Абдуллаев Аъзам Абдушукурович — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланиши кутилмоқда.
Маълумот учун: «Ўзкомназорат»нинг собиқ раҳбари Зияев Ғолибшер Мелибоевич 2021 йилнинг ноябрь ойида бир қанча ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланиши ортидан ишдан олинганди.
@pressuzb

❗️Мажбурий (шарт) эмас, хоҳишга кўра: ЙҲХББ хатосини тузатди
ЙҲХББ ҳайдовчиликни энди бошлаган фуқаролар бошқараётган машиналарда махсус белги бўлиши шартлиги ҳақида 25 апрель куни хабар тарқатди. Ҳукумат қарорида бу ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилгани ҳақида ёзган эдик.
Шундан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 25 апрелдаги хабарини ўчириб ташлаб, 26 апрель куни янги видеохабар чиқарди ва унда аввалги хабардаги хатосини тузатиб, махсус белгини ҳайдовчи хоҳишига кўра машинага ўрнатиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ:
Бахтиёр Ибрагимов — туризм ва маданий мерос вазирининг
халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори бўлган.
Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими бўлган.
Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди
Адхамжон Сормонкулов Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига;
Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президент видеоселекторида Тошкент шаҳри ҳокимига пойтахтда:
➖ йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар;
➖ туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;
➖ ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;
➖ очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Қорақалпоғистонлик талаба-қиз сериал ғояси эвазига $2000 ютиб олди
2021 йилнинг декабрь ойида Жанубий Кореянинг “VisionMaster” компанияси ва Ўзбекистондаги “Биз ТВ” онлайн телерадиоканали ёш ва профессионал ссенарий муаллифлари ўртасида кўп қисмли телевизион сериал ғояси учун танлов эълон қилган.
Танловга 15 дан ортиқ турли хил синопсислар келиб тушган ва кореяликларнинг эътирофига кўра, “Кўприк” номли телевизион сериал синопсиси билан танловда иштирок этган Қорақалпоқ давлат университети 2-босқич талабаси Шомуродова Зилола Каллибек қизи ғолиб деб топилган. Куни кеча танлов ғолибасига $2000 миқдоридаги мукофот пули топширилган.

Статистика қўмитаси ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикасини эълон қилди
Маълум қилишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 млн 426,8 минг сўмни ташкил этиб, (ўтган йилнинг январь-март ойларида 2 млн 876,4 минг сўм бўлган) 2021 йил мос даврига нисбатан ўсиш суръати 19,1 фоизни ташкил қилган.
Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, маошлар ошгани ортидан ҳудудлар кесимида ҳам, тармоқлар кесимида ҳам тенгсизлик кучайиб бормоқда. Тиббиёт ходимлари ҳамда таълим соҳаси вакилларининг маоши эса ҳамон ўртача кўрсаткичдан ҳам паст даражада қолмоқда.

Асака тумани ҳокимлиги юристи пора олаётганда қўлга олинди
Асака тумани ҳокимлигининг юридик хизмати раҳбари Х.Қ. бугун, 27 апрель куни туманда фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбаридан 1000 доллар олаётганда ДХХ ва Бош прокуратура хузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.

❗️Украина чегарасида ЙТҲга учраган 3 нафар ўзбекистонликдан 2 нафари вафот этган
5 март куни Украина чегарасида (Польша чегарасига кираверишда) уч нафар ўзбекистонлик иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва улардан бири Отабек Ҳакимов (2001 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этгани хабар қилинганди.
Маълум бўлишича, 7 март куни ЙТҲга учраган яна бир ҳамюртимиз — Хусаинов Беҳзод (2001 йилда туғилган) касалхонада вафот этган. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ҳалок бўлганларнинг жасадлари ватанга етказилган.
26 март куни Салоҳиддинов Шерзод (2001 йилда туғилган) аҳволи яхшилангач касалхонадан чиқарилган ва Польша орқали Ўзбекистонга қайтарилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши ва у оиласи бағрида экани маълум қилинди.

Pressuzb
Абдуллаев Аъзам Абдушукурович — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланиши кутилмоқда. Маълумот учун: «Ўзкомназорат»нинг собиқ раҳбари Зияев Ғолибшер…
Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@pressuzb
@pressuzb
Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистан Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди.
Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; соҳада инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш билан шуғулланади.

Навоийдаги “Мурунтов” кони кетма-кет иккинчи йил олтин қазиб олиш бўйича жаҳон етакчиси бўлди
Канаданинг Kitko халқаро таҳлилий маркази маълумотларига кўра, Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони 2021 йилда кетма-кет иккинчи йил олтин қазиб олиш бўйича жаҳон етакчисига айланган.
Маълумот учун, Kitco маркази 2020 йилдаги олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги энг катта конлар рўйхатини эълон қилган. Ўшанда ҳам рўйхатда Навоий вилоятида жойлашган «Мурунтов» кони биринчи ўринни эгаллаганди.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги 98-сон фармони билан 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон фармонда келтирилган, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ҳақидаги қисми бекор қилинди.
@pressuzb
@pressuzb
❗️Муаллифлик ҳуқуқини бузаётган сайтларнинг реестри юритилади — Президент қарори
“Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бунга кўра, 2022 йил 1 октябргача Интернетда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилишлар реестри” ахборот тизими ишга туширилади.
Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари Есемурат Канязовнинг маълум қилишича, веб-сайтлар фаолияти муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш борасида мунтазам мониторинг қилинади. Мониторинг натижаларига кўра хулоса берилади ва шу хулоса асосида муаллифлик ҳуқуқига риоя этмай материаллар тарқатаётган сайтлар махсус реестрга киритилади ҳамда улар фаолияти чекланади.