Qarshi davlat universiteti
9.98K subscribers
21.6K photos
1.52K videos
328 files
7.03K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
加入频道
22 апрель
Буюк Британияда рангли чироқлар яъни светафорлар куни.
Халқаро Ер куни.
Исландияда Қизлар куни.
Автобус пайдо бўлган куни.
Бундан 300 йилча олдин, 1662-йил 22-апрель кунида Париж кўчаларида отларга боғланган кареталар пайдо бўлганди.
1964 - Танганика ва Занзибар Танзания давлатига бирлашди.
1983 - “Стерн” журнали “Гитлер кундаликлари”ни чоп этишни бошлади.
Кун ҳикмати
Оила мўъжазгина бир жамиятчадир, бутун инсоният жамиятининг дахлсизлиги ҳам унинг жипслигига боғлиқ.
Ф. АДЛЕР
ҒАРОЙИБ ТАНИШУВ

Қаҳвахонада кофе ичиб ўтирган бир йигит қўшни столда ўтирган гўзал қизни кўриб қолди. Ниҳоят, у билан танишишга қарор қилди:
— Яхши қиз, ёнингизда ўтирсам майлими?
Қиз ўз-ўзидан қичқириб юборди:
— Мен фоҳиша эмасман, сиз билан бориш ниятим йўқ!
Одамлар ўгирилиб, нафрат билан йигитга қарай бошлашди. Йигит қип-қизариб, жойига қайтиб ўтирди. Шу пайт унинг ёнига ўша бағритош қиз келиб, хижолат аралаш кулимсиради.
— Мени кечиринг, илтимос. Мен руҳшуносман. «Инсонлар кутилмаган вазиятларда» мавзусида диссертация ёзаётгандим.
Йигит тўсатдан кафени бошига кўтариб бақириб юборди:
— Нима?! Икки юз доллар?!
Қиз шу заҳоти уялганидан кўчага қочиб чиқиб кетди. Йигит бамайлихотир нарсаларини йиғиштириб, кўчада унга етиб олди:
— Танишганимдан хурсандман. Мен ҳуқуқшуносман ва одамларнинг ўзларини айбдор қилиб қўйишни яхши кўраман...

Дик Скин
ОФТОБ
Яхшиямки Худо офтобни бағрикенг қилиб яратган. Бўлмаса ер юзидаги одамларнинг иллатларини ҳар куни кўравериб, аллақачон сўниб қолган бўлармиди...
Филология факультети янги бинога кўчиб ўтди
Қарши давлат университети Филология факультети янги бинога (собиқ академик лицей биноси) кўчиб ўтди. 800 ўринга мўлжалланган мазкур бинода капитал таъмирлаш ишлари олиб борилганидан сўнг иншоот янгича, замонавий қиёфада чирой очди. Кенг ва ёруғ ўқув аудиториялари, шинам талабалар ошхонаси, бой адабиётлар заҳирасига эга Ахборот ресурс маркази ҳамда сўнгги русумдаги компьютерлар билан жиҳозланган синф хоналари талаба-ёшларни сифатли билим олишлари учун хизмат қилади. Тез кунларда ҳудудда жойлашган 100 ўринли талабалар турар жойи таъмири ҳам ўз ниҳоясига етказилади.
Forwarded from Edu.uz
#ЭЪЛОН

Жорий йилда халқаро ва республика миқёсида жами 654 та анжуман ўтказилади

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-ф-сонли фармойиши билан 2021 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2021 йилда:

👉 278 та халқаро;
👉 376 та республика миқёсида;
👉 жами 654 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилади.

🔰Анжуманлар 8 та йўналишда ташкил этилади. Мазкур анжуманларда иштирок этишни ҳохловчи профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда талабалар анжуман ахборот хатлари бўйича маълумотларни вазирлик веб-сайти орқали ҳам олишлари мумкин.

Ахборот хатлари билан танишиш:
👉 https://edu.uz/uz/pages/conference-and-seminars

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Xushnudbek.uz
СамДУ масофавий таълимга ўтди

Самарқанд давлат университети ходимлари ва талабалари ўртасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланаётганлиги сабабли барча факультетларда ўқув жараёни 2021 йил 21 апрелдан 6 майгача масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тошкент давлат шарқшунослик университетида ҳам ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 22 апрелидан 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ўқув жараёни 2021 йилнинг 22 апрелидан бошлаб 14 кун давомида масофавий (онлайн) шаклга ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли ўқув жараёни 2021 йилнинг 21 апрелидан бошлаб 14 кун давомида масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.


👉 @xushnudbek 👈