Нигоҳ
15.5K subscribers
3.82K photos
1.54K videos
6 files
6.86K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
加入频道
Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways 1 майдан 5 майгача Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновларни бажаради.

Чипталарни авиакомпаниянинг www.uzairways.com расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

👉 @nigoh_01
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Финляндия ва Швеция 22 майгача НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширади. Хорватия президенти бунга қарши чиқди;

▫️ Буюк Британия мудофаа вазири Украина Россия ҳудудидаги нишонларга, жумладан, Британия қуроллари билан ҳужум қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди;

▫️ Ким Чен Ин КХДР ядро дастурини ривожлантиришни жадаллаштиришга ваъда берди;

▫️ Катта адрон коллайдери ўзининг 6,8 триллион электрон вольтлик энергия рекордини янгилади.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Финляндия и Швеция подадут заявку о вступлении в НАТО до 22 мая. Президент Хорватии выступил против этого;

▫️ министр обороны Великобритании заявил, что Украина вправе атаковать цели на территории России, в том числе британским оружием;

▫️ Ким Чен Ын пообещал ускорить разработку ядерной программы КНДР;

▫️ Большой адронный коллайдер побил собственный рекорд энергии в 6,8 трлн электронвольт.

👉 @nigoh_01
❗️ Бугун кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Аввалроқ, сел хавфи бўлганда зарур ҳаракатлар бўйича тавсиялар ҳақида хабар берган эдик.

👉 @nigoh_01
​​Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экопартия фракцияси аъзоси Ислом Хушвақтов Қашқадарёда айиқ боласининг ўлдирилиши ҳақида:

Хомо сапиенс (ақлли одам) хақиқий овчи сифатида ҳайвонларга яшаш имконини бериши лозим, шу сабабли ҳам у неандертал (ёввойи одам)га нисбатан овчилик маданиятига эга эканлиги билан ажралиб туради, йўқса махлуқ қиёфасидаги инсон бўлиб қолаверади.

Албатта, биз цивилизациялар даврида хуқуқий давлатда умргузаронлик қиламиз. Қонунчилигимизда хар қандай хуқуқбузарликка нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган”.

Экоқўмитанинг маълум қилишича, гумондор шахс топилган, унинг хонадонида айиқ боласининг териси аниқланган. Унинг сўзларига кўра, айиқ боласи ўлик ҳолда топилган. Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тери экспертизадан ўтказилади, суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Манбаларимизга кўра, айиқ боласи катта эҳтимол билан қопқонда ушланган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят Кодексига кўра, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш — БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилда ИИОга хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39,3 мингта мурожаат келиб тушган. Хотин-қизларни ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг барчасига ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган.

Таҳлилларга кўра, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган. Ҳимоя ордерларининг аксарияти (26,6 мингта) турмуш ўртоқларига нисбатан расмийлаштирилган.

Қўлланилган ҳимоя ордерлари натижада 20,7 мингта ҳолатда оила яраштирилган, 15,1 мингтасида низо бартараф этилган, 921 тасида оила ажрашган, 2,2 мингта ҳолатда низо бартараф этилмаган.

Маълумот учун, ҳимоя ордери – жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжатдир. Ордер берилганда тазйиқ ёки зўравонлик қилган шахсга нисбатан 30 кун чеклов ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ЮНИСЕФ, ХТВ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида «Саҳар» гуруҳининг «Аёл» қўшиғига видеоклип тайёрланди. Материал уйдаги зўравонлик ва унинг болалар руҳиятига салбий таъсири мавзусига бағишланган.

👉 @nigoh_01
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

вазирликка лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади.

Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади.

1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика марказини ишга туширилади. Улар “тайёр ҳолда” 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.

Telegram | YouTube
2022-2023 ўқув йилидан янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги ва Олий таълим вазирларига техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди. Бунда:

аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

Telegram | YouTube
Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ("Ўзкомназорат") бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | YouTube
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ АҚШ Украина нейтрал давлатга айланиши кўзда тутилган эҳтимолий Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик битимини қабул қилишга тайёр;

▫️ Россиянинг Газпром компанияси тўловларни рублда амалга оширилмагани сабабли Болгария ва Польшага газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди;

▫️ NASA: Crew Dragon-4 бошқариладиган космик кемаси орбитага муваффақиятли учирилди ва ХКС томон йўл олди;

▫️ Марказий Африка Республикаси Биткоин криптовалютасини қонуний тўлов воситаси сифатида қабул қилди;

▫️ Хитойда биринчи марта H3N8 парранда гриппи билан касалланиш ҳолати қайд этилди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
США готовы принять возможное мирное соглашение между Украиной и Россией, в результате которого Украина станет нейтральной страной;

▫️ российский Газпром полностью приостановил поставки газа в Болгарию и Польшу в связи с неоплатой в рублях;

▫️ NASA: пилотируемый корабль Crew Dragon-4 успешно выведен на орбиту и взял курс на МКС;

▫️ Центральноафриканская Республика приняла криптовалюту Биткойн в качестве законного платежного средства;

▫️ в Китае подтвержден первый случай инфицирования человека птичьим гриппом H3N8.

Telegram | YouTube
❗️ Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистан Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди.

Қуйидагилар Агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг энг нуфузли телеканалларидан бири «TRT 1» Рамазон ойи кўрсатувлари доирасида Ўзбекистондаги муқаддас қадамжолар ҳақида туркум репортажлар тайёрлади.

«TRT 1» кўрсатувларида Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва музейи, Имом Мотуридий мақбараси, Регистон майдони, Калон минораси ва масжиди, Имом Термизий ва "Етти Пир" ёдгорлик мажмуаси каби машҳур диққатга сазовор жойларга оид материаллар намойиш этилди.

— — —

Один из самых влиятельных телеканалов Турции «TRT 1» в рамках телепрограмм по Рамазану подготовил серию репортажей о священных местах поклонения Узбекистана.

В программах «TRT 1» были продемонстрированы материалы о таких известных достопримечательностях, как мемориальный комплекс и музей Имама Аль-Бухари, мавзолей Имама Матуриди, площадь Регистан, минарет и мечеть Калян, мемориальный комплекс Имама Термизи и «Етти Пир».

Telegram | YouTube
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги 98-сон фармони билан 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон фармонда келтирилган, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ҳақидаги қисми бекор қилинди.

Telegram | YouTube
Коррупция нима ва уни қандай енгиш мумкин?

Коррупция — бу мансабдор шахсларнинг ўзларига ишониб топширилган ҳуқуқларидан шахсий бойлик ортириш мақсадида фойдаланиши тушунилади. Коррупциянинг бир неча турлари мавжуд ...

Батафсил маълумот видеода 👇

https://www.youtube.com/watch?v=j2UFp1UakS4&t=8s

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Россия 592 Канада фуқароси, жумладан, бош вазир Жастин Трюдо ва ТИВ раҳбари Мелани Жоли учун мамлакатга киришини тақиқлади;

▫️ Жо Байден Конгрессдан Украинага қурол етказиб бериш ва иқтисодиётни молиялаштириш учун фавқулодда ёрдам сифатида 33 миллиард доллар сўради;

▫️ Хитой кўмир бўйича импорт божига вақтинча ноль ставка ўрнатади;

▫️ Жанубий Кореяда сузувчи шаҳар прототипи тақдим этилди. Унга сув тошқини хавф солмайди ва у 100 минг кишини сиғдира олади.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Россия закрыла въезд в страну для 592 граждан Канады, в их числе премьер Джастин Трюдо и глава МИД Мелани Джоли;

▫️ Джо Байден запросил у Конгресса 33 млрд долл. экстренной помощи Украине для поставок вооружений и финансирования экономики;

▫️ Китай введет временную нулевую ставку ввозных таможенных пошлин на уголь;

▫️ в Южной Корее представили прототип плавучего города, которому не грозит опасность затопления. Город может разместить до 100 тыс. чел.

Telegram | YouTube
Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади. Ўтган йили ушбу рейтингга 10 та ОТМ кирган эди.

Рейтингдан ўрин олган ОТМлар рўйхати https://drive.google.com/file/d/1FJt9zV_zikSWEBP4fS782WiTRLVqgodg/view

Telegram | YouTube
Самарқандга 2022 йилда 80 та, 2023 йилда 100 та электробус олиб келинади. Бекатлар сони кўпайтирилади. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги таркибида Транспорт бўлими ташкил этилади. 1 июлдан бошлаб Самарқанд вилояти бюджетидан шаҳар транспортига субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

"Ҳаёт тезлашди, одамларнинг фаоллиги ошди. Лекин жамоат транспорти аввалгидай турибди. Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди. Жамоат транспортига устунлик бериш керак. Дунё тажрибасига қаранглар. “Ақлли светофор”лар ўрнатиб, йўл ҳаракатини онлайн бошқариб, кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш зарур. Келгусида ҳамма шаҳарларимизда шундай қиламиз. Самарқанд бунда андоза бўлиши керак".

Telegram | YouTube
❗️ Ўзбекистонда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизимнинг натижалари:

“Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди. Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;

ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;

давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;

ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;

4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.

Telegram | YouTube
⚡️ Бугун Президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек:

энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга);

9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

Telegram | YouTube