Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
92.1K subscribers
7.09K photos
2.77K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
ҚАШҚАДАРЁДА ВИЛОЯТ КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ЯНГИ БЎЛИМ ИШ БОШЛАДИ
Вилоят кўп тармокли тиббиёт марказида хўжалик ҳисобидаги 18 ўринли реабилитация бўлими фаолияти йўлга қўйилди.

— Вилоят аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча имкониятлар яратиш, беморларга замонавий, сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлимда тиббиёт ходимлари учун янгидан 10 та қўшимча иш ўрни яратилди, — дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов. — Муҳими, бу бўлим марказимизнинг ички имкониятлари ҳисобидан ташкил этилди.

Реабилитация бўлимида барча турдаги беморлар саломатликларини тиклашлари мумкин.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Aхборот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ МУТАХАССИСЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларидан иборат соғлиқни сақлаш соҳасини ўрганиш ва баҳолаш, мавжуд эҳтиёжларни аниқлаш масалалари бўйича миссияси Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

Миссиянинг асосий мақсадлари Қорақалпоғистондаги соғлиқни сақлаш соҳасини, жумладан, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, стационар ва бирламчи тиббий ёрдам, касалланиш кўрсаткичлари, кадрлар масаласи, рақамли ва телемедицина, электрон поликлиника ва бошқа хизмат турларининг фаолиятини баҳолаш ва бу бўйича аниқланган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда инвестицияларни татбиқ этиш тўғрисида тавсиялар беришдан иборат.

ЖССТ экспертлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов вазирлик фаолияти бўйича тақдимот ўтказди. Меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташлади ва ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг, ЖССТ мутахассислари У.Холмуродов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва унинг таркибидаги оилавий поликлиникаларга бориб, уларда беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, яратилган шароитлар, диагностика ва даволаш жараёнлари билан танишди. Ва шу асосда маҳаллий тиббиёт ходимларига тегишли маслаҳат ва тавсияларини бериб ўтдилар.

Ҳозирда халқаро экспертлар Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида аҳоли саломатлиги ва тиббий пунктлар фаолиятини ўрганмоқдалар.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шеробод тумани «Бўстон» маҳалласида ташкил этилган анор боғи билан танишди.
Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали тадқиқотчилари билан мулоқотда анорчиликни илмий асосда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, тегишли кўрсматалар берилди.
Давлатимиз раҳбари туманнинг «Каттабоғ» маҳалласида анорчилик билан шуғулланаётган Абдураҳмон Каримов хонадонида ҳам бўлди, маҳалла аҳли, нуронийлар билан самимий суҳбатлашди.

Президент осмотрел гранатовый сад, разбитый в махалле Бустон Шерабадского района.
В беседе с исследователями Термезского филиала Ташкентского государственного аграрного университета обсуждены вопросы развития научной базы гранатоводства, даны соответствующие указания.
Глава государства также посетил махаллю Каттабог района, где встретился с выращивающей гранаты семьей Абдурахмона Каримова, искренне побеседовал с жителями махалли, аксакалами.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #anorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЎЗБЕКИСТОН ДУНЁНИ “COVID-19”ГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА АЛМАШИШГА ЧОРЛАМОҚДА

Пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида “Пандемия даврида соғлиқни сақлаш: “COVID-19”га қарши курашда тажриба ва ютуқлар” мавзуида биринчи халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда “Progressive Medical Service” МЧЖ томонидан ташкил этилган бўлиб, унда иштирокчилар онлайн ва офлайн тарзда қатнашмоқда.

Анжуманда юртимиз ҳамда АҚШ, Германия, Буюк Британия, Россия, Австрия, Жанубий Корея каби қатор мамлакатлардан тиббиёт соҳасининг етакчи мутахассислари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс, ЮНИСЕФнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Дэниел Сингер ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳаси раҳбари Корнелия Бекер иштирок этмоқда.

Халқаро тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев очиб берди ва ўз нутқида ўтказилаётган анжуманнинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритди.

Айтиш лозимки, мазкур анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – “COVID-19” бўйича янги билимлар алмашинуви ва орттирилган тажриба билан ўртоқлашиш, шунингдек, кенг тарқалган муаммоларни муҳокама этиш – эмлаш, диагностика, даволаш, реабилитация ва ўлим ҳолатларини камайтириш соҳасида умумий ёндашувларни излашдан иборат.

Халқаро тадбирнинг илмий дастури 3 та пленар сессия ва 8 та алоҳида бўлимдан тузилган бўлиб, унда эпидемиология, эмлаш профилактикаси, лаборатория диагностикаси, болалар, интенсив ва дори терапияси, коронавирусдан кейинги реабилитация, тўғри овқатланиш ва психологик ҳолатнинг энг долзарб масалалари бўйича 21 та давлат вакилларининг 87 та маърузалари ўрин олган.

Шунингдек, дастур доирасида инфекция, вирусология, иммунология соҳасидаги етакчи Ўзбекистон ва хорижий мутахассисларнинг изланишлари ва амалий ишлари ҳамда бошқа соҳаларга инновацион технологияларни жорий этиш, пандемия шароитида сайёрамиз аҳолиси соғлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган амалий ишлар намойиш этилмоқда.

Конгресснинг асосий маъруза, мунозара ва тақдимотлари ўзаро фикр алмашиш, юксак илмий мунозарани давом эттиришга қаратилган бўлиб, унда нафақат олимлар, балки амалиёт шифокорлари учун ҳам қизиқ ва долзарб бўлган мавзулар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Энг муҳими, тадбир иштирокчилари “COVID-19”га қарши курашда янги технологиялар ва эришилган ютуқлар билан танишиб, ўзлари учун муҳим мақсадларни белгилаб олиш имкониятлари бўлади. Шу билан бирга, илмий-амалий анжуман янги ғоялар ва фикрлар билан ўртоқлашиш ва тажриба алмашиш учун ажойиб майдонга айланиши, шубҳасиз.

Анжуман доирасида "Пандемия даврида дунё болалар нигоҳида" ва "Пандемия даврида замонамиз қаҳрамонлари" каби ижтимоий танловлар ғолиблари тақдирланди.

Анжуман 4 июнга қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100726 (+231) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌42 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌50 нафари Тошкент вилоятида,
📌102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 22 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 27 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 228 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96569 (+346) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 691 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3466 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юртимизда 3 босқичда тўлиқ эмланганлар сони 1282 нафарга етди

❗️1 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 66905 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 24405 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 41712 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 788 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2136423 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1379190 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 755951 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 1282 нафарни ташкил қилди.

📊1 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (10562 доза),
📌Андижон вилояти (7288 доза),
📌Наманган вилояти (6993 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 275517 доза,
📌Наманган вилоятида 251223 доза,
📌Андижон вилоятида 242319 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ССВ: Ўтган йил мамлакатимизда 2 минг 300 нафар болада кардиожарроҳлик операцияси муваффақиятли амалга оширилди

Мамлакатимизда болалар саломатлигини сақлаш, уларни даволаш, керак бўлса, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказган ҳолда турли хасталиклардан фориғ этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимига қаратилган эътибор, айнан, болалар саломатлигини сақлаш соҳасини ривожлантириш йўлидаги амалий чора тадбирларга кўра, даволаш қийин бўлган юрак хасталиклари билан оғриган болаларнинг ҳам саломатлиги тикланяпти.

Бугунги кунда юқори тиббий технологиялар асосида юртимиздаги ўнта тиббиёт муассасасида болалар кардиожарроҳлиги операциялари ўтказилмоқда.

Рақамларга эътибор берсак соҳа қанчалик тараққий этаётганини англаш қийин эмас. Жумладан, 2016 йил 1 минг 447 та кардиожарроҳлик амалиёти амалга оширилган бўлса, 2019 йил 2 минг 285 та, 2020 йил эса 2 минг 315 та ана шундай мураккаб амалиётлар муваффақиятли ўтказилган.

Нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш бўйича 2016 йилда фақатгина 150 нафар бола қамраб олинган бўлса, 2018 йилдан 239 нафар, 2019 йил 320 нафар, ўтган йил эса 225 нафар заиф эшитадиган бемор болаларда операция амалга оширилди.

Давлат дастурига биноан эса жорий йил ҳам яна 200 нафардан ортиқ беморларда ҳам айни шундай жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилган.

Бир сўз билан айтганда, йилдан-йилга энг мураккаб жарроҳлик амалиётларини юртимизда амалга ошириш имкони ва салмоғи ортиб бормоқда. Бу эса аҳолини ўз фарзандларини даволатиш учун катта маблағ сарфлаб, хорижий мамлакатларда сарсон саргардон бўлишини олдини олмоқда. Шунингдек, бу мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими тараққий этишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 352 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈170 миллион 426 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 548 мингдан зиёд киши вафот этган (01.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:06 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 352 685 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 055 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (02.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈171 миллион 184 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 565 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,929 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,175 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (16,515 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 934 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 352 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 170 млн 426 тысяч,
📉из них более 3 млн 548 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:06 по центральноевропейскому времени 1 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 352 685 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 055 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:23 часов по ташкентскому времени 2 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 171 млн 184 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 565 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,929 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 28,175 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 16,515 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 934 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилмоқда

Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълум қилди:

– Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра:
📌Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
📌Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
📌Ёзувчилар-шоирлар;
📌МТРК ходимлари
ҳам эмлаш жараёнларига жалб этилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда ва бу бўйича тегишли рўйхатлар шакллантирилмоқда.

Шу пайтга қадар 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали ҳасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ҳавф гурухига кирувчилар эмланиш учун вакцинани танлаши мумкин, дейилган. Бунга доим амал қилинадими?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

– Вакцина олиш учун ҳавф гуруҳига кирувчилар рўйхатида бўлиб, электрон рўйхатдан ўтган бўлсангиз, оилавий поликлиникада вакцинани танлов асосида олишингиз мумкин.

Айрим тиббиёт муассасаларида вакцинация захираси ва етказиб беришда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Бундай ҳолат айнан қайси худуд ва тиббиёт муассасада бўлганлиги ҳақида тўлиқ маълумот бўлса, нима учун сизга айнан битта вакцинани тавсия қилишгани бўйича маълумот бера оламиз.

Лекин шуни айтишимиз керакки, вакцинация жараёни ва қамраб олинаётганлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ўрганилмоқда, махсус ишчи гурухлар ташкил этилиб, жойларда вакцинация жараёнининг ташкил этилганлиги, мавжуд муаммо ва қийинчиликлар тахлили қилинмоқда. Шунингдек, бу каби ҳолатларни бартараф этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
«Коронавирус кўрсатди, ортиқча вазни бор одамларни сақлаб қолиш қийин бўлди». Президент соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддиларига янги топшириқ берди

«Афсуски, Сурхондарё аҳолисининг саломатлиги қониқарли эмас. Коронавирус кўрсатди, ортиқча вазни бор одамларни сақлаб қолиш қийин бўлди. Мана, сурхондарёлик бир аёл Ҳиндистонда жигар кўчираман деб оғир аҳволда қолибди. Қизи телевидениеда йиғлаб чиқди. Менинг кўзларимга ёш келди. Шу куниёқ ҳаммани оёққа тургиздим ва керакли ёрдамни бердик. Сурхондарёда бундай беморлар камми?» – деди давлат раҳбари йиғилишда.

👉Батафсил

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши вакциналардан "Спутник V" ва Astra-Zeneca икки босқичли эмланиш билан инсон организмида юқори даражада иммунитет ҳосил қилинишига ёрдам беради.

"Спутник V" вакцинасининг 1- ва 2-компонентлари мавжуд бўлиб, ҳар бир эмланган одам мазкур компонентларни 2 босқичда тўлиқ олгач, организмда иммун ҳимоя пайдо бўлади.

ZF-UZ-VAC2001да эса тўлиқ уч босқичда эмлангандан сўнг инсон организмида етарлича антитела ҳосил бўлишига эришиш мумкин.

Вакциналар 2 ёки 3 босқичли бўлса-да, барчасининг самарадорлиги бир хил ва юқори даражада иммун ҳимоя ишлаб чиқилишига ҳисса қўшади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Деҳқонобод туманининг бир қишлоғига қаршилик, бошқасига бойсунлик врач ишга келди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Торқопчиғай қишлоғида қўшни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидан келган врач Тўйчимурод Ашуров иш бошлади.

Шифокор ташрифи узоқ йиллардан бери врач кадрга муҳтож бўлган қишлоқ аҳлини беҳад мамнун этди.

Шунингдек, олис Бошчорбоғдаги 3-оилавий поликлиникада илгари Қарши шаҳрида ишлаган малакали шифокор Икром Қўзиев ўз фаолиятини бошлади.

— Ҳудудда врачлар танқислигига барҳам бериш учун барча имкониятларни ишга солаяпмиз, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шавкат Амиров. — Президентимиз томонидан олис ҳудудларда ишлаш истагини билдирган шифокорларга белгиланган имтиёзлар бунда муҳим аҳамият касб этаяпти.

Туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари яқинда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг қашқадарёлик битирувчилари билан ҳам учрашиб, улардан икки нафарини ҳудудга ишга жалб этишга эришди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotk