ҚАНДСИЗ ДИАБЕТ КАСАЛЛИГИ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ?
Барчамизга маълумки, қандли диабет қондаги қанд миқдорининг меъёридан ошиб кетишидан келиб чиқади. Аммо қандсиз диабет ҳақида нималарни биламиз? ССВ Матбуот хизматининг шу борадаги саволларига Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи Феруза Хайдарова жавоб берди:
— Қандсиз диабетнинг алоҳида касаллик эканини 1674 йили инглиз олими Томас Уилс аниқлаган. Олимнинг фикрича, қандсиз диабет гипофиз безидан ишлаб чиқарилаётган антидиуретик гормоннинг етишмаслиги жиҳатдан қандли диабетдан фарқланади. Маълумки, қандли диабет инсулин гормонининг етишмаслиги ёки унинг таъсир механизмининг бузилиши туфайли келиб чиқади.
Касаллик тўсатдан бошланади, бемор жуда чанқайди, оғзи қуриб, кўп сув ичади, безовта бўлади. Касалликнинг бу белгилари тез орада зўрая боради. Беморнинг тинчи йўқолиб, асаби бузилади.
Дард авжига чиққанда кунига ўнлаб литр сийдик ажралиши мумкин. Қиска вақт оралигида бемор анча озади, организмдаги минерал алмашинуви бузилиши натижасида тери қуруқшайди, сочлар синувчан, тирноқлар мўрт бўлиб қолади.
Тез-тез ва кўп миқдорда сув ичиш овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бунда ошқозоннинг ҳазм ферментлари ишлаб чиқариш фаолияти бузилиб, сурункали гастрит, ўт пуфаги секретор фаолияти издан чиқиши, ингичка ва йўғон ичаклар ҳаракатининг сусайиши, шиллиқ қаватлар бутунлигига путур етиб, доимий қабзият бўлиши, натижада энтероколит ва колит каби касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Ҳаддан зиёд кўп сув ичиш ошқозон деворининг чўзилиб кетиб, катталашишига ва меъданинг пастга силжиши (гастроптоз) ҳолатига олиб келади. Бу эса ошқозон атрофида жойлашган ички аъзолар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

ССВ: Ўзбекистонга бугун ҳам яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди
Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 7-партияси бўлиб, худди шунча миқдорда кеча ҳам келтирилган эди. Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза,
10 июнда — 1 миллион доза,
29 июнда — 1 миллион доза
партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

❗️Кеча юртимизда 487 нафар кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110677 (+487) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌35 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌16 нафари Сирдарё вилоятида,
📌51 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌60 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌52 нафари Тошкент вилоятида,
📌89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 19 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 72 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 41 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 32 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 365 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.

Кеча юртимизда 132 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 3,5 миллион дозадан ошди
❗️29 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132185 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 76074 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 24954 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 31157 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3541442 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2074701 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1199541 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 267200 нафарни ташкил қилди.
📊29 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (15210 доза),
📌Наманган вилояти (15078 доза),
📌Қашқадарё вилояти (12480 доза),
📌Тошкент вилояти (12220 доза),
📌Фарғона вилояти (11480 доза),
банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 426156 доза,
📌Фарғона вилоятида 406030 доза,
📌Андижон вилоятида 394690 доза,
📌Самарқанд вилоятида 323644 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизнинг аҳоли гавжум нуқталарида ташкил этилган эмлаш пункларида вакцинация жараёнлари қандай кетмоқда? Аҳолининг коронавирусга қарши эмланиш борасида фикрлари қандай? Шу каби саволларларга "Ёшлар" телеканалининг "Янги давр" информацион дастури томонидан эфирга узатилган лавҳада жавоб топиш мумкин.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА БОЛАЛАРДА “COVID-19” БЕЛГИЛАРИ БИЛАН ҚАНЧА ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШМОҚДА?
Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси CALL-маркази бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВА Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматига шу ҳақида сўзлаб берди.
— Биламизки, коронавирус инфекцияси дастлаб катта ёшли инсонларда кўпроқ кузатилиб, Ўзбекистонда ҳам пандемиянинг илк даврларида ёш болалар деярли “COVID-19”га чалинмаган, — дейди Н. МАҲМУДОВА. — Афсуски, бугунга келиб, бу вирус уларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Айниқса, сўнгги вақтларда болалар контингенти ичида ҳам касалланиш ҳолатлари тез-тез аниқланмоқда.
Жумладан, жорий йил апрель ойида “103” хизмати орқали 131 нафар бола хасталик белгилари билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Май ойида бу рақам 152 нафарга етган бўлса, июнь ойининг 28 санасига қадар 316 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда шаҳар “103” хизмати CALL-марказига бир кунда ўртача 3900-4000 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Сўнгги 10 кун ичида (19-28 июнь кунлари) эса болаларда коронавирус касаллиги белгилари билан 203 та чақириқ келиб тушди. Шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирусга гумон қилинган ва ушбу вирусга ПЗР тести топшириб, мусбат натижа қайд этилган 18 ёшгача бўлган 191 нафар бемор болаларга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар “103” хизмат орқали Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилди.
— Бугунги кунда коронавирус билан касалланганлиги гумон қилинган беморлар учун алоҳида бригадалар ташкил қилинганми?
— “COVID-19”га гумон қилинган ва коронавирусга топширган ПЗР натижалари мусбат бўлган беморларга ўтган 2020 йилдагидек алоҳида бригадалар ташкил этилмаган. Чунки бугун барча тез тиббий ёрдам бригадалари шахсий ҳимоя воситалари (респиратор, ниқоб, комбинзон, бир маротаба ишлатиладиган халат, кўзойнак, юз ва кўзларни ҳимояловчи шит, тиббий қўлқоп ва антисептик воситалар) билан тўлиқ таъминланган ва етарлича заҳира мавжуд.
— Коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиб кетмаслиги учун мутахассис сифатида юртдошларимизга қандай тавсиялар берасиз?
— Сир эмас, бугун Ер юзида коронавирус инфекцияси кириб бормаган мамлакат қолмади, ҳисоб. Афсуски, айрим юртдошларимизнинг карантин қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият кейинги 15-20 кун ичида яна мураккаблашди. Баъзи инсонлар масъулият ва жавобгарлик ҳиссини унутиб, “коронавирус менга ва яқинларимга юқмайди” қабилида иш тутаётгани шундоқ ҳам қалтис бўлиб турган эпидемиологик вазиятни янада издан чиқараётир.
Шу боис, энг аввало, ҳар биримиз карантин қоидаларига сўзсиз амал қилиш, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришимиз лозим. Зарурат бўлмаганда одамлар гавжум бўлган жойларга бормаслик, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш ва ниқоб тақиб юришни тавсия қиламан.
Энг асосийси, кўп нарса ўзимизга боғлиқ бўлиб, агар сабр-тоқат, қатъият ва жипсликда ҳаракат қилсак ва эмлаш тадбирларига жиддий эътибор қаратсак, ўйлайманки, бу офат тез кунда бошимиздан арийди. Энг асосийси, бу билан ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асраган бўламиз.

Бугун, 30 июнь Ёшлар куни сифатида нишонланмоқда. Бир гуруҳ ёшлар Президентимиз Фармонига асосан давлат мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, Ёшлар куни муносабати билан Андижон давлат тиббиёт институтининг 6 нафар ўзбекистонлик, 1 нафардан кореялик ва покистонлик талабалари вилоят ҳокими стипендиясига сазовор бўлди.
Тантанали маросимда стипендиатларни Шухратбек Абдураҳмонов қутлади ва уларнинг келгуси ишларида янги зафарлар тилади.
Андижон давлат тиббиёт институти Ахборот хизмати.

#мен_вакцина_олдим
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров бошчилигида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар жамоаси коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал шу акция доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори ва Aндижон давлат тиббиёт институти ректори коронавирус инфекциясига қарши эмланган эди.

ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНГАН “COVID-19”ГА ҚАРШИ ВАКЦИНАЛАР ҲАҚИДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН САЛБИЙ ХАБАРЛАР ҲЕЧ ҚАНДАЙ АСОСГА ЭГА ЭМАС
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Бу эса одамлар орасида турли тушунмовчиликларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВГА мурожаат қилди:
— “COVID-19” инфекциясига қарши самарали курашиш, ушбу хавфли хасталикдан халос бўлиш бугун инсоният кун тартибидаги энг муҳим масала бўлиб қолмоқда.
Айтиш лозимки, мана шундай оғир ва мураккаб даврда дунё олимлари томонидан коронавирусга қарши яратилаётган вакциналар ушбу касалликнинг олдини олиш ва пандемияни тўхтатиш учун барчамизга катта умид ва ишонч бағишламоқда.
Бироқ, афсуски, аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошлангач, ижтимоий тармоқлар ҳамда аҳоли орасида турли асоссиз ва ҳеч қандай мантиқ ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқалиши авж олди.
Айниқса, Ўзбекистондаги эмлаш тадбирларида мутлақо иштирок этмаган ва мамлакатимизга олиб келинган вакциналар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган айрим юртдошларимизнинг чет элда туриб, халқимиз орасида вакцинага нисбатан ишончсизлик уйғотиши, унинг таркиби, инсон организмига таъсирлари ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиши ачинарли, албатта.
Аслида бундай одамларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқ ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Боиси, улар ушбу вакциналарни ишлаб чиқариш ва синов жараёнларида, қолаверса, юртимиздаги эмлаш тадбирларида иштирок этмаган.
Ваҳоланки, мутахассис, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасининг 3 дозаси билан эмланган фуқаро сифатида айтишим мумкинки, юртимизга олиб келинаётган барча вакциналар қаторида ушбу воситанинг ҳам сифати ва самарадорлиги мутахассислар томонидан тўлиқ исботланган.
Қолаверса, соғлом фикр билан ўйласак, бугун вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти. Яъни касалларни рўйхатга олиш, беморларни шифохоналарга ётқизиш ва даволаш билангина бу хасталикни енга олмаймиз. “COVID-19” инфекциясини олдини олиш учун эса жамоавий иммунитет керак. Жамоавий иммунитет фақат икки йўл – оммавий касалланиш ва эмланиш билангина шаклланади.
Бироқ биринчи йўл – оммавий касалланиш нақадар хавфли йўл эканига ўтган бир йилдан ортиқ вақт давомида барчамиз гувоҳ бўлдик. Шундай экан, ягона йўл – эмлаш орқали мустаҳкам иммун қўрғонини шакллантиришимиз керак.
Аҳолининг 60-70 фоизида иммунитет бўлмас экан жамоавий иммунитетни, бу орқали барқарор эпидемиологик вазиятни таъминлай олмаймиз.
Маълумки, бугун дунёдаги саноқли мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни “COVID-19”га қарши оммавий эмлаш учун барча шароитлар яратиб берилди. Айни пайтга қадар мамлакатимизга 7,4 миллион доза вакцина олиб келинди. 3,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро эса ушбу касаликка қарши эмланди.
Шундай экан, бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигимиз, аксинча барчамиз давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз лозим. Зеро, бу ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун жуда муҳим.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида Сеул миллий университети Бунданг шифохонаси билан телемост ўрнатилди.
Унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Сабиров ва Сеул миллий университетининг Бунданг клиникаси бош шифокори Пек Нам Чжон бошчилигидаги соҳа мутахассислари иштирок этишди. Кореялик мутахассислар юртимизда онкологик касалликларни даволашга ихтисослаштирилган марказ, унинг филиаллари фаолияти билан танишди.
Мулоқот давомида икки давлат мутахассислари юртимизда барпо этилаётган 650 ўринли онкология марказининг қурилиши, жиҳозланиши, диагностика ва даволаш ишларини ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Мутахассисларнинг икки томонлама малака ошириш ишларини ташкил қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев ва институт жамоаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал шу акция доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори, Aндижон давлат тиббиёт институти ректори ва Тошкент давлат педагогика университети ректори коронавирус инфекциясига қарши эмланган эди.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда 476 нафар кишида касаллик қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Жиззах вилоятида,
📌16 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌43 нафари Наманган вилоятида,
📌72 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌28 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌49 нафари Тошкент вилоятида,
📌101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 36 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 92 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 27 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 367 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107696 (+633) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.

Кеча юртимизда қарийб 139 минг доза вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 3,6 миллион дозадан ошди
❗️30 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138919 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 83344 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 24730 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 30845 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3680361 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2158045 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1224271 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 298045 нафарни ташкил қилди.
📊30 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (17571 доза),
📌Қашқадарё вилояти ( 17501 доза),
📌Наманган вилояти (16159 доза),
📌Андижон вилояти (14126 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 442315 доза,
📌Фарғона вилоятида 423601 доза,
📌Андижон вилоятида 408816 доза дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️30 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138919 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 83344 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 24730 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 30845 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3680361 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2158045 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1224271 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 298045 нафарни ташкил қилди.
📊30 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (17571 доза),
📌Қашқадарё вилояти ( 17501 доза),
📌Наманган вилояти (16159 доза),
📌Андижон вилояти (14126 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 442315 доза,
📌Фарғона вилоятида 423601 доза,
📌Андижон вилоятида 408816 доза дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
АГАР ВАҚТИДА ЧОРА КЎРИЛМАСА, 2030 ЙИЛГА БОРИБ ДУНЁ АҲОЛИСИНИНГ ҚАРИЙБ 45 ФОИЗИ СЕМИРИБ КЕТИШИ МУМКИН
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тахминларига кўра, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Семизлик нафақат катталар ўртасида, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам жиддий муаммога айланиб бормоқда. Маълумотларда келтирилишича, 1975 йилдан айни пайтга қадар дунёдаги семиз одамлар сони уч баравар ошган. 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар семизликка дучор бўлишган.
Мазкур фактлар жамиятимиз учун семизлик жиддий таҳдид эканини кўрсатмоқда. Ушбу хавфнинг олдини олишда биргаликда ҳаракат қилиш вақти келди.
Бугун, 1 июлдан бошлаб Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан юртимизда семизликка қарши курашиш, саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда:
📌вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизимини;
📌Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига, соғлом овқатланишига, хусусан, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартиришга, зарарли одатлардан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этиш кўрсаткичлари камайишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтингини рақамлаштирилган дастур ёрдамида мониторинг қилиш тизимини жорий этади ҳамда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси билан интеграция қилинишини таъминлайди.
Мутахассиларнинг фикрича, юриш, велосайр ва гимнастрада каби жисмоний фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳар қайси ёшдаги кишилар учун фойдадан ҳоли эмас. Фаол юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлар ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олган бўламиз.
Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишга олиб келади.
Шу ўринда қайд этиш керакки, семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, турли хил сабзовот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандни имкон қадар камроқ истеъмол қилиш, овқат билан бирга чой ичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.

Семизлик хасталикми? Унинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида ССВ Матбуот хизматининг ушбу инфографикасида батафсил маълумот берилган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиарддан ортиқ доза вакцина қўлланилган
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈181 миллион 521 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 937 мингдан зиёд киши вафот этган (30.06.2021 йил Европа вақти билан соат 18:09 ҳолатига кўра).
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 337 163 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 617 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (01.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈182 миллион 204 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 947 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,317 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,362 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,448 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,662 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,514 миллиондан ортиқ).
🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 18 442, Ҳиндистонда 45 951, Бразилияда 27 804, Францияда 1 104, Россияда эса 21 042 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 191 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️В мире введено более 3 млрд доз вакцин против коронавируса
🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 181 млн 521 тысяча,
📉из них более 3 млн 937 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:09 по центральноевропейскому времени 30 июня 2021 года).
🔴За последние сутки в мире выявлено 337 163 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 617 больных умерло.
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 1 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 182 млн 204 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 947 тысяч скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,317 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,362 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,448 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,662 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,514 млн).
🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 18 442, Индии — 45 951, Бразилии — 27 804, Франции — 1 104 и России — 21 042 новых случаев заболевания.
💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 191 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали директори Дилшодбек Ҳакимов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.
Бундан аввал Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев ва институт жамоаси акция доирасида эмлангани ҳақида хабар берган эдик.