TOSHKENT SHAHAR KADASTR
3.28K subscribers
9.52K photos
1.22K videos
6 files
5.84K links
🗞Toshkent shahar kadastr boshqarmasi Matbuot xizmati
📡 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling
📍 Yashnobod tumani, KXAY kòchasi, 9-uy
📞 +99871 231 68 51
👨‍💻 Murojaat uchun:
[email protected], [email protected]
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #DXM #reportaj КАДАСТР ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ

📶Кадастр соҳасига оид деярли барча хизматлар ҳозирги кунда ДХМ ва ЯИДХП орқали амалга оширилмоқда.

💳Эндиликда пластик карточка кўринишида тақдим этилаётган кадастр хужжатлари;

📚18 турдаги бошқа талаб этилмайдиган хужжатлар тартиби;

🤝Фуқаролар кадастр хужжатлари бўйича кўрсатилаётган хизматларидан мамнунми?!

📹Пойтахтимизнинг Давлат Кадастр бошқармаси филиаллари билан ҳамкорликда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматлар таҳлили мазкур репортажимизда...
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ:
Ҳовлимизда озгина қурилиш қилгандик. Янги хоналарни кадастр хужжатига киритишим учун қанча тўлов амалга оширилади?
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 535-сон қарорига кўра Кадастр паспортига ўзгартириш киритишда тўлов миқдори жойнинг майдонига қараб аниқланади.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга субсидия ажратилади

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади.

Ҳар бир кўп квартирали уй-жойнинг кадастр паспортида кўп квартирали уй-жойга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар мажбурий тартибда бўлиши шарт.

🗓 2022 йил 1 январдан мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда нотариал идоралар томонидан тегишли шартномада акс эттирилади ва янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.

💰 Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратилади.

🔰 Қарорга кўра, қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб уй-жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80 фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;
мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;
кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.

🗓 2021 йил 1 августгача лойиҳа доирасида бириктирилган ҳудудлар, 2022 йил 1 январга қадар эса бутун республика ҳудудларида кўп квартирали уй-жойга хизмат кўрсатиш жараёнига уй-жой мулкдорларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизими жорий қилинади.

🖥 2021 йил 1 октябргача кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчиларнинг электрон реестри ишга туширилади.

➡️ 2021 йил 1 июлдан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш усули ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, уч йилгача узайтириш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
#murojaatlar #statistika #tahlil

Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига
2021 йил 14- 19 июнь кунлари оралиғида
келиб тушган мурожаатлар таҳлили


✉️Жами келиб тушган мурожаатлар сони – 147
🏢 25 таси Юридик шахслардан
🏠 122 таси жисмоний шахслардан
31 таси қаноатлантирилди
☝️ 23 тасига тушунтириш берилди
➡️ 37 таси таалуқлилиги бўйича йўналтирилди
🔹 56 таси ижрода

Маълумотлар юзасидан 998 71 2316851 орқали 212 ички рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#sayyor_qabul #Bektemir #Yashnobod
Эълон 🔊
САЙЁР ҚАБУЛ

🧾Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Жасур Каримовлар бошчилигида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
📍Бектемир тумани кадастр филиалида– 24 июнь куни, соат 10:00 дан;
📍Яшнобод тумани кадастр филиалида - 25 июнь куни, соат 10:00дан мурожаатчиларни қабул қилиш бошланади.

Кадастр соҳасига таалуқли муаммоларингиз борми?
Қабулга марҳамат!
#auksion #tanlov

СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

🔹e-auksion.uz – портали орқали ерни аукционда ютиб олиш ва эгалик қилиш учун мазкур дастурда ишлашни тўлиқ кўринишини шу бешта босқичда кўрсатиб ўттик. 👇

🔹Онлайн аукциондан фойдаланиш бўйича видеоқўлланмалар кетма-кетлигини ушбу хаволаларда жамлаганмиз. Улар орқали тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

🔹1- қўлланма
🔹2- қўлланма
🔹3- қўлланма
🔹4- қўлланма
🔹5- қўлланма

"СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ" рукнида яна қандай аукционга таалуқли маълумотларни билмоқчисиз? Мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг. Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ”

САВОЛ: Саволим шуки, отамдан қолган уйни кадастр қилмоқчиман. Лекин ота онам оламдан ўтиб кетишган, уй мени номимда эмас. Қандай йўл тутишим керак?
ЖАВОБ: Сиз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида адлия органларига, меросни олиш учун нотариусга мурожаат қилишингиз керак. Мазкур мурожаатда қайд этилган масалани ҳал этиш бошқарма ваколатига кирмаслигини қайд этамиз.
------------------------------------------------
Мазкур бот @kadastruzb_bot фақат кадастр, ер ва бино-иншоотларга таалуқли бўлган саволларингизга жавоб беришда давом этади.
#gazeta #matbuot #sugdiyona
Кадастр хужжатларини онлайн рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун;

Кадастр паспортини шакллантириш учун;

Маълумотнома олиш учун;

Ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун -
НИМАЛАР ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИНИ БАТАФСИЛ
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бош мутахассиси «Sug`diyona» газетасида берилган мақолада жавоб берган.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aerogeodeziya #toponimika

🌐 Республика аэрогеодезия марказининг топонимика хизмати томонидан амалга оширилаётган юртимиздаги географик объектларни номлаш, жой номларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда реестр базасига жойлаштириш ишлари ҳақида "Замон" информацион дастури лавҳаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Markaziy_apparati #Bu_biz #Bo_limlar

Davlat kadastrlari palatasi tomonidan E-auksion savdo maydonchasiga bo'sh yer uchastkalari bo'yicha jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan taklif kiritish bo'yicha.

E-kadastr.uz
❇️Кадастр агентлиги тизимида коррупцион ҳаракатлар бўйича кўрилган чоралар;

❇️Айбдор деб топилган 37 нафари ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингани ҳусусида

❇️АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда баён этилди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #farmon #prezident #uzb24 #taraqqiyot_formulasi

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Қобил Бобожонов Фармон билан Кадастр органларига қандай ваколат берилганлигини ТАРАҚҚИЁТ ФОРМУЛАСИ кўрсатувида тушунтириб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
САВОЛ: Уйимда сув тошганда кадастр паспортим ҳам яроқсиз холга келган. Уни қайта расмийлаштириш ишлари учун қанча пул тўлайман. Ёки бепулми?

ЖАВОБ: Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹 кадастр йиғмажилди (паспорти) йуқолганда (яроқсиз холга келганда).

Ушбу холларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида бепул расмийлаштирилади.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#kadastr #Mirobod
БОШҚАРМАМИЗ ФИЛИАЛЛАРИ - МИРОБОД

💠Пойтахтимиз туманларидаги филиалларимиз ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

🏢Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод тумани филиали
Маълумот ўрнида:
🔹Миробод тумани майдони - 1641,0 гектар
🔹Аҳоли сони -142 900 нафар
🔹Маҳаллалар сони -39 та
🔹 Масжидлар сони - 3 та
🔹МТТ лар сони -27 та
🔹Мактаблар сони -20 та
Давлат кадастрлар палатасининг Миробод тумани филиали манзили: 📍Яккасарой тумани Аския кўчаси 29 уй.
📲Саволлар билан 71 231 10 86
-рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
💠Тошкент шаҳар прокурори Янгиҳаёт туманига ташриф буюриб, "Обод маҳалла" давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда Тошкент вилоятидан ўтган ҳудудларни хатловдан ўтказиш ва ноқонуний қурилган объектларни ўрганиш жараёнлари билан танишди.

💠Унда Кадастр Агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаев пойтахтимизнинг Янгихаёт тумани ишчи гуруҳи томонидан хатловдан ўтказилган худудлар бўйича қилинган ишлар ва режадаги масалалар бўйича тақдимот қилди.

💠Сектор раҳбарлари билан биргаликдаТошкент вилоятидан ўтган ҳудудларни хатловдан ўтказиш ва улардаги ноқонуний қурилган объектларни ўрганиш жараёнлари бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиб, ушбу йўналишда ишларни жадаллаштириш юзасидан ишчи гуруҳи аъзоларига кўрсатма ва топшириқлар бердилар.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube