Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
9.45K subscribers
528 photos
9 videos
2 files
216 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
加入频道
Жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари Бош вазир Роман Головченко бошчилигидаги Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф доирасида икки мамлакат Бош вазирлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форумида иштирок этишлари кўзда тутилган.

Ташрифнинг асосий воқеалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко сўзга чиқди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлар  делегациялари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг ўзаро саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Facebook | Instagram
Москва шаҳрида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд шаҳрини “Ҳамдўстлик мамлакатларининг маданий пойтахти”, шунингдек, Тошкент шаҳрини “Ҳамдўстликнинг ёшлар пойтахти”, деб эълон қилиш бўйича билдирган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун делегациялар раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Дилнозахон Собир қизи Каттаханова Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Феруз  Каримович Аблаяров Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-211-сон ҳамда ПФ-212-сон Фармонларига асосан бир гуруҳ олимлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди, шунингдек, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Фанлар академиясида мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева фахрий унвон, орден ва медалларни, шунингдек, Президентимизнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов Фанлар академиясининг янги ҳақиқий аъзоларига кўкрак нишони ҳамда гувоҳномани топширдилар.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 21-сон қарори билан Сардор Мухтарович Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Фарход Исамович Мирзаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Зафар Шахатамович Тухтаев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Шерзод Гайратович Садиков Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram