Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
2.61K subscribers
227 photos
23 videos
27 files
537 links
Фойдали маълумот ва тавсиялар - ишончли ахборот
加入频道
❗️Ҳурматли абитуриентлар, ДИҚҚАТ билан кўринг! 👇

——————————————
@otm_info
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OTMlariga kirish imtihonlari 2-sentabrdan boshlab 2 hafta davomida ochiq stadionlarda o`tkaziladi. U qanday va qay tartibda o`tkaziladi?
#COVID19 #mahalla

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўқувчиларимиз сони 15 минг нафардан ошди. Ишончингиз учун ташаккур! 👏

Ҳурмат билан, @otm_info
❗️Эслатиб ўтамиз, бугун охирги кун! 👇
⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ЭЪЛОН:

❗️МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА ТАҲРИРЛАШ ТАРТИБИ

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

👉 1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

👉2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:
➡️абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:
➡️абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
➡️абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

👉3. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
👉 4. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

⚠️ 2020
/2021 ўқув йилида магистратура бўйича давлат буюртмаси параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида илмий-педагог кадрларга эҳтиёжи мавжуд бўлган олий таълим муассасалари учун мақсадли қабул параметрлари ТАҚСИМОТИ ни юклаб олиш учун бу ерга ўтинг

#Қабул2020
__________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚠️ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
👇 Давлат тест марказининг ҳақиқий телеграм канали орқали ахбороти (бошқа телеграм каналлар ҳаммаси сохта)
Abituriyentlar ruxsatnomalarni 22-avgustdan boshlab olishlari mumkin

🔖 Abituriyentlar test sinovlarida ishtirok etish uchun “Abituriyent ruxsatnomasi”ni 2020-yil 22-avgustdan boshlab, shaxsiy kabinet (abitur.dtm.uz)laridan olishlari mumkin bo‘ladi.

Mazkur ruxsatnoma test sinovlarida ishtirok etadigan abituriyentlarga beriladi.

“Abituriyent ruxsatnomasi” test sinovlarisiz to‘liq kasbiy (ijodiy) imtihon bo‘ladigan ta’lim yo‘nalishlariga ro‘yxatdan o‘tgan abituriyentlarga berilmaydi.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
⚠️ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

#DoubleDegree
#Қабул2020
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан МУҲИМ ЭЪЛОН:

❗️Касб ва мутахассисликларни эгаллаш истагида бўлган шахслар шу жумладан 11-синф битирувчилари 2020/2021 ўқув йили учун вазирлик ва идоралар тизимида бўлган коллеж ва техникумларга 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) ўқиш учун ҳужжатларини ОНЛАЙН топширишлари мумкин.

2020/2021 ўқув йили учун коллежларга жами 77 мингдан ортиқ (шундан давлат гранти асосида 12 762 нафар), техникумларга эса жами бўлиб 68 мингдан ортиқ (шундан 9199 нафари давлат гранти асосида) ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.

👉 Вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллежларга www.kollej.edu.uz электрон платформасида орқали абитуриентларни 171 тадан ортиқ касблар ва мутахассисликлар бўйича;

👉 Техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали абитуриентларни 103 тадан ортиқ касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилиш ташкил этилади.

Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

📲 Профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 “Колл марказ” ташкил этилган.

👉 2020/2021 ўқув йили учун вазирликлар ва идоралар тизимидаги КОЛЛЕЖЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ КЎРИШ:
https://yangx.top/otm_info/355

👉 2020/2021 ўқув йили учун ТЕХНИКУМЛАРГА ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ КЎРИШ:
https://yangx.top/otm_info/348
______________________________________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​Abituriyentlarga ruxsatnomalarni berish boshlandi

🔖 Abituriyentlar test sinovlarida ishtirok etish uchun “Abituriyent ruxsatnomasi”ni shaxsiy kabinet (abitur.dtm.uz)laridan olishlari mumkin.

👨🏻‍💻 Abituriyentlardan ruxsatnomalarni avgust oyi yakuniga qadar yuklab olib, chop etib olishlarini so‘raymiz.

Mazkur ruxsatnoma test sinovlarida ishtirok etadigan abituriyentlarga beriladi.

“Abituriyent ruxsatnomasi” test sinovlarisiz to‘liq kasbiy (ijodiy) imtihon bo‘ladigan ta’lim yo‘nalishlariga ro‘yxatdan o‘tgan abituriyentlarga berilmaydi.

Eslatib o‘tamiz, abituriyentlar test sinovlariga fuqarolik pasporti va abituriyent ruxsatnomasi bilan kelishlari lozim.

Fuqarolik pasporti bo‘lmagan taqdirda abituriyent ruxsatnomasi haqiqiy deb hisoblanmaydi.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Давлат тест маркази ахбороти: 🔻
abitur.dtm.uz sayti bo‘yicha muammo bartaraf etildi

Bugun (22-avgust) “Abituriyent ruxsatnomasi”ni yuklab olish jarayonida ayrim texnik sabablar natijasida, uzilishlar kuzatildi.

Ushbu holat UZINFOCOM, UZTELECOM va Davlat test markazi mutaxassislari tomonidan tezkorlik bilan o‘rganib chiqildi, bunda internet tarmog‘ida muammo bo‘lmaganligi aniqlandi va texnik nosozliklar bartaraf etildi.

Ayni paytda 300 mingdan ortiq abituriyent o‘z ruxsatnomalarini yuklab olganligi Davlat test markazi sayti to‘liq ishlayotganligidan dalolat beradi.

Noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «Олий маълумот бўйича битта диплом яхши, иккита бўлса - ундан ҳам яхши. Иккинчи олий таълим олиш бўйича қайси соҳа йўналишларини танладингиз / танламоқчисиз?»
⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан МУҲИМ ЭЪЛОН:

❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !


2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Айрим аризалар маълум бир сабабларга кўра РАД ЭТИЛДИ.

Рад этилган аризаларни камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг СЎНГГИ МУДДАТИ 2020 йил 25 август куни соат 23:59.

⚠️Ушбу муддатдан сўнг камчиликларни бартараф этишга (аризани таҳрирлашга) йўл қўйилмайди.
Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган АРИЗАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ.

‼️Рўйхатдан ўтган барча фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

⛔️Шу билан бирга, 2020 йилнинг баҳорги семестрида қўшни давлатлардан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилишига рухсат этилган аммо белгиланган тартибда буйруқ асосида талабаликка қабул қилинмаган талабалар ўқишини қайта кўчирилишига рухсат этилмайди.

Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта таҳрирлаш учун қайтарилди:

🔹 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);
🔹 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;
🔹 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;
🔹 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

_____________________________
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан МУҲИМ ЭЪЛОН: ❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА ! 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган…»
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан МУҲИМ ЭЪЛОН: ❗️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА ! 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган…»
📚Биз билгандик, биз кутгандик кўпчилик иккинчи олий таълим сифатида иқтисод соҳасини танлашини! Чунки, ўзимиз ҳам шуни танлагандик 😄

❗️Иккинчи олий таълим олиш учун ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлаётганлар, Сизлар учун яхши хабаримиз бор, шу атрофда бўлиб туринг.
_________________________
Олий таълим бўйича энг сўнгги янгиликларни биз орқали билиб олинг. Аввал бизда, кейин бошқаларда:
👉 @otm_info 👈
⚡️⚡️ МУҲИМ ХАБАР!

Давлат олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида иккинчи олий таълим олмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан хабар беришларича:
фуқаролар ҳамда олий таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олиниб, иккинчи олий таълим бўйича 2020/2021 ўқув йили қабули учун белгиланган таълим йўналишлари РЎЙХАТИ КЕНГАЙТИРИЛГАН, мос равишда, қабул кўрсаткичлари ОШИРИЛГАН.

Эслатиб ўтамиз:

👉 Иккинчи олий таълимга қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz – веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилмоқда.

👉 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи олий таълимни олиш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил 31 августгача (31 август куни ҳам).

👉 2020/2021 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг РЎЙХАТИ мана бу ерда: https://yangx.top/otm_info/321

👉Хорижий тиллар йўналишлари бўйича иккинчи олий таълим кундузги таълим шаклида амалга оширилади: https://yangx.top/otm_info/358
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
otm_info (2-oliytalim).pdf
501.7 KB
❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун давлат олий таълим муассасаларига
сиртқи таълим шаклида иккинчи олий таълим олиш бўйича белгиланган
ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ РЎЙХАТИНИ эътиборингизга ҳавола этамиз ⬆️

👉 Иккинчи олий таълимга қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz – веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилмоқда.

👉 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига иккинчи олий таълимни олиш учун абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил 31 августгача (31 август куни ҳам).
——————————————
Олий таълим бўйича @eduuz ' дан кейинги энг зўр каналга уланиш 👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw