Асакабанк Араб банклари консорциуми учун Road-Show ташкил этди
Тадбирда БАА, Қатар, Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон, Миср, Иордания каби давлатлардан 80 дан ортиқ етакчи банклар, молия институтлари ва инвестиция фондлари вакиллари иштирок этдилар.
Road-show Ўзбекистонга халқаро инвесторларнинг ортиб бораётган қизиқишини яна бир бор тасдиқлади ва янги ҳамкорлик имкониятларини очди.
Халқаро ҳамкорлар билан олиб борилган мулоқотлар Асакабанкка глобал молиявий ресурсларга кенгроқ йўл очиш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш стратегик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Асакабанк араб молиявий институтлари билан ҳамкорликни нафақат банк ривожи, балки мамлакат иқтисодиётининг умумий тараққиёти учун ҳам муҳим қадам сифатида кўриб чиқади.
Батафсил.
@pressuzb

❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;
Бунда:
⁃ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.
⁃ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.
⁃ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади
Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Қонунга кўра, акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.
Акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.
Шунингдек, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади.
Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда.

Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш тарафдори эканлигига урғу берилди. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сургани маълум қилинди.

22 февраль куни Тошкент шаҳрида бош вазир Абдулла Арипов Афғонистон бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга 22-23 февраль кунлари ташрифи дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш обьектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.

3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.
Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:
⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);
⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Абдулазиз Камилов Брюсселда Европа кенгаши раҳбарияти билан учрашди
Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси Брюсселда Европа кенгаши Президенти кабинет раҳбари Педро Лурти, Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Вивиан Лунелла, шунингдек, Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш координатори Бартян Вегтер билан учрашув ўтказди.
П.Лурти билан суҳбат чоғида жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити доирасида минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Хасан Рахматов Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланди
Иқтисод фанлари доктори Рахматов Хасан Уткирович бунга қадар “Пойтахт банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Х.Рахматовнинг билими, соҳадаги кўп йиллик тажрибаси ва ишбилармонлиги натижасида “Пойтахт банк” жамоаси қисқа вақт ичида бир қатор ютуқларга эришиб, янги хизматларни йўлга қўйишга ҳамда хусусийлаштириш жараёнини муваффақиятли якунлашга эришди.

Pressuzb
Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради Февраль ойининг учинчи ҳафтасида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Озарбайжон ва Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи…
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 25-26 февраль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
@pressuzb
@pressuzb
25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb
Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb
Pressuzb
Президент фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди. @pressuzb
Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган Қудратхўжаев Ботир Баҳромовичга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.
@pressuzb
@pressuzb
Сардор Умрзоқов Пекинда Хитой расмийлари билан учрашувлар ўтказди
Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов 24 февраль куни Пекинда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Сзянчао билан учрашув ўтказди.
25 февраль куни эса у Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг сиёсий бюроси аъзоси, ХКП Марказий қўмитасининг тарғибот бўлими мудири Ли Шулэй билан учрашди.
Сардор Умрзоқов, ўз навбатида Ўзбекистон Хитой билан барча соҳаларда алмашинув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, давлат раҳбарлари белгилаган йўналишда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Педагоглар учун яхши хабар: вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Вазир жамғармаси:
⁃ эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.
Малака тоифа синовлари:
⁃ педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.
Яна бир янгилик! Энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.