Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
91K subscribers
7.13K photos
2.8K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
4 ОЙ ДАВОМИДА НЕЧА КИШИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ТЎЛИҚ ЭМЛАНДИ?

ССВ Матбуот хизмати
4 ойдан бери юртимизда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари ҳақида хабар бериб келмоқда. 31 июль ҳолатига кўра, эмлаш жараёнларида жами 7 681 748 доза вакцина қўлланилган.

Ўзбекистонда эмлаш тадбирларига жами 21,4 миллион нафардан ортиқ аҳоли жалб этилиши мўлжалланган бўлиб, апрель, май, июнь, июль ойлари давомида 1 211 019 нафар юртдошмиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.

Маълумот учун, юртимизга шу пайтгача жами 12 миллион 580 минг 60 доза вакцина келтирилган.
Улардан:
💉370 минг дозаси "Спутник V",
💉710 минг дозаси AstraZeneca,
💉8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
💉 3 миллион 60 дозаси Moderna
вакцинасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Акбар Жўраевнинг Олимпиададаги чемпионлиги шарафига Токиода иккинчи марта Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилиб, ватанимиз мадҳияси янгради.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Айни вақтларда бўлаётган видеоселектор йиғилиши чоғида Президентимизга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи олтин медали тўғрисида хабар берилди.

Давлат раҳбари иккинчи олтин медални келтирган оғир атлетикачи Акбар Жўраевни, шунингдек, аввалроқ олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва бронза медали соҳиби Давлат Бобоновни табриклади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувонч билан кутиб олинган навбатдаги олтин медаль

Весть об очередной золотой медали была встречена с большой радостью

Facebook|Instagram|Twitter
❗️Кеча юртимизда 923 нафар кишида коронавирус аниқланди, 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 3 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132901 (+923) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌19 нафари Бухоро вилоятида,
📌99 нафари Жиззах вилоятида,
📌19 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌39 нафари Наманган вилоятида,
📌95 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌105 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌91 нафари Фарғона вилоятида,
📌47 нафари Хоразм вилоятида,
📌108 нафари Тошкент вилоятида,
📌127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 63 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 25 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 120 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
🔹Навоий вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 69 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 32 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 111 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 88 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 58 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 74 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 126377 (+805) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 901 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 3 август куни 542 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 12425 нафарга етди. Кеча уларнинг 441 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 5018 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 83 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда шу пайтгача 8,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланиб, 1 миллион 257 минг нафар киши тўлиқ эмланди

🔺3 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 308 750 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 222 083 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 62 957 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 23 710 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 318 126 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 5 453 534 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 055 938 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 808 654 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 257 768 нафарни ташкил қилмоқда.

📊3 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Сурхондарё вилояти (36 446 доза),
📌Тошкент вилояти (34 944 доза),
📌Андижон вилояти (32 672 доза),
📌Наманган вилояти (31 564 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 045 608 доза,
📌 Наманган вилоятида 1 040 493 доза,
📌Андижон вилоятида 922 565 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Баҳодир Жалолов финалда!

+91 кг вазнда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов яримфиналда британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилиб, ишончли ғалабага эришди. Беллашув 3-раундда Кларкнинг жароҳати туфайли муддатидан аввал якунланди.

Сурхондарёлик боксчи 8 август куни бўлиб ўтадиган финалда Ричард Торрес (АҚШ) — Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Channel name was changed to «Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!»
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 424 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈198 миллион 778 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 235 мингдан зиёд киши вафот этган (03.08.2021 йил Европа вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 424 716 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 766 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈199 миллион 570 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 246 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 34,811 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,726 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,938 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,334 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,014 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 15 081, Ҳиндистонда 30 549, Бразилияда 20 503, Россияда 22 010, Францияда эса 1 996 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 152 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 424 тысячи новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 198 млн 778 тысяч,
📉из них более 4 млн 235 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:30 по центральноевропейскому времени 3 августа 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 424 716 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 766 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 4 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 199 млн 570 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 246 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 34,811 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,726 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,938 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,334 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (6,014 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 15 081, Индии — 30 549, Бразилии — 20 503, России — 22 010 и Франции — 1 996 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено около 4 млрд 152 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📌Коронавирусни ўзбошимчалик билан даволаш оқибатлари;

📌Олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари жараёнида карантин қоидаларига амал қилиш шартлари;

📌 Оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларда қўлланиладиган даво чоралари...

Шу каби долзарб масалаларга бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида жавоб берилади.

Унда Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов ва ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева
иштирок этади.

Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси шифокорлари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида махсус роботи ёрдамида телемедицина усулида беморларни даволаш жараёнларида иштирок этиб, керакли тавсияларини бериб боришмоқда.

Робот орқали чет эллик мутахассислар беморни кўздан кечириб, унинг ташқи кўриниши: кўз қорачиғи ҳолати, қон босими, пульси, териси ва тилининг рангидан тортиб, барча мураккаб кўрсаткичларни масофадан туриб тўғри баҳолаб, маҳаллий мутахассисларга даволаш учун маслаҳатларини бермоқда. Бу эса аҳволи ўта оғир, реанимацион, кўчириб ўтказиш хавфли бўлган беморлар учун қимматли бўлган вақтни тежаш имконини ҳам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Врачи из престижного европейского института Роберта Коха и клиники Шарите методом телемедицины с помощью специального робота участвуют в процессе лечения пациентов в Зангиатинской инфекционной больнице, дают необходимые консультации.

С помощью робота зарубежные специалисты осматривают пациента и на расстоянии оценивают его внешность: состояние его зрачка, артериальное давление, пульс, цвет кожи и языка, а также консультируют местных специалистов по лечению больного. Это также экономит драгоценное время пациентов, находящихся в критическом состоянии, реанимации и, которых нельзя транспортировать.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Намангандаги поликлиникада тажовузга учраган шифокор манфаатлари ҳимоя қилинади

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётгани акс этган видео тарқалди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Ушбу тажовуз нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, жараёнга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли органлар томонидан айбдорларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли органларга мурожаати натижасида Пастдарғом туманида тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқарога қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 март куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали тез тиббий ёрдам шифокори Х.Мга хизмат вақтида фуқаро Д.О томонидан қилинган тажовуз учун 2021 йил 16 мартдаги суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасининг тегишли қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди ва ҳозирда фуқаро Д.О жазо муддатини ўтамоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимиздаги ҳар бир тиббиёт ходими, жумладан, Наманган шаҳридаги тажовузда жабрланган тиббиёт ходимининг манфаатларини ҳам қатъий ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган барча чораларни ишга солади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
БЎЛАЖАК ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ОММАВИЙ ВАКЦИНАЦИЯ ҲАҚИДА ФИКР АЛМАШДИ

Куни кеча бўлиб ўтган 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда давлатимиз раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб, вакцинация вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти эканини таъкидлади.

Шу йилнинг 2 август кунида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилиб, ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда профилактик эмлашдан ўтишни рад этса, иш берувчига уни ишга қўймаслик ҳуқуқи берилди.

Буларнинг барчаси, албатта, аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш, пандемиянинг кейинги тўлқинларига йўл қўймаслик учун кўрилаётган чоралардир. Бундай саъй-ҳаракатларга юртимиз ёшлари ижобий фикрда бўлиши, айниқса, муҳим.

Шу мақсадда, Тошкент давлат стоматология институтида “Коронавирусга қарши эмлаш ҳақида ёшларнинг фикри” деб номланган биринчи ёшлар илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Оммавий вакцинация ва унинг аҳамияти конференция кун тартибидаги асосий мавзу бўлди.

Анжуманда Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалари қатнашди.

Тиббий олий таълим муассасаларининг фаол талабалари конференция қатнашчиларига юртимизда фойдаланилаётган вакциналар ҳақида атрофлича тушунтириш беришди. Анжуман давомида тўртта маъруза тинглангач, иштирокчилар маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
БУГУНГА ҚАДАР ҚАЙСИ АҲОЛИ ҚАТЛАМИ ҚАНЧА ВАКЦИНА ҚАБУЛ ҚИЛДИ?

ССВ Матбуот хизмати
юртимизда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари ҳақида хабар бериб келмоқда.

3 август ҳолатига кўра, аҳоли қатламлари кесимида эмлаш кўрсаткичлари қуйидагича:
👴🏻65 ёшдан катта фуқаролар — 1 350 573 доза;
👨‍⚕️тиббиёт ходимлари — 887 041доза;
🧑🏻‍🏫мактаб ўқитувчилари — 964 112 доза;
👧🏻мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 360 532 доза;
👨🏼‍🦳сурункали касаллиги борлар
— 1 290 655 доза вакцина билан эмланиб, вакциналарнинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламлари учун сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қарорига асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бир қанча аҳоли қатламлари коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
📌1 октябргача 2-доза вакциналари;
📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши
(саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар мустасно) шартлиги белгиланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Антирекорд янгиланди: кеча юртимизда 951 нафар кишида коронавирус аниқланди, 9 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 4 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133852 (+951) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌101 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌43 нафари Андижон вилоятида,
📌21 нафари Бухоро вилоятида,
📌103 нафари Жиззах вилоятида,
📌34 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌19 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌99 нафари Самарқанд вилоятида,
📌28 нафари Сирдарё вилоятида,
📌102 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌95 нафари Фарғона вилоятида,
📌32 нафари Хоразм вилоятида,
📌106 нафари Тошкент вилоятида,
📌128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 79 нафар,
🔹Андижон вилоятида 114 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 118 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 37 нафар,
🔹Наманган вилоятида 26 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 108 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 117 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 95 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 84 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 127309 (+932) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 9 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 910 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 4 август куни 559 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 12984 нафарга етди. Кеча уларнинг 477 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 5495 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 87 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда шу пайтгача 8,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланиб, 1 миллион 279 минг нафар киши тўлиқ эмланди

🔺4 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 347 970 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 270 286 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 57 617 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 20 067 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 666 096 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 5 723 820 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 113 555 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 828 721 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 279 069 нафарни ташкил қилмоқда.

📊4 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (40 296доза),
📌Сурхондарё вилояти (39 009 доза),
📌Андижон вилояти (35 400 доза),
📌Фарғона вилояти (33 246 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Наманган вилоятида 1 080 789 доза,
📌 Фарғона вилоятида 1 078 854 доза,
📌Андижон вилоятида 957 965 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Жонс Хопкинс университети: дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 200 млн нафардан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈199 миллион 466 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 244 мингдан зиёд киши вафот этган (04.08.2021 йил Европа вақти билан соат 18:44 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 548 167 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 430 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (05.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈200 миллион 239 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 256 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 35,010 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,769 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,953 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,356 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,039 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 78 722, Ҳиндистонда 42 625, Бразилияда 15 143, Россияда 22 589, Францияда эса 25 481 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 269 миллиондан ортиқ яқин доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире количество заразившихся COVID-19 превысило 200 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 199 млн 466 тысяч,
📉из них более 4 млн 244 тысячи человек умерло (по состоянию на 18:44 по центральноевропейскому времени 4 августа 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 548 167 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 430 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 5 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 200 млн 239 тысяч человек,
📉из них более 4 млн 256 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 35,010 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,769 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,953 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,356 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (6,039 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 78 722, Индии — 42 625, Бразилии — 15 143, России — 22 589 и Франции — 25 481 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 4 млрд 269 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Шифокорга оғир тан жароҳати етказган наманганлик муштумзўр ака-ука эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди

Пандемия даврида юртдошларимизни коронавирус инфекциясидан асраш, халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишда энг катта юк тиббиёт ходимлари зиммасига тушаётганига бугун барчамиз гувоҳмиз. Айтиш мумкинки, эл саломатлиги йўлида куну тун фидокорона меҳнат қилаётган ушбу касб эгалари ўз жонини хатарга қўйиб бўлса-да, зиммаларидаги бурчни шараф билан адо этмоқдалар.

Бироқ, мана шундай оғир ва мураккаб пайтда ўзгалар соғлиги ва ҳаёти учун кураш олиб бораётган фидойи тиббиёт ходимларининг меҳнатини қадрламаслик, уларга беписанд муносабатда бўлиш ва куч ишлатиш ҳар қандай соғлом фикрли инсоннинг ғазабини қўзғаши аниқ.

Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан дўппослаётгани акс этган видео тарқалгани, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Аниқланишича, жорий йилнинг 28 июль куни соат 02:30да Наманган шаҳар “Обжувоз” маҳалласи Тафаккур кўчаси 41-уйда яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Ф.Ж. ва унинг акаси 1996 йилда туғилган фуқаро Ф.Б. Наманган шаҳар “Янгиқурилиш” маҳалласида жойлашган 10-сон оилавий поликлиникага тана ҳароратининг кўтарилиши шикояти билан мурожаат қилади.

Шу куни поликлиникада ўз навбатчилигини ўтаётган 1994 йилда туғилган шифокор У.А. фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга тана ҳарорати меъёрда экани ва коронавирус инфекциясига ПЗР тест топшириши кераклигини айтганида бу ташхисдан норози бўлган ака-ука шифокор У.А.ни аёвсиз дўппослайди ва унга жиддий тан жароҳати етказади.

Шундан сўнг шифокор У.А. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТТЁИМ) Наманган филиалига мурожаат қилган.

Тиббий текширув давомида шифокор У.А.га бош миянинг ёпиқ шикасти, бош миянинг кучли чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳасини жиддий зарарланиши, пешона, ўнг чакка ва ўнг юз юқори қовоқ соҳаси кучли қонталаш ташхиси қўйилган.

Ҳозирда тиббиёт ходимига тажовуз қилган фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, мазкур ҳолат юзасидан муштумзўр ака-укага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi