Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
9.43K subscribers
528 photos
9 videos
2 files
216 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
加入频道
Бугун, 26 октябрь куни Қирғиз Республикаси Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Деҳли саммитида Ташкилотнинг катта салоҳиятидан унумли фойдалланишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида мазкур ташаббусларни амалга ошириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида 26 октябрь куни “Ала-Арча” давлат қароргоҳида Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги, саноат кооперацияси, савдо-сотиқ, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар, туризм, экология соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим масалалари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Facebook | Instagram
Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ саммитида сўзлаган нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурган эди.

Ушбу ташаббуслар Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, саноат кооперацияси, инновация, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм, экология, ҳудудлараро ҳамкорлик, таълим, ёшлар сиёсати, спорт ва маданият соҳаларида ўзаро манфаатли кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Туланбоевич Иноятов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Мехмонович Кандимов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 575-сон қарори билан Ибратжон Алижонович Каримов Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Фируз Бахрамединович Сафаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 574-сон қарори билан Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Авазжон Рахимович Марахимов Нурафшон давлат университетининг ректори этиб тайинланди.

А.Марахимов тайинловга қадар Термиз давлат университетининг ректори лавозимида ишлаб келган.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ғолиб Каримович Қурбонов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Комилжон Собирович Комилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори лавозимидан озод қилинди.

Facebook | Instagram
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар пойтахтимизга етиб келган.

Facebook | Instagram
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси Эмине Эрдоған ҳамроҳлигида Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 8 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон Бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған пойтахтимизга етиб келгани хабар қилинган эди.

Facebook | Instagram