Pressuzb
29.1K subscribers
1.56K photos
348 videos
19 files
1.36K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
加入频道
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Республикаси муқаддас Рамазон ойи кунларида Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди.

Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.

@pressuzb
❗️24-25 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд — «Ўзгидромет»

Якшанба куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади. 24-25 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.

@pressuzb
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) жорий йил 21 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг трансляция ҳуқуқини сотиб олди. Учрашувлар “Спорт” ва “Маҳалла” телеканалида намойиш этилади.

@pressuzb
Ҳукумат қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

@pressuzb
❗️Битта чегирма акцияси билан Тошкентнинг бир тумани “фалажланди”

Бугун, 23 апрель куни Чилонзор туманидаги “Atlas” савдо мажмуасида нуқсони бор маиший техникалар катта чегирмалар асосида сотилиши эълон қилинганди.

Кейинроқ мазкур дўкон ёпилганлиги сабабли арзонлаштирилган нархда сотув бўлмаслиги маълум қилинди. Айни вақтда Чилонзорда йирик тирбандликликлар кузатилмоқда.

@pressuzb
Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништириб, Олмазор туманидаги 0,04 га ерга қарор чиқартириб бериши учун 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Аввалроқ Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси ва Чуст тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

@pressuzb
⚡️Тошкентда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланади

Манба маълумотига кўра, шаҳарда трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошланган: хорижга чиқиб кетган собиқ трамвайчиларни қайтариш ва хориждан мутахассислар жалб қилиш ишлари кетмоқда. Хусусан, Туркия ва Чехиядан мутахассислар чақирилмоқда.

Шунингдек, йўналишлар харитаси яқин бир йил ичида ишлаб чиқилиб, трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинмоқда.

@pressuzb
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг маълум қилишича, магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан топшириладиган имтиҳонни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилмоқда.

@pressuzb
Беларусь бош вазири расмий ташриф билан Тошкентга келди

Беларусь бош вазири Роман Головченкони Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов ва шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган.

Беларусь бош вазири ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.

@pressuzb
Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда «Иннопром: Марказий Осиё» халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентга келган Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда маълум қилган.

«Беларусь томони зарур инфратузилма, режалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр. Бу каби қарор қабул қилинса, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деган Головченко.

Аввалроқ Ўзбектстонда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинаётгани ва бунга Туркия ҳамда Чехиядан мутахассислар чақирилаётганини хабар бергандик.

@pressuzb
Никоҳланувчи шахслар молекуляр-генетик тестдан ўтказилади

Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 июлдан бошлаб йўлга қўйиладиган бу жараёнлар Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари орқали амалга оширилади.

@pressuzb
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси этиб сайланди.

Куни-кеча унга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланганди.

@pressuzb
⚠️ Малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдайди — ИИВ ЙҲХБ

1 майдан бошлаб янги ҳайдовчилар ёхуд тажрибасиз ҳайдовчиларнинг автомобиллари махсус белги билан белгиланади. Бу Ўзбекистоннинг янгиланган йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган.

ЙҲҚдаги ўзгаришларга кўра, ҳайдовчилик стажи икки йилдан кам бўлган ёки ҳайдашни энди бошлаган, малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар бошқараётган транспорт воситасининг орқасида ичига қора рангли баландлиги 110 мм бўлган ундов белгиси тасвири туширилган сариқ квадрат (150 мм томони) бўлиши керак. Трактор, ўзиюрар транспорт ва мототцикллар бундан мстасно.

@pressuzb
Дунёнинг энг бой одами — Илон Маск Twitter’ни 44 млрд. долларга сотиб олди

У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай ёзган: «Умид қиламанки, менинг жиддий рақибларим Twitter’да қоладилар, чунки бу ерда сўз эркинлиги бор».

Маълумот учун: Twitter Ўзбекистонда блокланган.

@pressuzb
Хоҳишга кўра(ми) ёки шарт(ми)?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарорида малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдаши хоҳишга кўра экани белгилаб қўйилган.

Бироқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур белги бўлиши шарт, дея ахборот тарқатган. Ваҳоланки, Ҳукумат қарорида “шарт” деган жойи мавжуд эмаслиги ва хоҳишга кўра экани кўрсатиб қўйилган.

@pressuzb
Абдуллаев Аъзам Абдушукурович — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот учун: «Ўзкомназорат»нинг собиқ раҳбари Зияев Ғолибшер Мелибоевич 2021 йилнинг ноябрь ойида бир қанча ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланиши ортидан ишдан олинганди.

@pressuzb
❗️Мажбурий (шарт) эмас, хоҳишга кўра: ЙҲХББ хатосини тузатди

ЙҲХББ ҳайдовчиликни энди бошлаган фуқаролар бошқараётган машиналарда махсус белги бўлиши шартлиги ҳақида 25 апрель куни хабар тарқатди. Ҳукумат қарорида бу ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилгани ҳақида ёзган эдик.

Шундан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 25 апрелдаги хабарини ўчириб ташлаб, 26 апрель куни янги видеохабар чиқарди ва унда аввалги хабардаги хатосини тузатиб, махсус белгини ҳайдовчи хоҳишига кўра машинага ўрнатиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

@pressuzb
Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ:

Бахтиёр Ибрагимов —
туризм ва маданий мерос вазирининг
халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори бўлган.

Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими бўлган.

Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb
Чориев Отабек Бобомуротович — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайниланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb
Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди

Адхамжон Сормонкулов
Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига;

Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb