A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
12.8K subscribers
2.27K photos
858 videos
2 files
2.26K links
Bu — @muhrim’ga sig‘magan kontent uchun mo‘ljallangan yordamchi kanal. Ko‘proq foto (uxlatilganlari ham), video, kitoblar, kinolar, futbol. Kanaldagi aksariyat postlar yumor va hazil huquqi asosida yozilgan.

Gap bormi? Marhamat — @muhrimchatbot.
加入频道
Бугун пешиндаги Термиз. Сен ёлғиз эмассан, тинчлан, Нью-Йорким!
Кеча Тошкент тарихидаги энг иссиқ 8 июнь бўлибди (бу кундаги бундан аввалги рекорд 1939 йилда бўлган экан); Самарқанд ҳам 1939 йилги рекордини янгилашига 0,2 даража етмай қолибди #обҳаво
A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
Кеча Тошкент тарихидаги энг иссиқ 8 июнь бўлибди (бу кундаги бундан аввалги рекорд 1939 йилда бўлган экан); Самарқанд ҳам 1939 йилги рекордини янгилашига 0,2 даража етмай қолибди #обҳаво
Кеча, эҳтимол, Термизда ҳам рекорд ўрнатилган бўлса керак. Лекин “Ўзгидромет” сайтида Термиз бўйича маълумотлар чиқмайдиган бўлиб қолган. Шуни тузатишса ва сайтнинг янги версиясида ҳам кўринадиган қилишса, зарар қилмасди. Кейин, нега фақат тўрт шаҳар билан чекланиш керак? Бундан бошқа яна қайси шаҳарларники бўлса, барчаси бўйича ахборот бераверинглар – сир сақлашдан нима наф? #обҳаво
Сирдарё вилояти “ёниб” кетибди #обҳаво (#)
A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
Бугун. Ҳозир.
Бирор шаҳарда кўнгилсиз воқеа бўлса, Эйфель минораси, Бурж Халифа ва ҳ.к.лар бирдамлик ва ҳамдардлик рамзи сифатида ўша жабрланган шаҳарга хос рангларга, шиорларга бурканиб, акция қилади-ку. Ҳозир Тошкентда ҳам Термизга бағишланган шундай кичик акция бўляпти. Айни дақиқаларда.
Хитойдек қудратли давлат ҳам эплолмаяпти, жа аюҳаннос солаверманглар, дейишмоқчи шекилли. Бунақа манбаларда биз билан бир хил шароитдаги Тожикистон ЕОИИга йўқ дегани, Арманистон ОДКБдан чиқмоқчилиги, Озарбайжон Россияни бир тийинга олмаётгани, Беларусдаги Россия қурган АЭС бир тийинга қимматлиги кундан кун исботланаётгани ҳақидаги ибратли хабарларга ҳам кенг ўрин берилса, Хитой ҳақидаги бу хабар ғалати кўринмасди.
Ўзбекистон байроғидан дастурхон ва кўрпа-тўшак сифатида фойдаланишни тақиқлашмоқчи. Ҳар эҳтимолга қарши.
Уолтер аканинг ҳамма китоблари ўзбек тилига таржима қилиниши керак. Бу, ҳозирча, иккинчи тўлиқ таржима, шекилли
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда бошқарувни йўқотган велосипедчининг боши сталбага тиқилиб қолибди, тавба.
Лайк, класс, ретвит, шейр — ҳаммасига эҳтиёт бўлинглар. Ўзингизни асранг, одамлар (#)
Чилонзор ИИБда 21 яшар боланинг ўлими юзасидан “ҳокимият ҳаракатсизлиги” моддаси бўйича иш очилибди. Нима дегани бу? Бояги видеорепортажлар бир пул бўладими энди?
Назарбекда тантана (видео): ноябрда қуриб бўлиниши керак экан, ярим йил аввал битирворишибди (ҳеч қанақа байрам-пайрамга тақамай ҳам битирса бўларкане). 113 млрд сўмга тушганмиш.
Одамларимиз мелисани уриб ё башарасига қараб сўкиб кетаётгани йўқ-ку, тўғрими? Қўрқади-да мелисадан. Энди ўқитувчи ва шифокордан ҳам алоҳида қўрқсин демаяпман - одамлар умуман олганда бировни ҳақоратлаш ва бировга қўл кўтаришдан қўрқиши керак, бундай хатти-ҳаракатларнинг оқибати оғир бўлиши керак, қандайдир арзимас штраф, бир неча суткалик маъмурий қамоқ эмас. Бу муштумзўрларнинг аксарияти, масалан, ўз сиёсий ҳуқуқларини талаб қилишга қўрқади, сиёсатга келганда - қўрқоқ аноним, лекин бировни сўкиш ва дўппослашга келганда - бирдан шерюрак; бу ерда нимадир бузилган.
Кеча кун яна +1,7 даражага қизиса, Тошкентда 1881 йилги (142 йил аввалги!) рекорд урилиб, тарихдаги энг қайноқ 9 июнь бўларкан. Майли, бунақа рекордлар керакмас. Одамлар қийналмайдиган #обҳаво бўлаверсин ҳар куни