Pressuzb
29.1K subscribers
1.56K photos
348 videos
19 files
1.36K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
加入频道
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасига тегажоқлик қилган декан ўринбосари қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 105- ва 118-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.
Расмдан чапда: декан ўринбосари зўрлашга уринганини айтган, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабаси Муштарий, ўнгда эса Муштарийни зўрлашга урингани айтилган декан ўринбосари Боғабек.

@pressuzb
❗️Ўқув муассасидаги зўравонлик ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди

Олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти-ҳаракатлар таҳдидига учралса ёки гувоҳи бўлган бўлса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилиш сўралмоқда.

«Шахсингиз ва шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади. Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади», дейилади хабарда.
Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловлари бўйича якуний натижаларни эълон қилди. Жами 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи қатнашган (80,4 фоиз).

Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 4 миллион 47 минг 358 тани ташкил қилган.

❗️Сайлов бюллетенлари тўлиқ ҳисоблаб чиқилган. Шавкат Мирзиёев 80,12 фоиз овоз олгани маълум бўлди.
Ўзбекистон МДҲда рус тили йилини миллатлараро мулоқот тили сифатида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 70-йилларда Тошкентда “Рус тили – халқлар дўстлиги ва ҳамкорлиги тили” форумини ўтказиш тажрибасини эслади.
Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 нояргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади — Халқ таълими вазирлиги.
Марказий банк томонидан “Bank Apelsin” акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.
❗️Ўзбекистонда Facebook, Instagram, YouTube ва Telegram тармоқларининг ишлашида узилишлар кузатилмоқда.
⚡️«Ўзкомназорат» Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki’нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади.
Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов:

«Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида Президент хабар топдилар. Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади».
⚡️Ижтимоий тармоқларни чеклашга бош вазир Абдулла Арипов буйруқ берган.

@pressuzb
⚡️Айтишларича, интернет-платформалар фаолиятини чеклаш билан боғлиқ кечаги воқеа ортидан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Расман: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Мухамаджанович Садиков ўз лавозимидан озод қилинди.
Расман: Ҳукумат қарори билан Бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Муҳаммаджонович Умаров лавозимидан озод қилинди.
Инаугурация эртага

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янги биноси катта мажлислар залида бўлиб ўтади.
4 ноябрь куни кечқурун нафас олиш тизимидаги муаммолар туфайли қарийб 700 нафар одам тез ёрдам хизматига мурожаат қилган.
⚡️Барча блогерлар қонун ва Президент ҳимоясида бўлади — Шавкат Мирзиёев.

@pressuzb
⚡️Президент Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси бўйича муҳим йўналишлар билан ўртоқлашмоқда. Мазкур дастур етти йўналишдан иборат бўлади. Асосий эътибор ҳар бир соҳага билимли ёшлар жалб этилади.

@pressuzb
Ўзбекистонни эгаллаган чанг-ғуборнинг сунъий йўлдошдан олинган тасвири