Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
9.4K subscribers
528 photos
9 videos
2 files
216 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
加入频道
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-211-сон ҳамда ПФ-212-сон Фармонларига асосан бир гуруҳ олимлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди, шунингдек, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Фанлар академиясида мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева фахрий унвон, орден ва медалларни, шунингдек, Президентимизнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов Фанлар академиясининг янги ҳақиқий аъзоларига кўкрак нишони ҳамда гувоҳномани топширдилар.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 21-сон қарори билан Сардор Мухтарович Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Фарход Исамович Мирзаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Зафар Шахатамович Тухтаев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Шерзод Гайратович Садиков Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Олмаота шаҳрида жорий йилнинг 2 февраль куни ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган “Digital Almaty 2024: Х индустрияси” форуми бўлиб ўтди.

Ишчи ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси вакиллари ушбу форумда иштирок этди.

Форумда, шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси М.Мишустин, Беларусь Республикаси Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Республикаси Бош вазири А.Смаилов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари А.Касималиев қатнашди.

Ўзбекистон томони сунъий интеллект соҳасида технологиялар ва билим алмашиш учун минтақавий эксперт платформасини яратишни таклиф этди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 2 февраль куни Олмаота шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирларининг телефон орқали мулоқотига доир

Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қозоғистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонларига асосан, Садиков Шухрат Мухамаджанович Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.

Ш.Садиков бунга қадар Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 7 февраль куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Беларусь Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Беларусь делегациясида катта таассурот қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram