчилик юртдошларимизнинг каранатин қоидаларига етарли даражада эътибор бермаслиги, вакцина олишга тўғри муносабатда бўлмаётгани, энг ёмони, эмлаш ҳақида ҳали ҳам нотўғри тасаввурда юрган инсонларнинг борлиги мазкур хасталикнинг янада авж олишига туртки бўлаётир.

“O‘zbekiston 24” телеканали “Студия 24” дастури орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев аҳолини яна бир бор огоҳликка чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар бироз пасайди: кеча юртимизда қарийб 1300 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 23 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215063 (+1296) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌55 нафари Андижон вилоятида,
📌70 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Жиззах вилоятида,
📌30 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌57 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌41 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌178 нафари Фарғона вилоятида,
📌38 нафари Хоразм вилоятида,
📌152 нафари Тошкент вилоятида,
📌493 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 52 нафар,
🔹Андижон вилоятида 39 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 42 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 60 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 28 нафар,
🔹Навоий вилоятида 25 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 66 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 31 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 90 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 170 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 212 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 204217 (+942) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 172 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi