IIV Jamoat xavfsizligi departamenti | Rasmiy kanal
13.2K subscribers
76.3K photos
16K videos
1 file
21.5K links
O‘zbekiston Respublikasi IIV Jamoat xavfsizligi departamenti

🏢Toshkent sh., Y.Radjabiy 1
☎️ 0(371)-231-36-36
👉t.me/iivjxduz
👉youtube.com/@JXDUZ
👉instagram.com/jamoat_xavfsizligi_departament
加入频道
Янгиер шахар 3 сектор рахбари Б.И.Худайбергенов Янгиер шахар Yangiyer shahar 3 sektor rahbari B.I.Xudaybergenov Yangiyer shahar Yuksalish mahallasida navbatdagi sayyor qabulni oʻtkazdi sayyor qabulda jami 7 ta murojaat tushdi shundan 2 tasi joyida ijobiy hal etildi 5 tasi nazoratga olindi va mutasaddi tashkilotlarga kerakli topshiriqlar berildi

@IIVJXDUZ
Марғилон шаҳрида ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмаган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 18:30ларда шаҳарнинг Б.Марғиноний кўчасида 3 нафар шахслар маст ҳолда жамоат тартибини бузиб, бақир-чақир қилаётганликлари юзасидан хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган ППХ ҳамда профилактика инспекторига тартиб бузарлар М.Ш., И.М. ҳамда М.И. фаол қаршилик кўрсатиб, қонуний талабига бўйсунмай жамоат тартибини бузишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183,194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига тақдим қилиш чоралари кўрилмоқда.

Фуқароларимиздан жамоат жойида белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.

@IIVJXDUZ
“НУРЛИ МАСКАН” ЎҚУВЧИЛАРИ УНИВЕРСИТЕТДА

Қашқадарё вилояти ИИБ оталиғига олинган Қарши шаҳридаги 18-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернати юқори синф ўқувчилари Қарши давлат университетига ташриф буюришди.
Олий таълим муассасаси раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан кечган давра суҳбатида мактаб-интернат ўқувчиларига мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, олий ўқув юртларига қабул қилишдаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Очиқ мулоқот давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Мактаб ўқувчиларининг келгусида олий таълим муассасаларида ўқишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўтказилган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.


@IIVJXDUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryo viloyat IIB boshlig‘i, 3-sektor rahbari Djabarov Sandjar Bo‘ronovich Guliston shahar yoshlari bilan uchrashuv o‘tkazib, ular tomonidan qilingan murojaatlarni tingladi.
——————————
Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Джабаров Санджар Бўронович Гулистон шаҳар ёшлари билан учрашув ўтказиб, улар томонидан қилинган мурожаатларни тинглади.

@IIVJXDUZ
Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Каттақўрғон туманида содир этилган одам ўлими билан боғлиқ жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

@IIVJXDUZ
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси масъул раҳбарлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида йиғилиш ташкил этилди.
Ўқитувчи-мураббийлар ҳамда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари иштирок этган тадбирда ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар ва салбий ҳолатлар кенг муҳокама қилинди. Ёшларга таълим-тарбия бериш, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.
Айтиш жоизки, муқаддам мазкур таълим муассасасининг 2 нафар ўқувчиси томонидан жиноят содир этилган. Жараёнларда ушбу қонунбузарликларнинг сабаб ва омилларига эътибор қаратилиб, ота-оналарга фарзандларини доимий назорат қилиш бўйича тавсиялар берилган бўлса, педагогларга тарбияси оғир, ўзлаштириш даражаси паст, дарс машғулотларида сабабсиз қатнашмаётган ўқувчилар билан алоҳида тартибда шуғулланиш
вазифаси юклатилди.

@IIVJXDUZ