Президентнинг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра:
➖ 2022 йил 1 майга қадар “Universal Mobile Systems” МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этган ҳолда, 2023 йил 1 апрелга қадар уни хусусийлаштириш чоралари кўрилади;
➖ икки ҳафта муддатда “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги дон корхоналарини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда, оммавий савдолар орқали сотиш бўйича “Йўл харитаси” Давлат тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади. Бунда, 25 та дон корхонасини 2022 йил 1 июлга қадар, қолганлари эса жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич савдога чиқарилади;
➖ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб “Ўзагросервис” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг кўчмас мулк объектлари, зарур ҳолларда, уларни алоҳида лотларга бўлган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдоларига баҳоланган қийматда чиқарилади;
➖ 2022 йил 1 октябрга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг акциялари оммавий жойлаштирилиши (IPO) таъминланади;
➖ 2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, ЕТТБ ҳамда ОТБни жалб қилган ҳолда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади;
➖ 2023 йил 1 июлга қадар АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Агро банк” АТБ, “Ўзмиллийбанк” АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) таъминланади.
@pressuzb

Тошкентда марафон ўтказилиши муносабати билан 8 та кўчада ҳаракат вақтинча чекланади
25 март куни соат 16:00 дан 27 март куни соат 18:00 гача Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача ҳаракат чекланади. Шунингдек, 27 март куни соат 05:00 дан 18:00 гача:
➤ И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
➤ Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
➤ Шаҳрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
➤ Афросиёб кўчаси: Шахрисабз кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
➤ Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
➤ Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
➤ А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача ҳаракат чекланади.

“Tashkent City” боғи сотилади
“Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга “Tashkent City” боғи ҳам киритилган.

Электромобиллар бўйича президент қарори лойиҳасига кўра, вазирликлар, идоралар, бюджет ташкилотлари, маҳаллий хокимият органлари ҳамда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар хизмат автомобиллари паркининг 2025 йилга қадар камида 10 фоизигача, 2030 йилга қадар 100 фоизи босқичма-босқич электромобилларга алмаштирилади.
@pressuzb
@pressuzb
The Economist нашрининг журналисти Жоанна Лиллис Twitter’да:
«Тошкентдаги ушбу инвестиция форуми ҳақида твит ёзмоқчи бўлган журналистлар ва халқаро инвесторлар прокси-сервердан (VPN) фойдаланишлари керак, чунки Twitter Ўзбекистонда блокланган», деб ёзмоқда.

Россия туроператорлари халқаро тўлов тизимлари (Visa ва Mastercard) карталарини очтириш ва олиш учун Ўзбекистонга саёҳатларни сотишни йўлга қўйди.
Украинадаги уруш ортидан Visa ва Mastercard Россияда фаолиятини чеклаганди.

АҚШ жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россия компанияларига ёрдам бераётган учинчи мамлакат ташкилот ва шахсларини аниқласа, уларга қарши ҳам санкция қўллайди.
@pressuzb
@pressuzb
❗️Тошкентда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларга автомобилларни дарахт тагида қолдирмасликни тавсия қилди.
@pressuzb
@pressuzb
Россияда санкциялар оқибатида сифатли қоғоз нархи кескин қимматлаган. Ўзбекистонда ҳам А4 форматидаги қоғозлар нархи кўтарилаётгани айтилмоқда.
@pressuzb
@pressuzb
Буюк Британия Россия университетлари билан илмий ҳамкорликни тўхтатди
Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида Британия ҳукумати Россия университетлари ва компаниялари билан илмий ҳамкорлик соҳасида чекловлар жорий этилишини эълон қилди.
«Бу чоралар Россия давлатига, шунингдек, Кремль билан яқин алоқада бўлган одамлар ва ташкилотларга қарши қаратилган», — деди Буюк Британия фан вазири Жорж Фриман.
Шу билан бирга, Фриманнинг айтишича, Британия ҳукумати мамлакатда илмий фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган украиналик олимларга ёрдам бериш учун 3 миллион фунт стерлинг (3,6 миллион евро) ажратишга қарор қилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди.
Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, Абдулазиз Камиловнинг саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кенгайтирилган ҳарбий ҳадли битим имзоланди
Маълумотларга кўра, ҳужжат икки давлат ҳарбий идоралари раҳбарлари – Баҳодир Қурбонов ва унинг ҳамкасби Ҳулуси Акар томонидан имзоланган.
«Яна бир салоҳиятли соҳа — мудофаа саноати. Бугун имзоланган битимларда ҳам мудофаа тизимини янада ривожлантиришга келишиб олдик», деган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған.

❗️Тергов жараёнида шахс қадр-қиммати камситилса, унга етказилган зарарни давлат тўлаб беради
Президент томонидан имзоланган Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган қўшимчага кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.