Pressuzb
29.1K subscribers
1.56K photos
348 videos
19 files
1.36K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
加入频道
“Ваҳима кўтаришга асос йўқ”. Бош вазир матбуот котиби ижтимоий тармоқлардаги хитойликлар билан боғлиқ хабарларга изоҳ берди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хитойликлар кўпайиб кетаётгани ҳақида турли хабарларлар ҳар хил кўринишда талқин қилинмоқда. Баъзи ахборотларда гўёки Ўзбекистон ерлари Хитойга ўтиб кетаётгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Ана шу хабарларни тармоқлар орқали кенг аудиторияга тарқатаётганлар ҳатто мазкур жараёнда Ўзбекистон ҳукуматини ҳаракатсизликда ва чорасизликда ҳам айблашмоқда.

Мазкур хабарлар юзасидан ҳукуматнинг муносабатини билиш мақсадида Platina.uz Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов билан боғланиб, изоҳ олган.

“Ҳозир бутун дунёда инвестицияларнинг кўчиши кузатилмоқда. Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожланяпти. Очиқ ва прагматик сиёсат олиб бориляпти. Мамлакатга кўплаб сармоядорлар кириб келмоқда. Албатта, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён.

Қолаверса, мамлакатимизга нафақат Хитой, балки бошқа давлатлардан, масалан, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия кабилардан ҳам кўплаб инвесторлар ҳамда тадбиркорлар келиб, фаолият юритмоқда.

Шу жумладан, ўзбекистонлик тадбиркорлар ёки мигрантлар турли давлатларда, хусусан, Хитойда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозир дунёнинг исталган мамлакатида ўзбек маҳаллаларидан тортиб, ўзбек тилида ёзилган номлари магазин ва миллий ошхоналаригача топиш мумкин.

Хитой масаласига келсак, аҳоли сони бўйича дунёда етакчи, ҳатто Ғарбий Европа, Шимолий Америкада катта диаспоралар бор. Лекин ҳеч ким уларнинг хавфи борлиги тўғрисида гапирмайди. Шундай экан бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳуддики марказлашган ҳолда учинчи томоннинг манфаати билан бошқарилаётган манипуляцион компанияга ўхшайди. Шунинг учун юртдошларимиздан провокаторларнинг турли манипуляцияларига ишонмасликни сўраймиз.

Хитой Ўзбекистоннинг тарихий ва яқин ҳамкори ҳамда стратегик шеригидир. У бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳурмат қилади ҳамда қатъий қўллаб-қувватлайди. Ҳатто бу бўйича алоҳида шартнома ҳам имзоланган. Яъни, бундан ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Яна бир мисол: Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабалар орасида ҳиндистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кунда, агар адашмасам, олти минг нафардан зиёд ҳиндистонлик айнан Ўзбекистон ОТМларида таҳсил олмоқда. Лекин бу дегани Ўзбекистонни ҳиндлар эгаллаб олади, дегани эмас-ку!

Қайтараман, Ўзбекистон аввалгидек ёпиқ давлат эмас. Одамлардан бироз тоқатли бўлишни, турли хил ёлғон ёки провокацион ахборотларга учмасликни сўраймиз”, деди Бекзод Ҳидоятов.

@pressuzb
Президентнинг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президентнинг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланди.

@pressuzb
Пойтахтда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқиб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Хабарга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Уларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

@pressuzb
Абжалов Дўстбой Абдурашидович Poytaxt bank АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар банк бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Рахматов Хасан Уткирович Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланган эди.

@pressuzb
Франция президенти Эммануэл Макрон Шавкат Мирзиёевга Франциянинг энг юксак давлат мукофоти — Фахрий легион орденини топшириши кутилмоқда.

@pressuzb
“Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция!”

Франция Президенти Эммануэл Макрон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Х ижтимоий тармоғида ўзбек тилида қутлади.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Давлат раҳбарига юксак мукофотни Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.

Маълумот учун, Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

@pressuzb
“Ибрат фарзандлари” францияликларга ўзбек тилини ўргатади

2022 йил ноябрь ойида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси бугунги кунда 23 та хорижий тилни ўзбек ёшларига ўргатаётган, шунингдек, хорижликларга ўзбек тилини ўргатиб келаётган бепул онлайн платформа ҳисобланади.

Мазкур лойиҳа томонидан эндиликда французлар учун ўзбек тили дарслари ишлаб чиқилади ҳамда француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисидаги баённомада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, бугунгача лойиҳа доирасида инглиз, рус ва озарбайжон тиллари орқали ўзбек тилини ўргатишга қаратилган дарсликлар яратилган.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Бизнесингиз имкониятларини янги босқичга олиб чиқмоқчимисиз?

UZTELECOM аутсорсинг контакт маркази Сизга ишончли ечим таклиф қилади.

– замонавий виртуал офис;
– аутсорсинг хизматлари;
– бир неча тилда сўзлашувчи профессионал операторлар билан 24/7 сифатли хизмат кўрсатиш.

☎️ Боғланиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилинг:

+998 (71) 200-97-79

Шошилинг, вақтни бой берманг! Бизнес режаларингизни UZTELECOM билан рўёбга чиқаринг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.

Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.

Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 баллик мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.

Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.

Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@pressuzb
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.

2025 йил 1 июндан:

молиялаштириш манбаларидан қатъи назар қурилишда техник шартлар олиниши талаб қилинадиган бино-иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни лойиҳалаштиришда ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатларида биноларнинг ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарни мажбурий ўрнатиш талаби киритилади;

⁃ кўп квартирали уй-жойлар ва биноларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи тизимларининг қурилиши, иншоотлар ва тармоқларда ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади;

марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд ҳудудларда янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа муассасалари, саноат ва тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг иссиқлик тармоқларига уланиши мажбурий ҳисобланади.

@pressuzb
Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Тошпўлатов ҳар ойда бир марта фуқаролар учун шахсий қабул ўтказади

ИИВ матбуот хизматига кўра, фуқароларнинг ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлишини ҳисобга олиб, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ҳафтанинг ҳар якшанба куни, ички ишлар вазири томонидан ҳар ойнинг охирги якшанба куни шахсий қабуллар ҳамда жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилади.

Ҳафтанинг иш кунлари давомида фуқаролар қабули, юқоридаги жадвал асосида вазир ўринбосарлари томонидан ўтказилади.

@pressuzb
Раҳбарларнинг хорижий автомобиллари e-auksion орқали сотувга чиқарила бошлади.

“Агроинспекция” балансидаги Toyota Land Cruiser автомобили қарийб 471 млн сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилган.

Ташкилот масъуллари чиндан ҳам мазкур автомобил сотилаётганини тасдиқлаб, истаган одам уни сотиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

@pressuzb
Президент администрациясидаги хорижий автомобиллар ҳам сотувга қўйилмоқда

E-auksion орқали Президент администрацияси транспорт қисми балансида бўлган CADILLAC автомобили 246 млн сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилган.

@pressuzb
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган полковник Санжар Буранович Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@pressuzb
Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конини ўзлаштиришда иштирок этади

“Навоийуран” давлат корхонаси ва Франциянинг Orano компанияси Жанубий Жонгелди уран конини саноат миқёсида ўзлаштириш бўйича шартнома имзолади.

Япониянинг ITOCHU корпорацияси ҳам қўшма корхонада миноритар улушга эга бўлди ва шериклар қўшма корхонанинг фойдали қазилма бойликларини камида икки баробарга ошириш мақсадида геология-қидирув дастурини амалга оширишга киришади.

Битим биргаликда уран қидириш ва қазиб олишни назарда тутади, шунингдек, экологик меъёрлар ва хавфсизлик стандартларига риоя қилиш, иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий жамоаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятларни ўз ичига олади.

Ушбу кон сертификатланган захиралар асосида камида 10 йил давомида уран қазиб олишни таъминлай олади, ишлаб чиқаришнинг энг юқори даражаси йилига 700 метрик тонна уранни ташкил этади.

@pressuzb
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин

Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарган қонун лойиҳасига кўра, шахсларни тасвирга ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ташқи белгилар йиғиндиси олиш фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.

Бунда қуйидагилар истисно:

⁃ хизмат вазифасини бажаришда давлат хизматчиларини суратга олиш;

⁃ тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга тушириш;

⁃ ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбадан олинган тасвирлар;

⁃ хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган кузатув камераларида олинган тасвирлардан фойдаланишда рухсат талаб қилинмайди.

Шунингдек, МЖтКга шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш мақсадида ахборотни ноошкора олишга мўлжалланган воситалардан фойдаланганлик учун жарима қўллаш назарда тутилмоқда.

@pressuzb
Пойтахтда тижорат банкларининг кредит ярмаркаси ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, эндиликда тадбиркорликни ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида пойтахт туманларида тижорат банкларининг кредит маҳсулотлари ярмаркаси мунтазам ўтказилади.

Шундай ярмаркалардан бири 18 март куни соат 12:00 да Мирзо Улуғбек туманидаги Марказий истироҳат боғида ташкил этилади. Унга тадбиркорлар, стартапчилар ва молиявий имконият излаётган барча таклиф этилмоқда.

@pressuzb