Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
10.8K subscribers
32.6K photos
6.45K videos
78 files
13.2K links
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi

📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b

🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat

📞 Telefon: (55) 502 33 75

📨 Email: [email protected]

📲 instagram.com/madaniyatvazirligi

📲 facebook.com/madaniyatvazir
加入频道
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Кеча Dubai Opera саҳнасида "Лазги — қалб ва муҳаббат рақси" балет постановкасининг халқаро премьераси бўлиб ўтди.

Спектаклга БАА Федерал миллий кенгаши спикери Сакр Бин Губаш Саид Губаш Жаноби Олийлари, Дубай ҳукумати Медиаофиси Бош директори Мона Ганем Ал Марри Жаноби Олиялари, БАА Ижтимоий ривожланиш вазири Ҳесса Бинт Эсса Бухумаид Жаноб Олиялари ташриф буюрдилар.

Юртимиз маданияти хорижда қанчалик илиқ, ҳаяжон билан қабул қилинаётганини кўриб, руҳланиб кетаман. Биз жаҳон жамоатчилигига энг асл дурдоналаримизни тақдим этар эканмиз, улар бутун дунёнинг мулкига айланади.

Балетнинг халқаро гастроллари бошланмоқда. Биринчи бекат - Dubai Opera. Унинг зафарли юриш қилишига ишончим комил. Шубҳасиз, бу мамлакатимиз санъатининг салоҳиятини кенгайтириш, бой маданиятини намоён этиш ва Ўзбекистон имиджини янада юқори даражага кўтаришга ёрдам беради.

@SShMirziyoyeva
✏️#Online

СОВҒА БЕРИШ ҲАМ КОРРУПЦИЯНИНГ БИР КЎРИНИШИДИР

Айни пайтда Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Маданият вазирлиги вакиллари иштирокида "Коррупция—ривожланишга тўсиқ" мавзусида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Унда дастлаб сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими Нодира Самандарова коррупция нафақат пора олиш, балки ҳар бир ташкилот ўзидан юқори турувчи ташкилотга совға-салом бериши, дабдаба билан меҳмондорчилик ташкил этиши ҳам бу иллатнинг бир кўриниши эканлигини алоҳида таъкидлади.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✏️#Online
МУҲИТНИ ЎЗГАРТИРМАСАК, КОРРУПЦИЯ ДАВОМ ЭТАВЕРАДИ

Хабар берганимиздек, айни пайтда Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирда Маданият вазирлиги Ички аудит ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Комилжон Рахимов меҳнат фаолияти давомида текширган ташкилотларда бирор камчилик аниқланса, кимгадир телефон қилдириш, "бирор хизматингиз бўлса қилиб берамиз" каби таклифлар бўлишини афсус билан гапирди.

—Ундан кўра,— деди К.Рахимов —ишлаш муҳитини ўзгартириш, муаммо бўлса, коррупцион йўл билан ҳал қилишни тўхтатиб, самарали фаолият юритишни йўлга қўйинг. Шунда ҳеч бир мансабдор қариндошингизга ҳам, текширувчига ҳам илтимос қилишингизга ҳожат қолмайди.

Дарҳақиқат, тадбирда таъкидланганидек, кўпчиликнинг одат тарзига айланган таниш- билиш, совға-салом билан иш битириш ҳолатларига чек қўйилмас экан, коррупцияни йўқотиб бўлмайди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ШАҲРИСАБЗ АҲЛИГА ҲОРДИҚ УЛАШИБ...

Шаҳрисабз шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Қашқадарё вилоят Маданият бошқармасининг 28 октябрдаги 107-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, “Янги Ўзбекистон келажаги олдида маъсул авлодлармиз” лойиҳаси ташкил этилди.

Бугун мазкур лойиҳа доирасида “Қадр-қимматим, таянчим, ифтихоримсан мустақил Ватан” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Унда Вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон санъат арбоби Исоқ Тўраев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Она ватанни, ёшлик ва фаровонликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳамда шўх рақслар йиғилганларга маданий ҳордиқ улашди.
Лойиҳа доирасидаги маданий тадбирлар Шаҳрисабз бўйлаб давом этади.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ЯНГИ СПЕКТАКЛЬ ПРЕМЬЕРАСИ

Ўзбекистон давлат драма театрида 30 ноябрь ҳамда 1-2-4 декабрь кунлари соат 18:00 да Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг 80 йиллиги муносабати билан драматург Учқун Ўсаров қаламига мансуб, ёш, иқтидорли режиссёр Расулжон Тоғайқулов томонидан саҳналаштирилган "Йиллар армони" спектаклининг премьераси бўлиб ўтади.

Театрга марҳамат қилинг ва томошадан баҳраманд бўлинг!

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube