ICRICH
700 subscribers
1.19K photos
229 videos
141 files
737 links
🔸Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti

🔸Institute for Cultural Research and Intangible Cultural Heritage (ICRICH), Uzb

🔸Научно-исследовательский институт культурологии и нематериального культурного наследия, Узбекистан
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Номоддий маданий мерос мавзуси "Бор гап" ток-шоусида

Ulashing❗️

Telegram | Instagram | Facebook
КУРОРТ ҲАНГОМАСИ

Эркақори ака билан Мамаюнус бир-бирларига ҳариф эдилар. #Аския бошланди — Эркақори аканинг найзаси Мамаюнус аканинг каллигини, Мамаюнус аканинг найзаси эса Эркақори аканинг туғма кўрлигини нишонга оларди.

Урушдан олдинги вақтлар экану, шаҳарнинг раҳбарлари бу икки аскиябозга Ўшга яқин жойдаги бир дам олиш уйига йўлланма бериб, кузлик сайлгача чийралиб келишини буюришибди. Юмшоқ вагонга чипта олиб, кечаси ҳар бири ўз ётоғида ётибди. Ярим кечагача ҳам уйқуси келмаган Мамаюнускал шеригининг жиғига тегиб ухлатмаслик учун шоша-пиша уйғотибди: "Туринг, қори ака, аллақачон "курорт"га келдик". Эркақори эса туғма кўр кўзларига икки кафтини икки томонидан пана қилиб, вагон ойнасидан роса тикилиб бўлгач, "Шошма-шошарлигингиз қурсин, Мамаюнус, ўтакамни ёриб юбордингиз-ку, эндигина Шўртепага келибмиз-ку" дебди. 😂

© Шариф Юсупов

#аскиячи жамоага қўшилинг! 😄😄😄
Устоз санъаткор марҳум Турғун Алиматов Мақом ансамблида ишлаб юрган кезлари ҳам унвонлари йўқ экан. Атрофларидаги жамики санъаткорлар, ҳатто кечагина ансамблга ишга келган ёшлар ҳам “хизмат кўрсатган”, “халқ артисти” унвонли, аммо у киши пенсияга чиққунларига қадар ҳам “солист Турғун Алиматов” бўлган эканлар. Табиатан хотири жам бу инсон ҳаётнинг ҳар кунига шукрли, ҳеч арзи ҳол қилмас эканлар. Кези келганда, бу хотиржамлик бировларнинг ғашига тегаркан. Бир даврада “хизмат кўрсатган”лар ўзларича #аския қилмоқчи бўлиб: “Турғун ака, бизлар ҳаммамиз “ном” олганмиз, аммо Сиз зўр танбурчи бўлсангиз ҳам, ҳеч вақонгиз йўғ-а?” деб гап ташлаб қолишибди. Шунда у киши ўша бамайлихотирлик билан: “Ҳа, энди, сизлар ном олиб кетасизлар, мен эса ном қолдириб”, деган эканлар...

Ном қолдирмоқчи бўлганлар мана бу томонда!
#эслатма

Хўжа Насриддин латифалари ЮНЕСКО рўйхатида

Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмитаси 17-сессиясида Ўзбекистонга оид номоддий маданий мерос элементлари — «Ипакчилик ва тўқув учун анъанавий ипак ишлаб чиқариш» ҳамда «Хўжа Насриддин ҳақидаги латифаларни такрорлаш анъаналари» Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган.

Маълумот учун, ҳозирга қадар Ўзбекистон томонидан Наврўз умумхалқ байрами, палов тайёрлаш маданияти ва анъанаси, аския санъати, катта ашула санъати, лазги санъати, бахшичилик санъати, Бойсун маданий макони ва Шашмақом, атлас ва адрас тайёрлашнинг анъанавий технологияларини сақлаш бўйича Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази Номоддий маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича етакчилар реестридан жой олган.

Telegram | Instagram | Facebook
Муғанниялар. Алишер Навоийнинг "Сабъаи сайёр" достони қўлёзмасига ишланган миниатюрадан парча. Бухоро, 1553 йил

MS Elliott 318 / Bodleian Library, University of Oxford

#nomoddiymadaniymeros #miniatyura

Ulashing❗️

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори” мавзусида ўтган республика олимлари форумига бағишланган ҳужжатли фильм

Ulashing❗️

Telegram | Instagram | Facebook
ICRICH
Илму маърифат улашамиз! Хабарингиз бор, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти соҳага доир нодир адабиётлар электрон фондини шакллантирмоқда. Ушбу илмий манбалардан имкон қадар кўпчилик баҳраманд…
Алишер Навоий асарлари тили XVI асрдаёқ ўрганила бошланган. Толи Имонийнинг «Бадаи ал-луғат», муаллифи ҳозирча аниқланмаган «Абушқа», «Луғати Навоий», Мирза Меҳдихоннинг «Санглох», «Луғати Амир Навоий», «Хамса бо ҳалли луғат», «Дар баёни луғати Навоий», «Ҳалли луғати Хамсайи Навоий» ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ўтган асрнинг 70-йилларида тилшунос-туркийшунос олим, академик (2000) Эргаш Фозилов раҳбарлиги ва бевосита иштирокида Алишер Навоий асарларининг мукаммал луғатини тузишга киришилди. Натижада 1982 йили 4 жилдлик «Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати» яратилди ва 1983-1985 йилларда «Фан» нашриётида чоп этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
ICRICH
Алишер Навоий асарлари тили XVI асрдаёқ ўрганила бошланган. Толи Имонийнинг «Бадаи ал-луғат», муаллифи ҳозирча аниқланмаган «Абушқа», «Луғати Навоий», Мирза Меҳдихоннинг «Санглох», «Луғати Амир Навоий», «Хамса бо ҳалли луғат», «Дар баёни луғати Навоий», «Ҳалли…
Навоий асарлари луғати.pdf
35.1 MB
Сизга ҳавола қилаётганимиз — академик Эргаш Фозилов тузган “Алишер Навоий асарлари луғати”нинг 1008 саҳифали биринчи жилди 2013 йили атиги 100 нусхада чоп этилган.

Ушбу луғат туркий халқларнинг қадимги қўлёзмаларини, эски обидаларини ўқиш ва ўрганишда ҳам асқотади. У мутахассислар учун тарихий, қиёсий-тарихий грамматика бўйича керакли фактик материаллар беради. Луғат арабча, форсча сўзлар семантикасининг эволюциясини ҳамда ўзлаштирилган сўзлар тарихини аниқлашда муҳим манбадир.

Ўқинг, изланинг,
баҳра олинг!

#elektronkutubxona #nomoddiymadaniymeros #navoiy

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон олимлари форумидаги баҳсларда бир масала кўтарилди. Минтақани қандай аташ масаласи.

Ўрта Осиё, Марказий Осиё демай, Турон ёки Туркистон номини ишлатиш таклиф қилинди. Кўпчиликка Турон деган ном маъқул келди. Одатда бу борада битта аргумент ишлатилади — Туркистон десак, фақат туркий халқлар назарда тутилиб, тожиклар четда қолиб кетади, Турон десак, ҳамма киради.

Мен бундай қарашга қаршилигимни доим айтиб келаман. Турон деган ном турк ва форсни бирлаштиради деган қараш ҳукм суришига қарамай, ҳаётда мен тескарисига гувоҳ бўлганман. Гап шундаки, Турон деган ном эроний фольклорга бориб тақалади. Энг қадимда, Авеста замонларида турлар деб орийларнинг афсонавий душманлари номланган. Сосонийлар даврида форсларнинг асосий душмани турклар бўлиб қолгани учун уларни туронликлар билан қиёслаш бошланган. Бу анъана Сосонийлар даври манбаларидан классик форс адабиётига ўтган. Ундан илҳомланган туркларнинг ўзи ҳам шу анъанани қабул қилган ва Турон номини ишлата бошлаган.

Бугунги кунда тожик зиёлилари орасида икки хил қараш бор: бир қисми туронликларни турклар деб тан олади, лекин уларга муносабати салбий. Улар минтақа Турон деб аталганидан хурсанд бўлмайди. Яна бир қисми эса туронликлар аслида қадимги кўчманчи эронийлар деган фикрда. Улар Турон номини турклар билан боғламайди.

Шу боис Турон деган ном минтақани бирлаштиради деган қарашга ишонмайман.

Яна бир нарсани унутмаслик керак. Турон деган ном VI асрдан бошлаб турклар билан ассоциация қилина бошланган, минтақада кенг тарқалиши эса XI асрдан кейинги мусулмон турк сулолалари даври билан боғлиқ.

PS: Баҳсларда эътибор берсам, ўзбек тарихчилари орасида ҳали ҳам совет давридан қолган эски анъанавий қараш ҳукмрон: улар Авеста замонида Эрон деб минтақанинг жанубидаги ўтроқ эронийлар, Турон деб минтақа шимолидаги кўчманчи сак ва массагетлар номланган деб ҳисоблашар экан. Аммо Авестани яхшилаб ўқиб чиққан одам минтақа шимоли Турон деб аталмаганини, умуман Авеста даврида ҳамма орийлар/эронийлар ҳали кўчманчи бўлганини, ўтроқ-кўчманчи бўлиниши йўқлигини пайқайди. Бундай қараш қандай қилиб фанга кириб қолган ва нега ҳалигача ҳукмрон, тушунмайман.

© Eldar Asanov

Telegram | Instagram | Facebook
Қонунчиликка кўра, моддий маданий мерос объектлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак.

Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг 50 фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эга.

#moddiymadaniymeros

Telegram | Instagram | Facebook
To'rt ulus tarixi - Mirzo Ulug'bek.pdf
2.1 MB
Мирзо Улуғбекнинг ушбу асари «Улуси арбаъи Чингизий» ва «Тарихи арбаъ улус» номлари билан машҳур. Лекин Европа шарқшунослари орасида ушбу асарни биринчилар қатори ўрганган ва қисқа инглизча таржимасини эълон қилган полковник Майлс уни «Шажарат ул-атрок» («Турк ҳоқонларининг шажараси») деб атайди.

Ваҳолонки, асарнинг фақат Ёфас ўғлон ва унинг ўғли Туркхон ҳамда фарзандлари, татар-мўғул билан турк табақалари, шунингдек, уларнинг подшоларигина «Шажарат ул-атрок» асосида ёзилган, холос. Асарнинг Чингизхоннинг улуғ аждоди Бузунжор қоон ва Мовароуннаҳрни XIII — XIV асрнинг биринчи ярмида идора қилган Чиғатойхон авлоди тарихини ўз ичига олган қисми «Улуси арбаъи Чингизий» ёки «Тарихи арбаъ улус» деб аталади.

«Тарих-и арбаъ улус»нинг мазкур ўзбекча нашри асарнинг Британия музейида сақланаётган АДД 26190 рақамли қўлёзма нусхаси асосида амалга оширилган. Форс тилидан Б. Аҳмедов, Н. Норқулов ва М. Ҳасаний таржимаси.

#elektronkutubxona #ilmiyadabiyot #nomoddiymadaniymeros

Telegram | Instagram | Facebook
О_Қаюмов_Ўзбек_шомон_маросимлари_фольклори.pdf
2.1 MB
Мазкур монографик тадқиқот ўзбек шомон маросим фольклорининг ўзига хослиги, мифологик қарашлар ва ўзбек мифологиясида шомонийликнинг тутган ўрни, шомон маросимлари материалларининг ўрганилиши тарихи, ўзбек шомон маросим фольклорининг асосий жанрлар таркиби ва шомон мифологик ҳомийлари, мифологик персонажлар, шомон фольклори айтимларининг бадиияти борасида баҳс юритади.

#elektronkutubxona #ilmiyadabiyot #nomoddiymadaniymeros #shomon

Telegram | Instagram | Facebook
Gellner_Soviet_Western_Anthropology.pdf
8.9 MB
Бург-Вартенштайндаги халқаро конференция натижаларига кўра, иштирокчиларнинг маърузалари Эрнест Геллнер таҳрири остида «Soviet and Western Anthropology» илмий мақолалар тўплами шаклида нашр этилди. 1980 йили Columbia University Press томонидан чоп қилинган ушбу китоб туфайли кўплаб Ғарб олимлари илк бор совет антропологияси билан танишдилар. Улар совет олимлари этнографик ишнинг энг юқори стандартларида, Ғарбда деярли унутилган тарихий ёндашувга содиқ ҳолда тадқиқот юритишларини тан олди.

Ушбу илмий тўпламдан антропология, этнография, диншунослик, психология масалаларига оид қийматли изланишлар жой олган.

Ўқинг, фойдаланинг.

#elektronkutubxona #ilmiyadabiyot #antropologiya #etnografiya

Telegram | Instagram | Facebook
Oʻzbek xalq ijodi. Koʻp tomlik.
Askiya.
Gʻafur Gʻulom nomidagi adabiyot va sanʼat nashriyoti, Toshkent, 1970-yil.

Telegram| Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Madaniyat_kunlari

🇺🇿 🇰🇬 18-22 iyul kunlari O'zbekistonda “Qirg'iz madaniyati kunlari” tadbirlari bo'lib o'tadi.

⚡️ O'zbekistonda “Qirg'iz madaniyati kunlari” tadbirlari dasturi bilan - bu yerda - tanishing.

™️Madaniyat vazirligining rasmiy sahifalari:
🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌍 Veb-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM