Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
加入频道
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Ёшлар_келажагимиз

“Бизнес марафон”лар — ёш тадбиркорларни кашф этган мегалойиҳа

🔷 Ёшларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш орқали ўзини ўзи ривожлантиришга мотивация уйғотиш мақсадида юқори нуфузга эга халқаро ва маҳаллий бизнес-нотиқлар — етакчи тадбиркорларни жалб этган ҳолда республика бўйлаб “Бизнес марафон” тренинглари ташкил этилди.

🔰Ушбу тадбирларда 30 минг нафардан зиёд ёш тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар, талабалар, 8 минг нафарга яқин қизлар иштирок этди.

🔰 “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда "M-Faktor" лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган бизнес-марафонларнинг сўнгги босқичи шу йилнинг 29 июнь куни пойтахт ёшлари иштирокида ўтказилади.

⭕️ Ташкилотчилар томонидан ҳудудларда ташкил этилган бизнес-марафонлардан фотоҳисобот тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ҳақида биласизми?

Марказий сайлов комиссияси
⚡️"Янги Ўзбекистон" университетини тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади — Президент қарори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚#Сайлов_қонунчилигини_ўрганамиз

🔰 Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Сайлов кодекси, 57-модда

Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида тайёрланмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Сергели тумани Саховат маҳалласида фуқаролар билан учрашди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷Давлатимиз раҳбари маҳалладаги дўконга ташриф буюрди
#Матбуот_ва_оммавий_ахборот_воситалари_ходимлари_куни

⚡️Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг бир гуруҳи мукофотланди

🔰 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президент Фармонига кўра соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди.

▶️ Мукофот мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси ва бошқа шу йўналишдаги хизматлар учун топширилади.

🔷 Мукофотланганлар рўйхати
#Президент_табриги

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик
#Инфографика

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуслари

Мазкур рўйхат 100 нафар маҳаллий ва нуфузли хорижий экспертлар томонидан шакллантирилди
#Янги_Ўзбекистон_университети

⚡️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

— Бир ой ичида Янги Ўзбекистон университети устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Таълим жараёни шу ўқув йилидан бошланади. Бу университетда фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийди, деган хулосага ўрин йўқ. У барча билимдон ёшлар учун очиқ.
⚡️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

— Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади.
🔷 Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини қандай тартибда амалга оширади

▶️ Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Марказий сайлов комиссияси
#Ёшларга_эътибор

🔷 Илгари муҳтож бўлиб, умидсизликка тушиб қолган, "Ёшлар дафтари" орқали ўз ишини бошлаган Азиза Самиғова энди замонавий уйда яшайди. Унга Президентимиз 3 хонали уй совға қилди.