#ОТМ янгиликлари
📌 Ўзбекистон халқ шоири, атоқли жамоат арбоби Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таниқли ёзувчи, шоирлар, академиклар ва шоирнинг оила аъзолари ҳамда нуфузли ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва институт профессор-ўқитувчилари иштирокида А.Орипов номидаги “Ёшлар боғи” ва музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
📌 Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети тадқиқотчиси Жалоллиддин Юсупов Италияда компьютер муҳандислиги бўйича диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб PhD илмий даражасига лойиқ деб топилди. Тадқиқотчининг диссертасияси нусхалари Милан ва Флоренция шаҳарларидаги илмий кутубхоналарига жойлаштирилди.
📌 Ижтимоий тармоқларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2 ҳафталик масофавий таълимга ўтказилгани ҳақида асоссиз хабар тарқалди. Бу хабарга институтнинг масъул ходими муносабат билдирди. Профессор-ўқитувчилардан, талабалар ва уларнинг яқинларидан норасмий хабарларга ишонмасликларини, расмий хабарларни институтнинг расмий саҳифалари орқали кузатиб боришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз”, – дейилади муносабатда.
📌 Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори жаноблари билан учрашув давомида Япония Ҳукуматининг гранти асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қиймати 90 143 АҚШ долларига тенг япон тили ва мамлакатшунослигига оид ўқув-услубий материаллар топширилди.
📌 Тошкент давлат стоматология институти талабалари учун Туркия компаниясининг “Aнзибел Дентал Aвард” стипендияси жорий этилди. Мазкур стипендия академик ва илмий-тадқиқот фаолиятида муваффақиятга эришган, фаол, ижтимоий ҳаётда ҳам ўз ўрнига эга бакалавриат талабаларига танлов асосида берилади.
📌 Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарор ривожлантиришга хорижлик олимлар бефарқ эмас. ТДИУ Самарқанд филиалида “Аграр тармоқда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
📌 “Халқаро Франкофония куни” муносабати билан Бутунжаҳон Француз тили ўрганувчилар ассоциацияси, Лион клуби, Франкофония Мамлакатлари Халқаро Ташкилоти (OIF) томонидан “Франкофон аёллар, барқарор аёллар” мавзусида “Ёш франкофон қаламкашлар 2021” халқаро танлови ўтказилди. Коронавирус пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилган танловда 140 дан ортиқ ёшлар иштирок этди ва унда Андижон давлат университети талабаси М.Раҳимова 19-22 ёш тоифасида фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди ва AMICIF ташкилотининг 500 евро миқдорида пул мукофоти ва махсус сертификати билан тақдирланди.
📌 Самарқанд давлат чет тиллар институти тадқиқотчисининг монографияси 8 та (инглиз, рус, немис, испан, француз, португал, итальян, поляк) тилга таржима қилиниб, дунё бўйлаб сотувга қўйилди. Монографияда дунё давлатлари ва Ўзбекистонда мактабгача таълимда чет тилини ўқитишда талаффузни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва воситалари хусусида кенг ҳамда аниқ маълумотлар берилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
📌 Қорақалпоқ давлат университетида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида информатика ва физика фанларидан “Ректор кубоги” очиқ олимпиадаси ўтказилди.
Вазирликнинг телеграм каналини кузатиб боринг👇👇👇:
https://yangx.top/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 мартдаги буйруғи билан Синдаров Шерзод Эгамбердиевич Тошкент молия институтининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Шерзод Синдаров 1979 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти (2001 йил)ни, Тошкент ахборот технологиялари университети (2003)ни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиш академияси қошидаги Олий бизнес мактаби (2011)ни тамомлаган.
Иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
👉Шу кунга қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube

🇺🇿&🇭🇺 Венгриянинг етакчи университети билан битим имзоланди
📆 Жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари Будапешт шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида иккитомонлама олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида музокаралар олиб борилган эди.
🤝 Ушбу музокараларнинг мантиқий давоми ўлароқ бугун, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Дебрецен университети ўртасида мазкур университетнинг таълим дастурларини Ўзбекистонда амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш онлайн-маросими бўлиб ўтди.
👉Мазкур маросимда Ўзбекистон томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов бошчилигида вазир ўринбосари У.Бегимкулов, Республика олий таълим кенгаши раиси У.Умурзаков, Тошкент шаҳридаги нуфузли ОТМ ректорлари ҳамда Венгрия ҳукумати томонидан Дебрецен университети ректори З.Силваши, Венгрия ректорлар конфренцияси бош секретари З.Дубеци ва Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги фавқулотда ва мухтор элчиси А.Файзуллаевлар иштирок этишди.
🎓 Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов ва Дебрецен университети ректори проф. З. Силваши томонидан имзоланган ушбу битим университетнинг биотехнология, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги каби таълим соҳаларида таълим дастурларини амалга оширишни назарда тутади.
🏛 Томонлар келишувига биноан Дебрецен университети янги технологиялар асосида ишлаб чиқилган ўқув ва илмий тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этади.
🔰 Венгрия ҳукумати томонидан ажратиладиган грантлар асосида ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари орасидан 100 киши Венгрия олий таълим муассасаларида ўқиш учун юборилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Дебрецен университетида умумий ҳисобда 28 мингдан зиёд талабалар, шу жумладан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган 6,3 мингдан зиёд чет эллик талабалар таҳсил олади.
Вазирликнинг телеграм каналини кузатиб боринг:👇👇👇

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот 24
🇭🇺&🇺🇿 | Венгриянинг Дебрецен университети ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги келишув
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
🇭🇺&🇺🇿 | Венгриянинг Дебрецен университети ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги келишув
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Тошкент давлат юридик университетининг “TSUL Vis Moot” жамоаси биринчи глобал тур доирасида Венгриянинг Марказий Европа университети жамоаси билан беллашди
📌 Жорий йилнинг 27-30 март кунлари бўлиб ўтган “28th Willem C. International Commercial Arbitration Moot” танловининг халқаро глобал турида Тошкент давлат юридик университети талабаларидан иборат “TSUL Vis Moot” жамоаси АҚШ, Венгрия, Эрон, Россия Федерациясининг нуфузли университетлари жамоалари билан беллашиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
ТДЮУ талабаларининг “TSUL VIS MOOT” жамоаси ҳам 2018 йилдан бери мазкур танловда муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. Бу турга қадар университетнинг “TSUL Vis Moot” жамоаси дунёнинг 24 та энг нуфузли ва кучли олий таълим муассасаларининг жамоалари билан беллашиб ғолиб сифатида етиб келишди.
📄 Маълумот ўрнида, Халқаро тижорат арбитражи бўйича Willem C. Vis Moot халқаро танлови дунёнинг 84 мамлакатидан 387 жамоаси иштирок этувчи энг нуфузли танлов ҳисобланади.
@EDUUZ