Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.67K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади:

1️⃣ Самарқанд давлат чет тиллари институти
2️⃣ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
3️⃣ Тошкент давлат юридик университети
4️⃣ Тошкент давлат иқтисодиёт университети
5️⃣ Тошкент молия институти
6️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик институти
7️⃣ Тошкент фармацевтика инситути
8️⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9️⃣ Урганч давлат университети
🔟 Тошкент темир йўл муҳандислари институти

Мазкур ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинган.

Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлда қабул қилинган ПҚ-4391-сонли Қарори билан 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Research transformation: Global outlook» Халқаро илмий форуми

2019 йил 6 декабрь, соат 14:00.
Тошкент давлат юридик университети.

Олимлар, илмий тадқиқотчилар, илмий журналлари муҳаррирлари, кутубхона ходимлари, тижоратлаштириш бўлимлари мутахассисларининг кенг қамровли ўқуви ҳамда ОТМлар ректорлари иштирокида соҳанинг долзарб масалалари муҳокамалари бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019 йил 6 декабрь соат 10:00.

“Зарафшон” концерт зали.

Scopus Award Uzbekistan.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
«Scopus Award – 2019»: Ўзбекистоннинг энг кучли олимлари тақдирланди

Бугун, 6 декабрь куни “Зарафшон” концерт залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier (Нидерландия) компанияси томонидан йил давомида самарали фаолият кўрсатган ўзбекистонлик етакчи олимларни тақдирлаш «Scopus Award–2019» маросими бўлди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар иштирок этди.

«Scopus Award–2019» тақдирлаш маросимида 28 та номинация бўйича 37 нафар олим ва тадқиқотчи, 6 та олий таълим муассасаси ва 1 та илмий журнал тақдирланди.

Маълумот учун, 2018 йил 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси ўртасида республика ОТМларини дунёнинг етакчи университетлари рейтингига киритиш бўйича «Илм-фан – 2020» милллий ривожланиш дастури имзоланган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Scopus Award – 2019” ғолиблари

👉 “Researcher of the Year” - Фатҳулла АБДУЛЛАЕВ, ЎзР ФА Физика-техника институти бош илмий ходими;

👉 “Women in Science” - Дилбар ДОЛИМОВА, Илғор технологиялар маркази лаборатория мудири;

👉 “Young Researcher of the Year” - Бобур ТОШМАТОВ, Астрономия институти катта илмий ходими;

👉 «Фан равнақига қўшган ҳиссаси учун» - Оқил Умурзоқович САЛИМОВ

👉 “Top Researcher of the Year”:

-
Мирзаҳаёт ИБРОҲИМОВ, KRASS Agromaslahat маркази катта илмий ходими;
- Дилфуза ЭГАМБЕРДИЕВА, ЎзМУ етакчи илмий ходими;
- Хайрулло БОБОҚУЛОВ, “Физика тадқиқот усуллари” лабораторияси катта илмий ходими.

👉 “Top Researcher in Agricultural Sciences” - Жаҳонгир ОЛИМОВ, ЎзМУ ўқитувчиси

👉 “Top Researcher in Engineering and Technologies” - Аҳмаджон АБДУЖАББОРОВ, Астрономия институти бош илмий ходими

👉 “Top Researcher in Humanities” - Рауфхон САЛОХЎЖАЕВ, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети катта ўқитувчиси

👉 “Top Researcher in Medical Sciences” - Петр МЕРЗЛЯК, ЎзМУ “Мембраналар биофизикаси” лабораторияси мудири

👉 “Top Researcher in Natural Sciences” - Шавкат АЮПОВ, ЎзР ФА Математика институти директори

👉 “Top Researcher in Social Sciences” - Абдулазиз БЎРИЕВ, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети катта ўқитувчиси

👉 “Science Direct Book Award” - Равшан СОБИРОВ, ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти директори

👉 “Science Direct Top Published Researcher” - Олим ПЎЛАТОВ, ТИҚХММИ профессори

👉 "Best Scopus Journey":

- Сойиб Турсунов;
- Нафосат Курбанова;
- Бахтиёр Олимжонов;
- Шерзод Неъматов;
- Мусавварахон Муқаддасхонова.

👉 «Research in Education» - А.Мирзаҳмедов

👉 «Research in Healthcare»:

- Раъно АЛИЕВА;
- Александр ШЕК;
- Равшанбек ҚУРБОНОВ;
- Шавкат ҲОШИМОВ;
- Улуғбек НИЗОМОВ

👉 «Research in Tourism»:

- Сайёра САФАЕВА;
- Дилдора ЭШОНХЎЖАЕВА;
- Наргиза ЖЎРАЕВА.

👉 «Research in Sport Science» - Ф.БАҲРИДДИНОВ

👉 «Research in Pharmacology» - Жасур ТОҒАЕВ

👉 «Research in Culture» - Амридддин БЕРДИМУРАДОВ

👉 “Research about Mass-media and communications”:
- Василий КУЗНЕЦОВ;
- Ольга ЮГАЙ;
- Дилноза МУСЛИМОВА

👉 “Research in SDG – Aral sea” - Елена ГИНАТУЛИНА

👉 «Ўзбек тили йўналишида йил тадқиқотчиси" - Ғайрат МАТЛАТИПОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Scopus Award – 2019” ғолиблари

“Science Direct Top Published University” (“Энг кўп нашр қилган университет”) - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

«Research Output of the Year» - (“Йил кашфиёти”) - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

“Growth of the Year” (“Йилнинг энг сермаҳсул ОТМ”) - Тошкент ахборот технологиялари университети

“Library of the Year” (“Йил кутубхонаси”) - Тошкент текстил ва енгил саноат институти

«Impact of the Year» - Тошкент Турин политехника университети

“Uzbekistan Research Online Award” - "Central Asian Journal of Medicine", Тошкент тиббиёт академияси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Янги ўқув йилидан спорт соҳаси учун янги таълим йўналишларида кадрлар тайёрланади

2019 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида футбол клублари, спорт таълим муассасалари учун спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.

Маълумот учун, бугунги кунда юртимиздаги 20 та ОТМда 15 та таълим йўналиши ҳамда 17 та ОТМда 5 та спорт мутахассислигида кадрлар тайёрланмоқда.

Биргина жорий ўқув йилида давлат буюртмаси асосида спорт йўналишида бакалавриатнинг кундузги шаклига 3660 нафар, сиртқи таълимга 1535 нафар ҳамда магистратура мутахассислигига 128 нафар - жами 5323 нафар талаба қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Биз энергия улашамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сонли қарорида қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг улушини 2030 йилга бориб умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига етказиш назарда тутилган.

Айни мақсад йўлида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети янги лойиҳани йўлга қўйди. Электр энергетикаси кафедраси мудири Камол Реймов ташаббуси билан университет бош биноси олдига жами қуввати 3 кВт бўлган монокристал таркибли қуёш панеллари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа Жанубий Кореянинг WEEnergy, Hanbеk Construction Co., Ltd компаниялари ва «Қуёш энергияси Халқаро институти» ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида амалга оширилди.

Лойиҳа, ҳар бирининг қуввати 350 Вт дан, фойдали иш коэффиценти эса 20 % га яқин бўлган жами 9 та қуёш модулидан, 4 та ҳар бирининг сиғими 200 А·соат бўлган аккумулятор батареялари ҳамда «WI 3000» маркадаги замонавий инвертордан иборат.

Янги ташаббус электр энергетикаси кафедраси талабаларининг мутахассислик фанларидан тажриба машғулотларини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар, мустақил тадқиқотчилар ва таянч докторантларнинг илмий-тадқиқот ишларини самарали олиб бориши ва синовдан ўтказиш, электр ускуналари ҳолатларини назорат қилиш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

АнДТИда «Тиббиётда инновациялар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Андижон давлат тиббиёт институтида Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда республикамиздаги тиббиёт олийгоҳларининг ёш олимлари, магистрлар ва талабалари иштирокида “Тиббиётда инновациялар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Конференция доирасида талабалар ўртасида симуляцион кўникмалар бўйича олимпиада ҳам ташкил этилиб, унда Қирғизистон давлат тиббиёт академияси, Қозоғистон-Россия тиббиёт университети, Ўш давлат университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти жамоалари қатнашди.

Анжуманда профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдимот ўтказдилар. Видеоконференцияда хорижлик талабалар онлайн маърузалари билан қатнашдилар.

Талабалар ўртасида симуляцион кўникмалар бўйича ўтказилган олимпиадада Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Шоҳруҳбек Аҳмадалиев 1-ўринни, Ўш давлат университети талабаси Барно Инамова 2- ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси Муниса Каримова 3-ўринни эгаллади.

“Тиббиётда инновациялар” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда долзарб мавзудаги тақдимоти билан муваффақиятли иштирок этган қатнашчилар турли номинацияларда тақдирланди. Булар:

👉 “Энг яхши маъруза» номинацияси – Шаҳло Ғуломова, ТТА талабаси;
👉 “Энг яхши инновацион ғоя» номинацияси – Бисен Айгерим, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети талабаси;
👉 “Энг ёш илмий тадқиқотчи” номинация – Севара Рамазонова, Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ

Бугун, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқимизни ушбу қутлуғ айём билан табриклади.

Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, энг муҳим мақсад ва вазифаларини белгилаб олади. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврида қабул қилинган Конституцияда ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган.

Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини қайд этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Шу боис Конституциямизни ардоқлаймиз, улуғлаймиз, ўрганамиз.

– Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш тартибига ўзгартириш киритилмади

Ижтимоий тармоқларда олий таълим тизимига оид навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилди. Жумладан, хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан кўчириб келиш; ўқишни кўчириш учун имтиҳонлар пуллик бўлгани ва шунга ўхшаш ҳеч қандай асосга эга бўлмаган нотўғри маълумотлар тарқатилди.

Эътиборлиси, “фейк” ахборотлар оқими вазирлик каналида ноқонуний тарзда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинаётгани ва шу каби қонунга зид ҳолатлардан аҳолини огоҳлантириш мақсадида маълумотлар эълон қилингандан сўнг кучайди.

Бундай ёлғон хабарларга вазирлик расмий телеграм каналининг ҳаволаси қўйилиши ортидан айрим юртдошларимиз уларга ишониб қолмоқда, вазирликка оғзаки, ёзма ва интернет орқали мурожаатлар сони кўпаймоқда.

Хорижда таҳсил оладиган талабалар ва уларнинг ота-оналарига шуни расман маълум қиламизки, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилгани йўқ!

Бу бўйича барча жараёнлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори асосида амалга оширилади.

Бунда хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси ОТМрига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган ЎзР фуқаролари тизимида ОТМлари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган ОТМларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.

Жорий йил 28-30 август кунлари хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича мурожаат қилган номзодлар учун масофавий онлайн тест синовлари ўтказилди.

2020/2021 ўқув йили учун синовлар келгуси йилда бўлиб ўтади. 2019 йилда ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича имтиҳонлар ўтказилмайди!

Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Бу туркумга кирувчи ОТМларда таҳсил оладиган талабалар ҳам 2020 йилнинг 15 июлдан 5 августга қадар мурожаат қилишлари керак.

Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бунда ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар; ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликни, олий таълимга оид муҳим хабарларни вазирликнинг расмий телеграм канали- @eduuz орқали танишиб боришни сўраб қоламиз.

ОЎМТВ ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «​​Хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш тартибига ўзгартириш киритилмади Ижтимоий тармоқларда олий таълим тизимига оид навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилди. Жумладан, хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни…»
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Бошқарув кадрлари салоҳиятини оширишда Корея Республикаси тажрибасидан фойдаланилади

2019 йил 27 ноябрь – 6 декабрь кунлари Корея Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA) ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида “Ўзбекистоннинг юқори мартабали бошқарув кадрлари лидерлик салоҳиятини ошириш” мавзусидаги ўқув курси ташкил этилди.

Ўқувларда республика вазирлик ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимлари қаторида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи Бобиромон Қодиров иштирок этди.

Мазкур ўқув курси Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институтида Smart ҳукумат ва лидерлик сифатлари, Корея давлат хизматида кадрлар сиёсати, коррупцияга қарши курашиш, раҳбар ходимлар компетенциясини ошириш каби мавзуларда профессор ва амалиётчилар томонидан олиб борилган маъруза, амалий машғулотлар шаклида ташкил этилди.

Бундан ташқари ушбу ўқув курси давомида иштирокчилар Корея Республикаси Кадрларни бошқариш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш Комиссияси, Samsung компанияси, Инчеон эркин иқтисодий зонаси, Кореятелекомга ташриф буюришиб, уларнинг фаолияти билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлишди.

Ушбу ўқув курси давомида олинган тажрибалар олий таълим тизимида иқтидорли ёш кадрларни аниқлаш ва уларда раҳбарлик кўникмаларини шакллантириш, замонавий менежмент усуллари билан таништиришда татбиқ этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

Бугун, 10 декабрь куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4139-сонли қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, мавзу юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берилади.

Рўйхатдан ўтиш учун: (71) 244 24 09, (90) 732 53 59 (telegram)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Эълон Бугун, 10 декабрь куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги…»