Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.67K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
Forwarded from Glocals Bookshop
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Миллий ижтимоий тармоқларимизда кенг тарқалган видео. Дензел Вашингтоннинг таваккал қилиш ва чекинмаслик ҳақида мотивацион сўзлари

🔸 A quite popular video in our national social media. Denzel Washington is encouraging us to take risks and never retreat.
🇺🇿 Халқаро университет филиали энди Жиззах вилоятида

🔸Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Тошкент давлат техника университети вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясига хизмат сафари доирасида нуфузли олий таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Татаристон Республикаси Қозон федерал университетига ташриф буюришди.

Учрашув давомида ушбу олийгоҳнинг Жиззах вилоятида филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тўрт томонлама келишув меморандуми имзоланди.

🔘 Имзоланган меморандумга кўра:

✔️Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди;

✔️Филиалда энг камида 40 фоиз профессор-ўқитувчи Қозон федерал университети ҳисобидан таъминланади;

✔️Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар турар-жой билан таъминланади;

✔️кадрлар тайёрлаш Қозон федерал университети таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади.
〰️〰️
🇷🇺 Филиал международного теперь в Джизакской области

🔸Делегация Республики Узбекистан в составе представителей Министерства высшего и среднего специального образования, Министерства здравоохранения, хокимията Джизакской области и Ташкентского государственного технического университета посетила Казанский федеральный университет Татарстана. Цель визита – налаживание перспективного сотрудничества с престижными высшими учебными заведениями Российской Федерации.

В ходе встречи был достигнута четырехсторонняя договоренность об организации деятельности филиала этого вуза в Джизакской области.

🔘 Согласно подписанному меморандуму:

✔️филиал Казанского федерального университета в Джизаке начнет свою деятельность в 2022/2023 учебном году;

✔️не менее 40% профессорско-преподавательского состава филиала будет обеспечено за счет Казанского федерального университета;

✔️хокимият Джизакской области обеспечит жильем профессорско-преподавательский состав и студентов филиала;

✔️процесс подготовки кадров будет проходить по образовательным программам Казанского федерального университета.

👉 @eduuz
Душанбе шаҳридаги “Қасри Миллат” қароргоҳида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигининг барча жиҳатларини кўриб чиқдилар.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперациясини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Ⓜ️анба
#Янги_йўналиш_Қабул_2021

ТДТУда янги “Гидроэнергетика” таълим йўналишида 50 нафар талаба қабул қилинади

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб
Тошкент давлат техника университетида “Ўзбекгидроэнерго” акционерлик жамиятининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда “Гидроэнергетика” таълим йўналиши ташкил этилди ва мазкур йўналишда 5 нафар давлат гранти, 45 нафар контракт-тўлов асосида, жами 50 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилди.

Шунингдек, Тошкент архитектура-қурилиш институти “Гидротехника иншоотлари қурилиши (турлари бўйича)” таълим йўналишининг қабул квотаси 100 нафар этиб белгиланди. Шундан, кундузги бўлимга 75 та (5 та давлат гранти, 70 та тўлов-контракт асосида), сиртқи бўлимга 25 та (тўлов-контракт асосида) ўрин ажратилди.

#янгийўналишочилибти_ку🧐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FAQ #Қабул_2021

Танишув

📹 Видеолавҳа орқали Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида мавжуд бўлган йўналишлар ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

📞 Қўшимча маълумотлар юзасидан 78-129-40-40 (ички 1) рақамига қўнғироқ қилинг.

🕰 Иш вақти соат 9:00 дан 18:00 гача.

🗓 Дам олиш кунлари: шанба ва якшанба.

#қайсиўқишгатопширсамэкан🧐
#Қонунчилик_янгиликлари

ТДЮУда Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади

📜Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университетида кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

▪️ Низомга кўра Тошкент давлат юридик университетида Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади.

✔️ Ўқув йили учун таълим дастури бир ёки бир нечта модуллардан иборат бўлиб, ТДЮУ кенгаши томонидан тасдиқланади.

🔄 Ўқув йили давомийлиги ҳам Кенгаш томонидан белгиланади.

📂 Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 соатлик ўқув юкламасига тенг. Ўқув юкламаси бакалавриатда – 40-50% аудитория соати, 50-60% мустақил иш соатига, магистратурада – 30-40% аудитория соати, 60-70% мустақил иш соатига бўлинади.

📊 Кредит соатлари миқдори ва ўқув юкламаси ТДЮУ сайтига жойлаштириб борилади.

🧑🏻‍🎓Талаба бир семестрда 30 кредит, ўқув йилида эса 60 кредит тўплаши лозим.

❗️Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатини сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича кредитни ўзлаштирмаган ҳисобланади.

Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.

🤦🏻‍♂️ Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлов қилганидан кейин ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиши мумкин.

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танишув

🔸Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали талабаси университет фаолияти ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Маълумот ўрнида, Ҳукумат қарори билан Филиал 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Педагогика институти сифатида Қарши давлат университети негизида фаолиятини давом эттиради.

🌐 Веб-сайт: http://tdpushf.uz/
📱 Телеграм: @shahrisabz_tdpu
Forwarded from Glocals Bookshop
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸"Оҳирги 5⃣ дақиқада қандай янги нарсаларни ўргандингиз?
Оҳирги 5⃣ дақиқани қандай ўтказдингиз?"

🔸 What new things have you learnt for the last 5⃣ minutes?
How have you spent these last 5⃣ minutes?
Фарғонадаги 2 та ОТМга янги ректор тайинланди

Ҳукуматнинг 2021 йил 10 июндаги 360-сон қарорига биноан:

Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Фарғона давлат университети ректори этиб;

Ходжаева Дилноза Шавкатовна Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.

👉 @eduuz
#Абитуриентга_енгиллик

ТДЮУ қошидаги академик лицей битирувчилари ДИҚҚАТИГА!

📜Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида тасдиқланган низомга кўра:

🔸ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқийди;

🔸ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.

🔘 Бунда:

- ТДЮУ академик лицейи битирувчилари ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади;
- Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини 20 июндан бошлаб 5 иш кунида кўриб чиқади (жорий йил учун 21 июндан бошлаб);
- ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан суҳбат комиссияси тузилиб, якка тартибдаги суҳбат 10-20 июль кунлари ўтказилади.

📊 Суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.

📹 Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.

☑️ Натижалар ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.

🚫 ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.

🗓 Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.

#қанийдибизҳамсуҳбаторқалиталабабўлсак😂
#Ўқишни_кўчириш

Хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар ДИҚҚАТИГА!

Сиз учун онлайн мулоқот эфирда

🔹 Хориждан ўқишни кўчириш бўйича кутилаётган янгилик ва маълумотларни аниқ ва батафсил билишингиз, ўз саволларингизга мутасаддилар томонидан жавоб олишингиз мақсадида ташкил этиладиган Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликдаги онлайн мулоқот бошланиш арафасида.

Онлайн мулоқотга ҳозироқ уланинг 👇

Хоҳловчилар Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Zoom дастури ва инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали иштирок этиши ва саволларини йўллаши мумкин.

ZOOM: https://us05web.zoom.us/j/89249495631?pwd=bkhtRlNxL3E3SnZCTU1oSFNHcHJNQT09
Логин: 89249495631
Пароль: 5

Инстаграм: http://www.instagram.com/wayu.uz/

#эртароқхабарберишгаулгурмадикда🙏
#Ўқишни_кўчириш

Хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар учун онлайн мулоқотда иштирок этишни хоҳловчилар техник сабабларга кўра фақат инстаграмдаги расмий саҳифа орқали иштирок этиш ва саволлар йўллашлари мумкин.

Инстаграм: http://www.instagram.com/wayu.uz/
#Биласизми

❗️Абитуриентлар учун ҳуқуқ-тартибот йўналишидаги ОТМларда қандай ўзгаришлар бўлади?

🔘
2021/2022 ўқув йилида:

🔸 Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университетида бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

🔸 Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

🔸 Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

🔸 Қуролли кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига Ўзбекистоннинг бошқа тиббий таълим муассасаларини битирган тиббиёт ходимларини тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга рухсат этилади.

🔸 ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

Ⓜ️анба: Huquqiy axborot

👉 @eduuz
Мамлакатларнинг олий таълим соҳасидаги икки етакчилари учрашишди

▪️Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Суғд вилоятининг қадимий Хўжанд шаҳрига расмий ташрифи доирасида икки давлат олий таълим муассасалари вазирлари Муҳаммадюсуф Имомзода ва Абдуқодир Тошқулов учрашдилар.

➡️ Суҳбат давомида томонлар олий ва профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда ушбу фаолият йўналишини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар. Хусусан, ҳозирги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг кўплаб ёшлари икки мамлакат олий ўқув юртларида таҳсил олишаётгани ва бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун тегишли чоралар кўрилиши икки соҳа етакчилари томонидан таъкидланди.

🔚Суҳбат сўнгида Муҳаммадюсуф Имомзода ва Абдукодир Тошқулов бир-бирларини ўз юртларига расмий ташрифлар билан келишга таклиф қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи чоғида Самарқанд вилояти Ургут туманида Тожикистон томонидан қурилган ўрта мактаб фойдаланишга топширилган бўлиб, унинг очилиш маросимида Таълим ва фан вазири Муҳаммадюсуф Имомзода иштирок этди.
УЧИНЧИ РЕНЕССАНС – ЁШЛАР НИГОҲИДА

“Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” танловининг республика босқичи ўз ниҳоясига етди.

Жорий кун танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда танлов ғолиблари пул мукофотлари, эсдалик совғалари, танлов дипломи ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

🔘 Танлов ғолиблари билан танишинг:

🔰Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув номинацияси бўйича:

🥇– Жаҳонгирмирзо Икрамов, Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабаси;
🥈– Дилмурод Рахматов, Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали талабаси;
🥉– Абдулворис Миркомилов, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаси.

🔰Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари номинацияси бўйича:

🥇– Хуршид Хусейнов, Навоий давлат кончилик институти талабаси;
🥈– Олеся Балова, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳар филиали талабаси;
🥉– Камолиддин Амандуллаев ва Мирсаид Мухторов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари;

🔰Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари номинацияси бўйича:

🥇– Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалар жамоаси;
🥈– Акмалжон Султонов, Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси;
🥉– Зинатдин Базарбаев, Нукус давлат педагогика институти талабаси.

👏🎉 Ғолиб талаба-ёшларни самимий қутлаб, келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

#ота_онангиз_ва_устозингизга_ташаккур👏
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

Лондон иқтисодиёт мактаби Ўзбекистонда илк бор қўшма дастурини йўлга қўйди

🔘 Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) академик раҳбарлиги асосида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Лондон университети (University of London) ҳамкорлигида халқаро қўшма таълим дастури фаолияти йўлга қўйилди.

🔸 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Мазкур қўшма таълим дастурига қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул амалга оширилади:

- Бухгалтерия ҳисоби ва молия (Accounting and finance);

- Иқтисодиёт (Economics);

- Банк иши ва молия (Banking and finance).

Батафсил видеолавҳада 👆👆👆

#хориждаўқишучункетишшартэмас

👉 @eduuz