Segment.uz
61.8K subscribers
5.1K photos
1.18K videos
54 files
5.13K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
加入频道
Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан давлат хизматчилари неча кун дам олишади?

Бандлик вазирлиги 8 март — Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олинадиган кунларни эълон қилди.

Унга кўра:

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;
9 март (якшанба) — дам олиш куни;
10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
21 март (жума) — Наврўз байрами;
22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
23 март (якшанба) — дам олиш куни.

❗️Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️TEMU Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб чекланади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бугун, 4 мартдан бошлаб TEMU орқали ҳеч нарсага буюртма бермасликни тавсия қилди.

Агар буюртма қилинган бўлса, тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 28 мартгача (7 кун) давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Касимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Касимов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Сариев Қахрамон Раматуллаевич Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар мукофотланди.

▪️Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Равшан Султанходжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинган.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тажриба тариқасида 5 та идора: Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс назорати Антикоррупция агентлигига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Вазирлар Маҳкамасига тизимидаги коррупцияни билиб-билмасликка олиб юрган инспекция раҳбарлари ишига баҳо бериб, икки ҳафтада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича ҳар бирига аниқ вазифа қўйиш топширилди.

Ҳар ойда
биттадан инспекция фаолияти танқидий кўриб чиқилади ва улардан қаттиқ сўров қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш топширилди.

Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.

Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

❗️ Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Давлат раҳбари кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборганини танқид қилди.

Маълумот учун: 8 йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Вазир ва ҳокимлар лавозимга қўйилишидан олдин коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режасини парламент ва маҳаллий кенгашлар олдида ҳимоя қиладиган тизим жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш вазифасини топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Лавозимга қўйишда ходимнинг қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлади. Бу борада номзоднинг камчиликлари билан бирга яхши тарафларини ҳам холисона айтиш керак.

Бундан буён маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган ёшлар орасидан раҳбар кадрлар танлаб олиниши кераклиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook