IIV Jamoat xavfsizligi departamenti | Rasmiy kanal
13.2K subscribers
76.3K photos
16K videos
1 file
21.5K links
O‘zbekiston Respublikasi IIV Jamoat xavfsizligi departamenti

🏢Toshkent sh., Y.Radjabiy 1
☎️ 0(371)-231-36-36
👉t.me/iivjxduz
👉youtube.com/@JXDUZ
👉instagram.com/jamoat_xavfsizligi_departament
加入频道
Тошкент вилояти ИИББ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлими Ветеринария хизмати ходимлари томонидан хизмат итларини кунлик кўрикдан ўтказиб, уларни жанговар шайлигини таъминлаш бўйича ветеринария тадбирларини амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд кинология гуруҳи ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан умумий ва махсус курс йўналишлари бўйича кундалик машғулотларни ўтказиб, хизмат итларидаги кўникмаларни мустахкамлаб келинмоқда.

@IIVJXDUZ
Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилаётган Ёшлар орасида гиёхвандликга қаршимиз тадбирларида Мўйноқ тумани ёшлари фаол иштирок қилмокда.

@IIVJXDUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Kundalik sodir etilayotgan jinoyatlar turkumidan

🔹“Oriyat” tadbiri davomida o‘z uyida fohishaxona tashkil qilgan shaxs aniqlandi
—————--

🔹«Орият» тадбири давомида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

@IIVJXDUZ
#Биласизми

❗️Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

🔰 Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:

▫️туҳмат;
▫️ҳақорат қилиш;
▫️фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;
▫️фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;
▫️шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;
▫️енгил тан жароҳати етказиш;
▫️мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;
▫️экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;
▫️транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
▫️ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;
▫️майда безорилик;
▫️ўзбошимчалик.

⚠️ Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

@IIVJXDUZ
Tuproqqalʼa tumani IIB Huquqbuzarliklar profilaktikasi bo‘linmasi Xotin-qizlar masalalari bo‘yicha katta inspektori leytenant O.Rajabova tomonidan "Payshanba - huquqbuzarliklar profilaktikasi kuni" doirasida mehnat jamoalarida va taʼlim muassasalarida "Biz zo‘ravonlikka qarshimiz" mavzusida profilaktik targ‘ibot tadbirlari o‘tkazildi
———————————————————
Тупроққалъа тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант О.Ражабова томонидан "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида меҳнат жамоаларида ва таълим муассасаларида "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди

@IIVJXDUZ