Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
90.8K subscribers
7.13K photos
2.81K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
Эмлаш ишлари бошлангандан бери Наманган вилоятида ярим миллиондан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️5 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 141195
доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 93129 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 24649 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 23417 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4224934 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2497262 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1327466 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 400206 нафарни ташкил қилди.

📊5 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (21881 доза),
📌Андижон вилояти (20684 доза),
📌Фарғона вилояти (20394 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 514543 доза,
📌Фарғона вилоятида 494776 доза,
📌Андижон вилоятида 476845 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда 362 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈183 миллион 560 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 978 мингдан зиёд киши вафот этган (05.07.2021 йил Европа вақти билан соат 17:54 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 362 132 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 894 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (06.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈184 миллион 150 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 984 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,378 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,585 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,742 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,674 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,635 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 229 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 362 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 183 млн 560 тысяч,
📉из них более 3 млн 978 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:54 по центральноевропейскому времени 5 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 362 132 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 894 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 6 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 184 млн 150 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 984 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,378 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,585 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,742 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,674 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,635 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 229 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Тараққиёт формуласи" дастурида "Вакцина — коронавирусга карши энг самарали усул!" мавзусида жонли эфир бўлиб ўтмоқда.

👉🏻Жонли эфирни онлайн кўриш

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА БИР КУНДА 4500 ДАН ЗИЁД ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШМОҚДА

Дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият жуда тез ўзгармоқда. Айниқса, кейинги кунларда мамлакатимизда ҳам касалланишлар сони сезиларли даражада ортгани, хусусан, пойтахтимизда “COVID-19”га чалинган беморлар кундан-кунга кўпайиб бораётгани барчамизда жиддий ташвиш уйғотмоқда.

ССВ Матбуот хизмати шаҳар “103” хизматининг айни кундаги фаолияти, чақирувлар сони, аҳолининг коронавирус билан касалланиш ҳолати юзасидан маълумот олиш мақсадида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-маркази бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВАга мурожаат қилди.

— Сир эмас, сўнгги ҳафталарда юртимизда “COVID-19” инфекцияси тарқалиши янада тезлашди, — дейди Н.Маҳмудова. — Хусусан, жорий йилнинг 23 июнь санасидан мамлакатимизда кунлик касалланишлар сони мунтазам равишда ўртача 400 тадан ортаётгани, айниқса, Тошкент шаҳрида хасталикка чалинаётган беморлар кўпчиликни ташкил қилаётгани барчамиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни тақозо этмоқда. Қолаверса, бу салбий ҳолат шаҳар “103” хизматига бўлаётган чақирувлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йил бошидан 5 июль ҳолатига кўра, шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига жами ярим миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди.

Шундан 8578 тасини пневмония ва коронавирус инфекциясига ҳамда бошқа юқумли касалликларга чалинганлиги гумон қилинган катта ёшли беморлар, 630 тасини эса 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этди.

Айни пайтда шаҳар “103” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 4500-4750 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Хусусан, сўнгги 10 кун ичида (25 июндан-4 июлгача) жами 42 минг 740 та чақириқ келиб тушди.

Шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирус ташхиси қўйилган ёки унга гумон қилинган ва бошқа юқумли касалликлар билан тўрт минг нафарга яқин беморга сифатли тез тиббий хизмат кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖИГАР КАТТАЛАШИШИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?


Гепатомегалия – патологик жигар ўлчамининг катталашиши синдроми бўлиб, турли хил касалликлар натижасида келиб чиқади.

ССВ Матбуот хизмати жигар ҳажми катталашиши ёхуд гепатомегалия хасталиги борасидаги саволлар билан Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё АСИЛОВАга мурожат қилди.

Жигар катталашишини аниқлаш усуллари қандай?

— Жигар ўлчамининг катталашганлигини аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Шунчаки, пальпация (силаш) ва перкуссия (тукиллатиш) амалиётлари ёрдамида ҳам жигарнинг ўлчамлари, чегараларини билиб олиш мумкин.

Шунингдек, ультратовуш (УЗИ) текшируви бунда жуда ҳам қўл келади. Бир қатор лаборатор текширувлар натижасида жигар ҳақида янада тўлиқроқ маълумот олиш мумкин. Жигар ҳужайраларнинг ҳолатини аниқлаш мақсадида биопсия усули ҳам қўлланилади.

Гепатомегалияга олиб келувчи омил аутоиммун жараёнларни истисно қилиш учун қонда айланиб юрувчи аутоантитаналарни аниқлаш керак бўлади. Кўпинча бу каби касалликлар 25 ёшгача бўлган ва постклимакс ёшидаги аёлларда қайд этилади.

Ушбу ҳолатнинг цирроз натижасида келиб чиқишида анамнезда алкогол маҳсулотларини сурункали истеъмол қилиш, сурункали жигар касалликлари, қонда гамма-глобулинлар миқдорининг ошиши, ишқорий фосфатаза фаоллиги ва аминотрансферазанинг ошиши, протромбин ва албумин миқдорининг камайиши кузатилади. Ўсма касалликларини истисно қилиш мақсадида қорин бўшлиғи аъзоларини МСКТ текширувидан ўтказилиши талаб этилади.

Гепатомегалияга сабаб бўлувчи омиллар ҳар хил бўлгани учун турли йўналишларда текширув ўтказилиши зарур. Чунки, аввало, ушбу ҳолатга олиб келган омилни бартараф этиш талаб этилади.

Жигар катталашишини даволаш усуллари қандай?

— Гепатомегалиянинг асосий давоси синдромга сабаб бўлаётган касалликни даволашдир. Даво муолажаларида диета қилиш, тез-тез кам-камдан овқатланиш, ёғли ва қовурилган овқатлардан чекланиш, витамин, оқсил ва микроэлементларга бой бўлган озуқа маҳсулотларини истеъмол қилиш керак бўлади.

Жигар ҳужайралари функциясини тиклаш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида гепатопротекторлар буюрилади (эссенциал, витаминлар). Ўткир гепатит ҳолатларида дезинтоксикацион терапия ва махсус вирусларга қарши препаратлар қабул қилиш зарур. Сурункали гепатитларни бартараф этишда интерферон ва иммуномодуляторлар ҳам яхши самара беради.

Жигар абсцессида антибиотиклар ёки паразитларга қарши препаратлар қабул қилиш тавсия этилади ҳамда абсцесс сонация қилинади ва дренажланади. Жигар ўсма касалликлари жарроҳлик йўли билан олиб ташланади ва кимё, нур терапиялари олиш талаб этилади.

Бир сўз билан айтганда, гепатомегалия хасталигини даволаш учун унинг келиб чиқишига сабаб бўлган касалликларни тузатиш лозим. Шунингдек, қатъий парҳез тутиш ҳам талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий эмлаш тадбирлари ихтиёрий тарзда амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб юртимизда коронавирус инфекциясига қарши 4 миллион 224 минг 934 доза вақцина қўлланилди. Жаҳоннинг етакчи олимлари ҳам пандемияни енгишнинг ягона йўли вакцинация эканини тан олишмоқда.

Бу ҳақда юртимизнинг кўзга кўринган соҳа мутахассислари "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Вакцина — коронавирусга карши энг самарали усул!" мавзусида жонли эфирда олиб борилган "Тараққиёт формуласи" дастурида очиқ мулоқот қилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар ва мантиқсиз миш-мишлар: инфодемиядан огоҳ бўлинг

Kun.uz журналисти коронавирус вакцинаси ҳақида тарқалган миш-мишлар, мантиқсиз хабарлар ҳақида материал тайёрлабди.

«Тармоқда шундай гаплар тарқагани учунмас, унга кимлардир ишонгани учун ҳам эмас. Мана шундай асоссиз, бозорчи гапларга ишонадиганлар кўплигидан одам ранжийди», дейилади мақола бошида.

Материал билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин:
👉 https://kun.uz/97035621

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега кескин карантин чоралари белгиланмаяпти? Кунлик коронавирус инфекцияси билан касалланганлар статистикаси орасида COVID-19 юқтирмаган беморлар бўлиши мумкинми? Кейинги вақтларда ўлим кўрсаткичи ортиб бормоқда, асосан кимлар вафот этяпти? Эмлашни мажбурий ва пуллик қилиб қўйса бўлмайдими?

Шу каби саволларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков батафсил жавоб берди.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Толибжон Исроилов: "Нафас олиш, яшаш — бахт"

Зангиота туманидаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган санъаткор Толибжон Исроилов коронавирус ва вакцинация ҳақидаги фикрларини билдирди.

Халқимизда "бошидан ўтказган табиб..." деган гап бор. Ҳурматли юртдошлар, касаллик ҳақидаги асоссиз миш-мишлар билан эмас, уни бошидан ўтказаётган шу каби беморларнинг фикрлари билан ўзингиз хулоса қилинг. Коронавирус бор ва у ҳамон хавфли. Уни енгишнинг ягона йўли эса, шубҳасиз, вакцинадир.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 471 нафар кишида коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114039 (+471) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌51 нафари Жиззах вилоятида,
📌15 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌52 нафари Тошкент вилоятида,
📌174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 67 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 75 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 42 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 27 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109676 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Эмлаш ишлари бошлангандан бери юртимизда 4,3 миллиондан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️6 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 136288
доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 93358 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 20916 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 22014 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4361222 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2590620 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1348382 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 422220 нафарни ташкил қилди.

📊6 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (21329 доза),
📌Фарғона вилояти (20821 доза),
📌Андижон вилояти (20633 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 535872 доза,
📌Фарғона вилоятида 515597 доза,
📌Андижон вилоятида 497478 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда 326 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈183 миллион 934 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 985 мингдан зиёд киши вафот этган (06.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:27 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 326 231 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 347 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (07.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈184 миллион 614 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 993 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,378 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,619 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,769 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,675 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,658 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 258 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 326 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 183 млн 934 тысячи,
📉из них более 3 млн 985 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:27 по центральноевропейскому времени 6 июля 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 326 231 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 347 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 7 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 184 млн 614 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 993 тысячи скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,378 млн зараженных.

🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,619 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,769 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,675 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,658 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 258 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Юртимиз бўйлаб #мен_вакцина_олдим акцияси қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бугунги кунда коронавирус билан бирга пневмонияга чалиниш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда, деб эшитмоқдамиз. Бу қанчалик тўғри?

Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева қуйидагиларни маълум қилди:

— Афсуски бугунги кунда шифокорларимиз коронавирус билан бир қаторда бошқа турдаги вирус ва бактериялар чақирган пневмония касаллиги билан ҳам курашишга тўғри келмоқда. 5 июнь кунидаги маълумотларга кўра, юртимизда бир кунда 172 кишида пневмония аниқланган бўлса, кеча бу кўрсаткич 195 нафарга етди.

Тўғри, бу касаллик худди коронавирусга ўхшаб шамоллаш аломатларидан бошланади, лекин унинг кечуви ва организмдаги ўзгаришларида тафовутлар бор.

Пневмония белгилари, асосан, кондиционерлардан меъёридан ортиқ фойдаланиш, яхлатилган ичимликларни кўп истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқмоқда.

Шу билан бирга, аномал иссиқ кунлари инсонда қон қуюлиши ҳолатларини кўпайтиради, бу эса ўз ўрнида юрак-қон томир касалликларини кўпайишини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан бирга, иссиқ кунларда инсон организмида келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа касалликлардан ҳам ўзингизни ҳимоя қилишингизни сўраймиз. Бунда, доимий равишда ҳаддан ортиқ совуқ бўлмаган суюқликларни ичиб туриш керак, тўғри овқатланиш, яъни овқат рационида мева ва сабзавотларни кўпайтириш, енгил ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилиш, куннинг қуёш тик турган вақтларида ташқарида юришдан сақланиш, спиртли ичимликлар ичишни чеклаш ҳамда кондиционерлардан тўғри фойдаланиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Бугунги кунларда давом этаётган аномал иссиқлик шароитида ўзимизни қандай эҳтиёт қилишимиз керак?

📌Сўнги кунларда 1003 Call-марказига мурожаатлар сони ошиб бораётганининг сабаби нимада?

📌Жазирамадан азият чекаётганларга ёрдам кўрсатиш юзасидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

📌Офтоб ургандан кейин уй шароитида турли дори воситаларини билиб-билмай қабул қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

📌Иссиқ кунларда истеъмол қилинаётган таомлар сифатига бўлган талаблар қандай?

Шу ва шу каби саволларга “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Студия 24” дастурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Абдураҳмон Исмоилов жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️#Фарғона вилояти #Соғлиқни_сақлаш_бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▶️ Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида:
— Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари;

— Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари;

— Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари.

▶️ Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида:
— Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қува тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Фурқат тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 7 июлдан 16 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔸 Ҳужжатларни электрон шаклда юбориш бўйича видеоқўлланма

🔸 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Андижон вилоятида онкологик тиббий хизмат янги босқичга кўтарилади

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида қайта қуриб таъмирланган, янгидан жиҳозланган радиология бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Мирзағолиб Тиллашайхов, пойтахтлик ва маҳаллий онколог-мутахассислар қатнашди.

Маросимда Президентимиз томонидан сўнгги йиллар давомида аҳоли саломатлигини сақлаш, хусусан, онкология соҳасига жуда катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шу давр мобайнида онкология касалликларини даволашга ихтисослашган муассасаларда дори таъминоти даражаси яхшилангани, хорижий клиникалар билан алоқа ўрнатиш, мутахассисларнинг чет элда малака ошириши, аҳолини скрининг текширувларидан ўтказиш ишлари йўлга қўйилгани айтиб ўтилди.

Таъкидлаш лозимки, Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилоят филиалида охирги 2 йил ичида маҳаллий бюджет ва ҳомийлик ҳисобидан қарийб, 7 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, республикада биринчилар қаторида 500 миллион сўм маблағ эвазига 20 ўринли паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш ва 10 ўринли болалар онкологияси бўлими ташкил этилди.

Шу йилнинг май ойида онкология марказига 2 миллиард сўм ҳомийлик маблағи эвазига мобил маммограф олиб келинди.

Қолаверса, авваллари андижонликлар нур терапиясини олиш учун бошқа вилоятлар ва Тошкент шаҳрида узоқ навбатда туришларига тўғри келарди. Энди эса ҳудуддаги онкология марказида 2,2 миллиард сўм миқдоридаги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига радиология бўлими барпо этилди ва энг замонавий радиотерапевтик ускуна ҳамда етук кадрлар билан таъминланди.

Ислом тараққиёт банкининг 550 минг АҚШ доллари ҳисобига Чехияда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий радиотерапия ускунаси
олиб келиб, ўрнатилди.

Вилоятда радиология бўлими иш бошлаганлиги андижонлик барча беморлар шу ернинг ўзида, ортиқча сарсон бўлмасдан, ўз вақтида нур терапия муолажаларини олиш имконини яратиши қувонарли ҳолдир.

Яқин кунларда 4 нафар радиолог Беларус Республикасида, 5 нафар тиббиёт ходими Ҳиндистонда малака ошириши, шунингдек, Ҳиндистоннинг етакчи клиникаларидан бирининг мутахассислари беморларни тиббий кўрикдан ўтказиши ва тиббиёт ходимлар учун “маҳорат дарслари” ташкил қилиниши режалаштирилган.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 490 нафар кишида коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114529 (+490) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌27 нафари Андижон вилоятида,
📌21 нафари Бухоро вилоятида,
📌37 нафари Жиззах вилоятида,
📌21 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌20 нафари Наманган вилоятида,
📌31 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌48 нафари Тошкент вилоятида,
📌166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 208 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 51 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 16 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
🔹Наманган вилоятида 41 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 32 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 46 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 65 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 57 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110041 (+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 760 нафарни ташкил қилди
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Эмлаш ишлари бошлангандан бери юртимизда жами 4,5 миллион дозага яқин вакцина қўлланилди

❗️7 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 131143
доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 89913 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 21550 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 19680 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4492365 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2680533 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1369932 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 441900 нафарни ташкил қилди.

📊7 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (21658 доза),
📌Наманган вилояти (19104 доза),
📌Андижон вилояти (18070 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 554976 доза,
📌Фарғона вилоятида 537255 доза,
📌Андижон вилоятида 515548 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#мен_вакцина_олдим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган
#мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-босқичи билан эмланди.

Шунингдек, туман ҳокимликларнинг барча ходимлари ҳам вакцина олмоқда.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам уч босқичли вакцинанинг иккитасини олган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi