Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.67K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
Ректорлар Геология фанлари университетида: танишиш, фикр алмашиш ва сарҳисоб

🏛Қисқа вақт мобайнида барпо этилган кампус билан танишиш мақсадида республиканинг барча олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорлари бир жойда жам бўлишди.

✔️Ректорлар кампусда талабаларнинг яшаши, билим олиши, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

➡️Шундан сўнг, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида 120 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиалллар директорлари иштирокида 2021 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.

Йиғилишни вазир А.Тошқулов очиб берди ва олий таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилда таълимни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.

Батафсил 👉 https://edu.uz/uz/news/view/3367

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yil_sarhisobi

📌 8-sayyor Hay’at majlisi.

Koronavirus pandemiyasidan keyingi rektorlarning ilk uchrashuvi

🗓 28.12.2021

📹 HD formatda ko‘rish:👇
👉https://youtu.be/SPJJIyAWQw8

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандини қизиқишига бефарқ бўлмаган, хоҳлаган университетга ўқишга киритмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат

Шерзодхон Қудратхўжа
, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​Бугун 27 нафар талаба янги йилни Тошкент шаҳридаги талабалар турар-жойида кутиб олмоқда

Маълумки, барча олий таълим муассасалари талабалари қишқи таътилга чиқишиб, уларнинг барчаси доимий яшаш жойларига жўнаб кетишди. Аммо Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган айрим хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар қишки таътилни талабалар турар-жойида ўтказишмоқда ва янги йилни ҳам шу ерда кутиб олишмоқда.

Шу жумладан, айни вақтда 27 нафар хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар янги йилни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-сонли талабалар турар-жойида кутиб олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ушбу талабалар ҳолидан хабар олиш ва уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида янги йил арафасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалар турар-жойига келди ва улар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди.

Вазир талабалар билан яқиндан танишиб, самимий мулоқотда бўларкан, уларнинг ўтиб бораётган йилдаги ёдда қоладиган таассуротлари, ўз олдига қўйган орзу-мақсадлари билан қизиқди. Суҳбат давомида А.Тошқулов уларга байрам табригини йўллаб, ўқишларига омад, келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилади.

Шу ўринда, вазирлик номидан байрам дастурхони безатилиб, уларга янги йил байрами шукуҳи ва кайфияти улашилди.

Маълумот ўрнида, жорий ўқув йили қишки таътил даврида хорижий ва давлат қарамоғидаги чин етим ҳамда ногиронлиги бўлган талабанинг ҳар бир вилоятда биттадан турар-жойда уюшган ҳолда олиб қолиниши ташкил этилган бўлиб, бу каби тадбирлар ҳудудлардаги ОТМда ҳам изчил давом эттирилмода.

Айни байрам арафасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг талабалар турар-жойида 27 нафар талаба, шундан 5 нафари чин етим, 22 нафари хорижий: 13 нафари – Афғонистон, 9 нафари – Туркманистон фуқаролари истиқомат қилмоқда.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дилдан_суҳбат

Вазир ва янги йилни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-сонли талабалар турар-жойида кутиб олаётган талабалар билан бўлган учрашувдан...

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube