Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
75.8K subscribers
7.35K photos
2.92K videos
47 files
11K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
Юртимизда йилига 1,6 миллиард долларлик дори-дармон истеъмол қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тиббиётни ривожлантиришда Беларусь тажрибасидан ҳам фойдаланмоқчи. Ҳамкорлик йўналишлари аниқ, истиболли лойиҳалар учун имкониятлар тайёр. Навбат — ўзаро манфаатли келишувлар босқичида.

Мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация шу мақсадда Минск шаҳрига келган. Айни пайтда вакилларимиз  гуруҳларга бўлинган ҳолда тегишли тиббиёт марказларида бўлиб, турли мавзуларда ташкил этилган шўъба йиғилишларида қатнашмоқда.

"O‘zbekiston 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу ташриф тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Кейинги ўқув йилидан нималар ўзгаради?

🗓 Президент қарорига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади. Бунда, тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади;

юқори салоҳиятли академик лицейлар ўқув дастурлари халқаро дастурлар («International Advanced Levels», «International Baccalaureate») асосида ишлаб чиқилади.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇧🇾 Минск хирургия, трансплантация ва гемотология илмий-амалий марказида қўлланилаётган жигар трансплантантини тайёрлашнинг инновацион усули операциядан кейинги асоратлар хавфини бир неча баробар камайтиради.

🔬Шунингдек, бу ерда Ходжкин лимфомасининг резистент шакллари ёки рецидивига чалинган беморлар янги усул — гемопоэтик ўзак ҳужайрларинининг тандем аутологик трансплантацияси асосида даволанмоқда.

🤝 Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Беларусга хизмат сафари доирасида ушбу муассаса раҳбарияти билан учрашиб, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш, жигар, буйрак трансплантацияси каби қўшма амалиётларни бажариш бўйича қатор келишувларга эришди.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Минскдан тайёрлаган видеолавҳаси ушбу мулоқот тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Яна саноқли дақиқалардан сўнг Минск шаҳридаги Республика саройида Беларусь - Ўзбекистон соғлиқни сақлаш анжумани бошланади.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Беларусда ишлаб чиқарилган тиббий буюмлар ва фармацевтика маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.
———————-
Скоро во Дворце Республики в городе Минске начнется Форум здравоохранения Беларуси и Узбекистана.

Участники мероприятия сначала ознакомились с выставкой произведенных в Беларуси изделий медицинского назначения и фармацевтической продукции.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Беларусь — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш анжумани бошланди.

Муҳташам залда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, етакчи тиббиёт марказлари, тиббиёт олий таълим муассасалари, йирик фармацевтика корхоналари раҳбарлари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари жам бўлган.

Тадбир аввалида Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко, ушбу мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич сўзга чиқиб, иштирокчиларга қутлов сўзларини йўллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Форум здравоохранения Беларуси и Узбекистана начал свою работу.

В величественном зале собрались ответственные лица сферы здравоохранения, руководители ведущих медицинских центров, медицинских высших учебных заведений, крупных фармацевтических предприятий двух стран, представители региональных управлений здравоохранения.

В начале мероприятия с приветственной речью выступили заместитель Премьер-министра Республики Беларусь Игорь Петришенко и министр здравоохранения этой страны Дмитрий Пиневич.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам сўзга чиқиб, икки мамлакат ўртасидаги тиббий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида сўз юритди.

Таъкиланганидек, охирги йилларда икки давлат етакчиларининг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик барча соҳалар қатори тиббиёт йўналишида ҳам изчил ривожланиб бормоқда.

Юртимизда ўтказилган Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими кунлари эса икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Республика, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт муассасалари мутахассислари, тиббиёт олий таълим муассасалари ва жамоат саломатлиги техникумлари раҳбарларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг Беларусга жавоб ташрифи эса икки томонлама алоқаларни сифат ва мазмун жиҳатдан мутлақо янги босқичга олиб чиқишга катта туртки берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

В рамках проходящего в Минске мероприятия министр здравоохранения Республики Беларусь Дмитрий Пиневич дал интервью, в котором поделился своим мнением об итогах форума и перспективах развития двустороннего сотрудничества в области медицины.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Минскдаги Республика саройида Беларусь — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш анжумани қизғин давом этмоқда.

Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, тиббиёт олийгоҳлари, вилоят, туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасида турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 100 дан ортиқ меморандум ва келишувлар имзоланди.
——————-
Во Дворце Республики в Минске продолжается Форум здравоохранения Узбекистана и Беларуси.

В рамках мероприятия между министерствами здравоохранения, специализированными медицинскими центрами и их региональными филиалами, медицинскими высшими учебными заведениями, областными, районными и городскими медицинскими учреждениями двух стран подписано свыше 100 меморандумов и соглашений о сотрудничестве по различным направлениям.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Фармацевтика соҳасидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот қилинди

♻️ Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича йиғилиш ўтказган эди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида тизим масъуллари ва маҳаллий фармкомпаниялар вакиллари иштирокида ўтган мулоқотда давлатимиз белгилаб берган топшириқ ва вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

💊 Таъкидланганидек, ҳозирда юртимизда йилига 1,6 миллиард долларлик дори-дармон истеъмол қилинса, бунда маҳаллий маҳсулотларимизнинг улуши бор-йўғи 18 фоиз, қолгани импорт ҳисобидан қопланаяпти.

📌 Учрашувда бу соҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улушини ошириш, фармацевтика маҳсулотларининг давлат харидларини ташкил этишда маҳаллий тадбиркорларнинг таклифларини кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш борасида фикр алмашилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Анжуман якунида икки мамлакат ўртасида тиббиёт ва тиббий таълим соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, бир гуруҳ беларуслик ҳамкорларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
————————
В завершение форума за достойный вклад в укрепление сотрудничества между двумя странами в сфере медицины и медицинского образования министр здравоохранения Республики Беларусь Дмитрий Пиневич награжден нагрудным знаком «Отличник здравоохранения Республики Узбекистан».

Также группе белорусских партнеров вручены благодарственные грамоты и памятные подарки Министерства здравоохранения Узбекистана.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇧🇾 Минск шаҳри Беларусь — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш анжуманига мезбонлик қилди. Форум аввалида Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко, ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов сўзга чиқди.

Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш тузилмалари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, соҳа олий ўқув юртлари ўртасида турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича 100 дан ортиқ меморандум ва келишувлар имзоланди.

📹 Юқоридаги видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📋 Шу йил 23 ноябрда Президентимиз томонидан аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга доир қарор қабул қилингани ҳақида хабар бергандик. 

💊 Хусусан, мазкур ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш белгиланган.

Хўш, бу каби янгиликлардан қандай амалий натижалар кутилмоқда? 

📹 Юқоридаги видеолавҳада соҳа масъулларининг бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Бугун пойтахтимизда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда:
📌 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари;
📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари;
📌 ОИВ билан яшайдиган ўсмирлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи вакили;
📌 Ўзбекистон Республикасида ОИТСга қарши курашиш маркази;
📌 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
мутасадди вакиллари иштирок этди.

@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram