Qarshi davlat universiteti
9.98K subscribers
21.6K photos
1.52K videos
328 files
7.02K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
加入频道
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
25 май

1994 йил - Тошкентда Халқаро модалар ярмаркаси бўлиб ўтди.
1810 йил - Аргентина Испаниядан мустақиллик олди.
1901йил - Аргентинанинг машҳур “Ривер Плейт” жамоасига асос солинди.
1946 йил - Иордания ўз мустақиллигини эълон қилди.
1963йил - Аддис-Абеба шаҳрида ташкиллаштирилган Африка давлатлари хукумат раҳбарлари иштирокидаги I конференцияда Африка иттифоқи ташкилот тузилди ва ушбу кун БМТ томонидан “Африка озодлиги куни” деб эълон қилинди.
Шунингдек,
Филологлар куни.
Сўнгги Қўнғироқ:
Сўнгги қўнғироқ мактабни битираётган ўқувчиларнинг анъанавий байрами бўлиб, у Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатларида 25-май санасида, ўқув йилининг тугаши муносабати билан нишонланади.

Аъзолик👉@qarduuz
Кун ҳикмати
Ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина ўқиш керак.
Лев Толстой

Аъзолик👉@qarduuz
Қисқа ҳикоя

УЛҒАЙИШ

- Улғайишни истамайман!
- Нега?
- Чунки... Отам қариб боряпти.

Маъруф МЕНГЛИ

Аъзолик👉@qarduuz
Одоб
Фарзандга осон тутманг. Отанинг юзига тик қаролмайди.
Отага осон тутманг. Фарзандига дардини айта олмайди.

Аъзолик👉@qarduuz
Тест натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар рағбатлантирилди
Жорий йилнинг 24 май куни Қамаши тумани Қамай МФЙда жойлашган 22-сонли умумий ўрта таълим битирувчи синф ўқувчиларидан олинган тест натижалари муҳокамаси бағишлаб, Ижтимоий факультети профессор-ўқитувчилари, мактаб жамоаси ва ота-оналар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тест натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган 7 нафар ўқувчиларга ҚарДУ Жаҳон тарихи кафедраси доценти Асрор Пардаев бадиий китоблар ва эсдалик совғаларини топширди. Тадбир якунида сўзга чиққан ота-оналар университет раҳбариятига фарзандларининг келажагини ўйлаб кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни Жаҳон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларидан ўз билимларини синаш ва кўникма ҳосил қилиш мақсадида ўзлари танлаган йўналиш бўйича 5 та блокдан иборат тест синовлари ўтказилган эди.

Аъзолик👉@qarduuz
ҚарДУ профессор-ўқитувчилари “Сўнгги қўнғироқ” байрам тадбирларида иштирок этмоқда
25 май куни юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби вилоятимиздаги таълим масканларида ҳам жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан "Сўнгги қўнғироқ" байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари олий таълим муассасасига бириктирилган мактабларда бўлиб, Президентимизнинг мактаб битирувчиларига табригини етказмоқдалар, шунинг баробарида, ўзларининг самимий тилакларини изҳор этишаётир.

Аъзолик👉@qarduuz
Вилоятимиз таълим масканларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби воҳамизда ҳам мактаб битирувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳридаги мактабларда бўлиб, битирувчиларни ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтамасликларини ҳамда олий ўқув юртлари талабалари бўлишига тилак билдирди. Тадбирларда таълим соҳасида сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 5 та муҳим ташаббус асосида ёшларни қизиқишлари ва истеъдодини намойиш этиш, жисмоний чиниқтириш, компьютер саводхонлигини ошириш, уларни маънавиятини юксалтириш ва иш билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қарши давлат университети ректори Д.Набиев ҳам Қарши шаҳар 45-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкиллаштирилган тадбирларда иштирок этиб, битирувчилар қувончига шерик бўлди. Тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг битирувчи ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда мактаб педагогларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Маълумот ўрнида, воҳамизда битирувчилар сони 48462 нафар бўлиб, уларнинг 31482 нафари ОТМларда ўқиш истагини билдирган.

Аъзолик👉@qarduuz
Музейлар тарих кўзгуси...
Педагогика факультети Бошланғич таълим йўналиши 018-28 гуруҳ талабалари учун гуруҳ раҳбари М.Муҳаммадиева ташаббуси остида Шаҳрисабз давлат музейи қўриқхонасига экскурсия ташкил этилди. Мазкур музейда Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни акс эттирувчи бўлимлар мавжуд бўлиб, унда нодир асарлар, қўлёзмалар, турли хил Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар сақланади. Экскурсия давомида талабалар Амир Темурнинг давлат ва жамият тараққиётида тутган ўрни, жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ҳақида тарихий маълумотлар билан танишишди ва яқиндан ўрганишди, экспонатларни томоша қилиш орқали ўша давр ҳаётини дилдан ҳис этишди.

Аъзолик👉@qarduuz
МФЙ раислари иштирокида ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 25 май куни Қарши давлат университети ректори Д.Набиев университет атрофида жойлашган маҳаллаларнинг раислари билан учрашди. Учрашувда ёшлар билан “маҳаллабай” ишлаш тизимини ривожлантириш мақсадида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Университетга туташ ҳудудда жойлашган МФЙ ёшлари ўртасида уларнинг қизиқишлари, мақсадлари, муаммоларини ўрганиш доирасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилинди. Унга кўра олий таълим муассасасида хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, тасвирий санъат, чолғучилик тўгаракларига ёшлар жалб қилинади, улар билан доимий равишда алоқаларни таъминлаш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб борилади. Айни кунларда Қарши давлат университетида ташкил этилган Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш мономарказида ОТМга бириктирилган маҳаллаларнинг “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд оила фарзандлари учун инглиз тили саводхонлигидан бепул ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган. Яқин кунларда спортнинг мини футбол, шахмат-шашка, баскетбол, волейбол турлари бўйича “Ректор кубоги” мусобақаларини ташкил этишга келишиб олинди. Самимий ва очиқлик руҳида ўтган мулоқотда университет ректори Д.Набиев маҳаллаларга университет ички имкониятидан келиб чиқиб, маҳалла ёшларининг компьютер саводхонлиги билан шуғулланишлари учун замонавий компьютерлар жамланмаси берилишини маълум қилди. Шунингдек, МФЙлар жойлашган биноларида доимий асосда фаолият олиб борадиган тўгарак хоналарини ташкил этиш ва керакли жиҳозлар билан таъминланишини билдирди.

Аъзолик👉@qarduuz
ҚарДУ ректори “МЭИ” Миллий тадқиқот университети делегациясини қабул қилди
2021 йил 25 май куни Қарши давлат университетига “Москва энергетика институти” (МЭИ) миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Халқаро алоқалар бўйича проректори Тарасов Александр Евгеньевич бошчилигида делегация ташриф буюрди. Учрашув жараёнида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уни самарали, натижали ҳамда тизимли амалга оширишга қаратилган бир қатор таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Айниқса, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган истиқболи йўналишларда кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларни малака ошириш, илмий стажировкаларини йўлга қўйиш, ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, докторантура ҳамда мустақил тадқиқотчиларни тайёрлашда илмий лаборатория ҳамда илмий тадқиқот институтлари имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари кенг муҳокама этилди.

Аъзолик👉@qarduuz