Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
10.8K subscribers
476 photos
4 videos
2 files
175 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
加入频道
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари вазири Мухаммад ал-Гергави иштирок этиб, икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболлари ҳақида фикр юритди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтарилди.

Бунга Давлатларимиз раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён мустаҳкам асос яратиб бердилар.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари Бош вазир Роман Головченко бошчилигидаги Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф доирасида икки мамлакат Бош вазирлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форумида иштирок этишлари кўзда тутилган.

Ташрифнинг асосий воқеалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко сўзга чиқди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлар  делегациялари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг ўзаро саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Facebook | Instagram
Москва шаҳрида 18 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд шаҳрини “Ҳамдўстлик мамлакатларининг маданий пойтахти”, шунингдек, Тошкент шаҳрини “Ҳамдўстликнинг ёшлар пойтахти”, деб эълон қилиш бўйича билдирган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун делегациялар раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Дилнозахон Собир қизи Каттаханова Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Феруз  Каримович Аблаяров Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Facebook | Instagram