IIV Jamoat xavfsizligi departamenti | Rasmiy kanal
13.2K subscribers
76.2K photos
16K videos
1 file
21.5K links
O‘zbekiston Respublikasi IIV Jamoat xavfsizligi departamenti

🏢Toshkent sh., Y.Radjabiy 1
☎️ 0(371)-231-36-36
👉t.me/iivjxduz
👉youtube.com/@JXDUZ
👉instagram.com/jamoat_xavfsizligi_departament
加入频道
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Фарғона давлат университети инспекторлари Қ.Сотволдиев, Ғ.Мирзаев ва М.Камоловалар томонидан ўқув юрти талабаларини турар жойдаги шароитлари, улардаги муаммолар юзасидан сухбат ўтказилиб, кунлик назорат йўлга қўйилди.


@IIVJXDUZ
Навоий шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари ноқонуний пиротехника воситасини аниқлади.
Навоий шаҳар ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз худуд” махсус тадбири доирасида пиротехника воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш, кўча ва жамоат жойларида, жамоат тартибини сақлаш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар давомида, Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро П.А. бошқарувида бўлган автомашинасида “Британик” номли 7 (етти) блок пиротехника воситасини ҳар бир блокини 150.000 (бир юз эллик минг) сўмдан сотаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштирилиб олинди.

@IIVJXDUZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокара ўтказдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев провели переговоры в узком формате.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев продолжили переговоры в расширенном составе с участием делегаций двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қизилтепа тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори ноқонуний пиротехника воситасини аниқлади.

Қизилтепа тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори майор В.Шерматов томонидан Хўжақўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ж.нинг ёнидан “Трения” номли 20 қути қадоқланган жами 1.200 (бир минг икки юз) дона “Трения” номли пиротехника воситасини сотиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

@IIVJXDUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимиз ишончини оқлайлик...

@IIVJXDUZ
Навоийда ҲПБ ходимлари пиротехника воситасини аниқлади.

Навоий шаҳар ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз худуд” махсус тадбири доирасида пиротехника воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш, кўча ва жамоат жойларида, жамоат тартибини сақлаш фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар давомида, Кармана туманида яшовчи фуқаро Н.А. ёнида “Корсар” номли Қозоғистон Республикаси ишлаб чиқарилган 3 (уч) блок, ҳар бир блокда 10 (ўн) қутидан жами 30 (ўттиз) қутида умумий қиймати 1500 (бир минг беш) дона пиротехника воситаларини олиб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома билан расмийлаштирилиб олинди.

@IIVJXDUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shovot tumani “Istiqbol” mahallasida qayd etilgan yo‘l-transport hodisasi masʼul xodimlar tomonidan shu mahalla fuqarolari ishtirokida atroflicha muhokama qilindi
—————————————————
Шовот тумани "Истиқбол" маҳалласида қайд этилган йўл-транспорт ҳодисаси масъул ходимлар томонидан шу маҳалла фуқаролари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди

@IIVJXDUZ
Андижон вилоятининг Асака туманида жойлашган 16-сонли “Нурли маскан” мактабининг бўш турган биносида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг меҳнат қилиши учун тажриба-синов тариқасида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш учун Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Андижон вилояти ҳокимияти томонидан 1 млрд сўм пул маблағи ажратилишига эришилиб,
198 м2 майдонда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди.
Махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхонасига иситиш тизими, 20 дона регистрлар ўрнатилди. Шунингдек, вазни 1 тонна 200 кг ва 1 тонна 500 кг бўлган 12 дона поябзал тикиш дастгоҳлари ўрнатилиб, махсус амалий тажриба ва кўникмага эга бўлган мутахассислар жалб этилди.
Ташкил этилган махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхонасига “Nurli maskan” D&J номи берилиб, поябзал (оёқ кийим) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

@IIVJXDUZ