Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.67K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
Йиғилишда аграр соҳа учун замонавий билимга эга ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр университет билан тизимдаги коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда Жиззах, Тошкент ва Фарғонада 3 та қишлоқ хўжалиги техникумини модернизация қилиш бошлангани ҳақида тўхталинди.

“Лекин қолган 31 та техникум ва коллеж билан, 83 та касб-ҳунар мактаби билан қачон шуғулланамиз?”, дея савол қўйди Президент.

Шунингдек, техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бунда:

- аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

- кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

- техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
⚡️“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови 2021 йилги мавсум - ФИНАЛ беллашуви!

🗓 5 ИЮНЬ 18:00
📍 “Халқлар дўстлиги” саройи

📞 93-547-09-09

Ташкилотчилар —
@qvz_uz @eduuz @yoshlarittifoqi_uz @zortv_kanal

©️ Ўзбекистон Қувноқлар ва зукколар ассоциацияси

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик
#Профессионал_таълим

Иқтисодиётнинг 4 та тармоғи бўйича профессионал таълим тизими такомиллаштирилади

🔰 Ушбу мавзу Осиё тараққиёт банкининг ижтимоий сектор департаменти директори ва вазирлик раҳбарияти ўртасида ўтказилган учрашувда муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Рўйхат (pdf.io).pdf
716.6 KB
⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ

📌 Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

❗️Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришларини билиш мумкин.

✔️ Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Талаба_ютуғи

Қорақалпоғистонлик талаба 2000 доллар ютиб олди!

📽
2021 йилнинг декабр ойида Жанубий Кореянинг “VisionMaster” компанияси ва ЎзбекистондагиБиз ТВонлайн телерадиоканали ёш ва профессионал сценарий муаллифлари ўртасида кўп қисмли телесериал ғояси учун танлов эълон қилган эди.

✔️ Унга 15 дан ортиқ турли хил синопсислар келиб тушди. Кореяликларнинг эътирофига кўра “Кўприк” номли телевизион сериал синопсиси билан танловда иштирок этган Қорақалпоқ давлат университети талабаси Шомуродова Зилола Каллибек қизи ғолиб деб топилди!

💵 Куни кеча танлов ғолибасига 2000 $ миқдордаги мукофот пули топширилди.

Демак, тез кунда қорақалпоғистонлик талаба қиз ғояси асосида кореяликлар билан ҳамкорликдаги янги ижод маҳсулига гувоҳ бўламиз.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Баркамол_авлод_2022

«Кичик Олимпиада»нинг сўнгги мусобақаси ғолиблари аниқланди

🏓 Фарғона вилояти мезбонлик қилган ўқувчи-ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича «Баркамол авлод-2022» спорт ўйинларининг республика финал босқичи ўз якунига етди.

📌 Фарғона шаҳридаги «Само» спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақалар 3 кун давом этди ва жорий йил ўзига хос «Кичик Олимпиада»нинг сўнги мусобақаси сифатида кўпчилик хотирасидан жой эгаллади.

➡️ Республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг 100 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлари иштирокида ўтказилган мусобақада спортчи ёшлар ўғил болалар ва қизлар тоифасида ўзаро кураш олиб бордилар.

✔️ Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида:

🥇-ўрин – Фарғона;
🥈-ўрин – Самарқанд;
🥉-ўрин – Сирдарё вилояти ёшларига насиб этди.

🎁 Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

⚡️Ўзбекистоннинг 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

🔰 Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

✔️ Қувонарлиси, илк бор юртимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

➡️ Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

👉 Рейтингдан ўрин олган ОТМ билан танишиш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#матбуот_анжумани

📢 ЭЪЛОН!

⚡️Бугун, 29 апрель соат 14:00 да АОКАда «Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ҳамда мутасаддилар иштирок этади.

❗️Ўзингизни қизиқтирган саволларни @Rasmiy_aloqabot манзилига йўллашингиз мумкин.

📲 Матбуот анжумани АОКА ва вазирликнинг Facebook саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#матбуот_анжумани
#Live

📌 Айни дамда АОКАда Олий ва ўрта муахсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бошланди.

✔️ Унда олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар юзасидан таҳлилий маълумот берилмоқда.

📲 Тадбирни АОКА ва вазирликнинг Facebook саҳифалари орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#матбуот_анжумани

📊 Ҳозирда республикамиз олийгоҳларида илмий даражали профессор-ўқитувчилар сони 12 686 нафарни ташкил этади, яъни бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 63% га ошган.

📈 Ўз навбатида, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳият кўрсаткичи 2017 йилда 31,9% га тенг бўлган бўлса, ҳозирда 39,3% га етказилди.

➡️ ОТМда 2017 йилда диссертациялар ҳимоялари бўйича атига 32 та илмий кенгашлар фаолият юритган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 172 та бўлди.

❗️2017 йилга нисбатан 2021 йилда фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоялари икки бараварга (яъни, 122 тадан 244 тага) ва фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоялари деярли олти бараварга (яъни, 221 тадан 1521 тага) ошишига эришилди.

👨‍🔬👩🏻‍🔬 Ҳозирда республика ОТМда жами 5281 нафар докторант таҳсил олмоқда (шундан, 4964 нафар PhD, 317 нафар DSc, 5036 нафар мустақил-изланувчилар (4545 нафар PhD, 491 нафар DSc).

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#матбуот_анжумани

2021 йилда 173,8 млрд сўмлик илмий лойиҳалар бажарилган

Жумладан, ОТМ томонидан 2017 йилда давлат илмий-техник дастурлари доирасида 59,4 млрд сўмлик илмий лойиҳалар бажарилган бўлса, 2021 йил якунларига кўра, мазкур кўрсатгич 173,8 млрд сўмга етказилди.

➡️ ОТМда 2021 якунларига кўра, 80,5 млрд сўмлик хўжалик шартномалари бажарилди ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан деярли етти бараварга оширилди (яъни, 2017 йилда 11,9 млрд сўмга тенг хўжалик шартномалари бажарилган).

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#матбуот_анжумани

2021 йилда 72,8 млн АҚШ доллари миқдорида халқаро лойиҳалар амалга оширилган

Халқаро лойиҳаларни амалга ошириш кўлами сезиларли даражада ошмоқда жумладан, 2017 йилда 13,23 млн АҚШ долларига тенг халқаро лойиҳалар бажарилган бўлса, 2021 йил якунларига кўра, мазкур лойиҳалар қиймати 72,8 млн АҚШ долларига етказилган.

👉 Шунингдек, 2017 йилга қадар ОТМда стартап лойиҳалари асосида янги маҳсулотлар ва техника-технологияларни тижоратлаштириш мақсадида ҳозирда 14 та ОТМ ҳузурида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашувчи «Бизнес-акселераторлар», 40 та ОТМда 47 та «Инкубация марказлари» фаолият юритмоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#матбуот_анжумани

Ўзбекистон олийгоҳлари халқаро рейтингларда эътироф этилмоқда

📌 2021 йилда 4 та олий таълим муассасаси («ТИҚХММИ» МТУ, ЎзМУ, СамДУ ва ТДТУ) халқаро эътироф этилган QS World University Rankingsнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё – EECA минтақавий рейтингида 251-400 ўринларга кирди.

➡️ 2022 йилда Ўзбекистон миллий университети мазкур ташкилотнинг «Предмет (фан) рейтинги»да «Математика» бўйича дунёнинг энг кучли 500 та университети қаторидан жой олди.

✔️ 2021 йилда Ўзбекистоннинг 12 та олийгоҳи (ТДЮУ, ЎзМУ, «ТИҚХММИ» МТУ, ТТА, БухДТИ, ЎХИА, ТФИ, ТДИУ, СамДУ, ТДААУ, Акфа) Times Нigher Education (THE) рейтинг агентлигининг импакт рейтинги ҳамда даъвогар («reporter») рейтингида кучли 401-1001 рўйхатларга кирди.

🔝 2022 йил 28 апрель ҳолатига кўра, мазкур рейтингда Ўзбекистоннинг 30 та олийгоҳи қайд қилинди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube