TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.28K subscribers
9.52K photos
1.22K videos
6 files
5.84K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
加入频道
#auksion #tanlov
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

👨‍💻Ер сотиб олиб тадбиркорлик қилмоқчи бўлсангиз онлайн аукцион орқали савдога қўйилган ерларни кузатинг!

🏢Тайёр бино-жойлар қидираётган бўлсангиз онлайн аукционда уларни ҳам кўздан кечириб, сотиб олишингиз мумкин!


💠Тошкент шаҳридан савдога қўйилган 19 та ер участкалари бўйича маълумот👉 (кўриш)

💠Пойтахтда жойлашган, савдога қўйилган Давлат активлари 28 та👉 (кўриш)

💠 Тошкент шаҳридан ижарага қўйилган 175 та Давлат объектлари 👉 (кўриш)

🔹e-auksion.uz ушбу шаффоф аукционда онлайн иштирок этиб, кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

ХАРИДИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛСИН!
ТОШКЕНТДА ҚУРИЛИШ КОРХОНАЛАРИ ОРТГАН

📊Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республикабўйича жами 44 543 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 030 тага кўп.

📈 2021 йил январь-август ойларида
4 591 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

🏙Ҳудудлар кесимида тўхталадиган бўлсак, Тошкент шаҳри – 8 847 та фаолият юритаётган қурилиш корхоналари билан етакчилик қилмоқда.

🏞Ундан кейин рўйхатда Тошкент вилояти – 3 860 та қурилиш корхоналари мавжудлиги қайд этилган.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Geodeziya_nazorati

Kadastr agentligining Geodeziya nazorati boshqarmasi tomonidan 2021 yilning o‘tgan davri mobaynida geodeziya va kartografiyaga oid 145 ta texnik loyiha va 89 ta texnik hisobot ekspertizadan o‘tkazildi.

Shuningdek, 95 ta kartografiya mahsulotlarini ekspertiza qilish va nashr etishga ruxsat berildi, geodeziya va kartografiya materiallarni (maʼlumotlar)ni Davlat geodeziya va kartografiya fondidan olish uchun 65 ta ruxsatnomalar rasmiylashtirildi, 912 ta geodeziya va kartografiya materiallar (maʼlumotlar)ni qabul qilish va 4321 ta buyurtmachilarga taqdim etildi.

Joriy yilda licenses.uz xabardor etish tizimi orqali 83 ta geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shug‘ullanuvchi tadbirkorlarga ruxsat berildi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#yangi_mahalla #hudud ЯНГИ МАҲАЛЛАЛАР ҲАҚИДА

🔷 Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига республика бўйича фуқаролар йиғинлари сони 5 тага кўпайиб, 9 255 тани ташкил этмоқда.

Аҳолиси кўп бўлган фуқаролар йиғинларини бўлиш натижасида республика бўйича 5 та жумладан:
📍Фарғона вилоятида – 2 та, Қўқон шаҳридаги “Узумзор”, “Туркистон”;
📍Тошкент шаҳрида – 3 та, жумладан, Мирзо Улуғбек тумани “Янги Камолот”, “Янги Олмачи”, “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилди.

🔷 Мазкур фуқаролар йиғинларини ташкил этиш ва уларга ном бериш бўйича жорий йилнинг июль-август ойларида Халқ депутатлари туман кенгашларида муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

🗳 Шунингдек, янги ташкил этилган маҳаллаларда фуқароларнинг иштирокида сайловлар ўтказилиб, фуқаролар йиғинлари раислари сайланган.
#kadastr #komplaens_nazorat #korrupsiya КОМПЛАЕНС - КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ

💠
Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида яқиндагина иш бошлаган Комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси Х.Носиров бошқармага келаётган муаммоли мурожаатларни ўрганишга киришди.

💠Бундан ташқари бошқарма ходимлари билан коррупцияни олдини олишга қаратилган индивидуал суҳбатлар ўтказилмоқда. Фақатгина сухбат билан чекланмаган холда назорат мутахассиси ходимларнинг ижтимоий келиб чиқишини ўрганиб уларнинг муаммо ва масалаларини таҳлил этмоқда.

💠Эндиликда, Комплаенс-назорат хизмати тумандаги соҳа ходимлари билан “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида йиғилишлар ўтказиш, жойларга чиқиб тизимли ишларни амалга оширишни режа қилган.
#kadastr #murojaatlar ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

⚜️Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш- инвестиция ривожи, экспортни ошиши, аҳоли бандлигини таъминлаш демакдир. Мурожаатларнинг хал этилишига Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи жиддий киришган. Нафақат тизим мутахассислари, балки раҳбар томонидан ҳам тадбиркорлар мурожаатлари жойига чиққан тарзда ўрганилмоқда. Бу эса ўз навбатида масалани янада очиқроқ таҳлил этишга замин яратади.

⚜️Пойтахтимизнинг Олмазор тумани Сағбон кўча 43 ва 44 уйлари оралиғидаги янги қуриб битказилиш арафаси турган 9 қаватли уйни кадастр хужжатлари бўйича мурожаат қилган тадбиркорнинг масаласи ўрганилди. Кадастр хужжатларини расмийлаштириш тартиби бўйича кўрсатмалар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #DXM #reportaj #kadastr_xizmatlari КАДАСТР ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ

📶Кадастр соҳасига оид деярли барча хизматлар ҳозирги кунда ДХМ ва ЯИДХП орқали амалга оширилмоқда.

💳Эндиликда пластик карточка кўринишида тақдим этилаётган кадастр хужжатлари;

📚18 турдаги бошқа талаб этилмайдиган хужжатлар тартиби;

🤝Фуқаролар кадастр хужжатлари бўйича кўрсатилаётган хизматларидан мамнунми?!

📹Пойтахтимизнинг Давлат Кадастр бошқармаси филиаллари билан ҳамкорликда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматлар таҳлили мазкур репортажимизда...
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съезди бошланди. Унда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов бераётган маълумотга кўра:

- 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади;

- уй-жойга муҳтож фуқароларга турар-жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади;

-Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади.

Съезд давом этмоқда...
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги - ЭНГ КЎП ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТГАН ВАКОЛАТЛИ ИДОРА.

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни “Тошкент International” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор натижаларга эришган соҳа мутахассислари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Мустақил Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда илғор натижаларга эришган соҳа мутахассислари ҳамда давлат идоралари тантанали равишда тақдирланди.

Жумладан,
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги “ЭНГ КЎП ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТГАН ВАКОЛАТЛИ ИДОРА” номинацияси бўйича Диплом ва рамзий совға билан тақдирланди.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси томонидан шу кунгача ДҲМ ва ягона портал орқали 8 та давлат хизматлари бўйича 2.5 млндан ортиқ кадастр хизматлари кўрсатилган.

Аҳолимизга сифатли ва ҳар томонлама қулай хизмат кўрсатишда доим тайёрмиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ҳалқаро конгресс марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съезди давом этмоқда. Унда иштирок этаётган Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев нутқидан:

-Реновация дастурлари асосида, шаҳарларда эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар қурилади, 275 мингдан зиёд оилалар янги массивларга кўчирилади;

-Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкларини декларация қилиш тизими келгуси йилдан босқичма-босқич жорий этилади;

авлат харидлари, давлат мулкини сотиш жараёнлари тўлиқ очиқ-ошкора ташкил этилади ва бунга жамоатчилик кенг жалб қилинади.


1104 нафар делегат қатнашаётган съезд давомида, юртимиз раҳбари йиғилганларга давлатимизнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, молиявий, солиқ, суд-ҳуқуқ тизими, журналистика, таълим, маънавий ва маърифий ҳамда инновацион соҳаларга жорий қилинувчи келажак режаларини маълум қилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасига 2021 йил август ойида келиб тушган мурожаатлар таҳлили

♻️ Жами: 754та

🔹Жисмоний шахслардан - 568та
🔹Юридик шахслардан - 186та

🔸Ижобий ечим топганлари – 279 та
🔸Тушунтириш берилганлари – 265 та
🔸Йўналтирилганлари – 191 та
🔸Рад этилганлари – 8 та
🔸Хозирда ижрода – 11 та мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ТОШКЕНТ ШАҲАР ЕРЛАРИНИ ИЖАРА НАРҲИ ТАСДИҚЛАНДИ

🏙Пойтахт ҳокимининг куни кеча тасдиқлаган қарори бўйича Тошкент шаҳрида ер участкасига иқтисодий зоналар ва туманлар кесимида ижара ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланди.

🔶Шунингдек, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман ҳокимликлари томонидан:
🔹 электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхати шакллантирилиши;
🔹ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати асосида бошланғич нархини белгилаш кўрсатилган.

🧾Юқорида 233-14-0-Q/21-сон қарорининг 1 ва 2 - иловасига кўра иқтисодий зоналар ва туманлар кесимидаги ер участкаларининг ижарага олиш бўйича минимал қийматлари билан танишинг!☝️
#auksion #tanlov
СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

💠Жисмоний ва юридик шахсларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридан онлайн аукционга қўйилган кўчмас мулкларнинг бир неча турларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз.

💠«кўриш» ёзувидаги ҳавола орқали бино иншоотларнинг бошланғич нарҳи, кўриниши ва худудлари билан танишишингиз мумкин!

✔️Кўчмас мулк 6,1 млрд сўм (кўриш)
✔️DUBAI RESTAURANT мажмуаси 23,8 млрд сўм (кўриш)
✔️Ун заводи 19 млрд сўм (кўриш)
✔️Савдо мажмуаси 3,3 млрд сўм (кўриш)
✔️Кўчмас мулк 6,8 млрд сўм (кўриш)
✔️Омборхона биноси 4,5 млрд сўм (кўриш)
✔️Бино-иншоотлар 12 млрд сўм (кўриш)
✔️Кўчмас мулк 1,2 млрд сўм (кўриш)
✔️Гўзаллик салони 180 млн сўм(кўриш)

🔹e-auksion.uz ушбу шаффоф аукционда онлайн иштирок этиб, кўзлаган мулкингизга эга бўлинг!

ХАРИДИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛСИН!