Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.
☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.
‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈 2021-2022 ўқув йилида мамлакатимизда жами талабаликка қабул қилинганларнинг 60 фоизи хотин-қизлардир;
👩🏻 Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
✔️2022-2023 ўқув йилидан эътиборан магистратура босқичида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари Давлат бюджетидан тўлаб берилади;
➡️2022-2023 ўқув йилидан бошлаб базавий контракт асосида ўқишга кирган хотин-қизларга контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади;
👩🏻🎓 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб докторантурага хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади;
📌 Хотин-қизлар учун ажратиладиган грантлар сони келгуси йилларда 3 бараварга оширилиб, 6 мингтага етказилади;
📊 Бугунги кунда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчиларнинг 44 фоизини аёллар ташкил этади.
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари томонидан шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш масаласида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари томонидан шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш масаласида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тавсия
🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимовнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида таълим сифатини таъминлашда илмий-инновацион фаолиятнинг ўрни борасида юритилган таҳлилий мулоҳазаси чоп этилди.
📰 Мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Forwarded from “Uzbekneftgaz” Matbuot kotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
⚡️2020—2023 йилларда Венгрия стипендиялари дастури доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумига ўзгартириш киритиш бўйича баённома имзоланди
➡️ Батафсил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов “Ўзбекистон24” телеканали учун махсус интервью берди
👉@otv_press_sekretar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон
🏛 Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейи 2022/2023 ўқув йилида 9-синф битирувчиларини ўқишга таклиф этади.
📌 Лицейда “Аниқ фанлар” йўналиши бўйича математика ҳамда инглиз тили (чет эллик профессорлар иштирокида) фанларидан чуқурлаштирилган ҳолда таълим берилади.
✔️ Академик лицейда немис ҳамда фин тиллари (Финляндиялик мутахассис иштирокида) қўшимча 2-тил сифатида ўқитилади.
Қўшимча маълумот учун:
☎️ +99871-245-22-64

#биласизми
ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани қандай олса бўлади❓
☝️Сизда ҳеч қандай харажат қилмасдан Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганингизни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш имконияти бор.
👉🏻 Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да авторизациядан ўтинг ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровномани тўлдиринг. Ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишда ЯИДХПдаги шахсий кабинетингизга юборилади.
❗️Хизмат мутлақо бепул.
✅ Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👉🏻 https://my.gov.uz/uz/service/369
©️@manaviyateduuz

Олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника тармоғида фойдаланилмаётган имкониятлар ва янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.
Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.
Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи «Ўзелтехсаноат» уюшмасига бириктирилиши белгиланди.
Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

#Қонунчилик_янгиликлари
Талабалар турар жойи қуриш учун субсидия ажратилади
🔰 Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан “Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
💰Низомга кўра, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия ТТЖни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.
❗️ Бунда лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.
📋 Низомга кўра, ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
☑️ Давлат шериги аризани 3 иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун – 10 иш куни ичида) ўрганиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.
📁 Вазирлик тақдим этилган аризани 5 иш кунида ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартнома имзолайди.
✅ Хусусий шерикка ТТЖ қуриш учун 2 иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
⏩ Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.
⚠️ Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари Талабалар турар жойи қуриш учун субсидия ажратилади 🔰 Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан “Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги…
#Ҳукумат_қарорига_шарҳ
Энди ётоқхона қурган тадбиркор йиллик 3 млрд.га яқин субсидия олиши мумкин
🔰 Ҳукумат қарори билан давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган талабалар турар жойи (ТТЖ)даги бир ётоқ ўрни учун уларга Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдорлари оширилди. Жумладан:
✔️ ТТЖларини барпо этиш лойиҳалари тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан эркин келишилган шартлар асосида амалга оширилганда, унга давлат шериги (олий таълим муассаcaси) томонидан ҳар бир талаба учун БҲМнинг йиллик 10 баравари ҳамда Давлат бюджетидан субсидия асосида БҲМнинг йиллик 15 баравари, жами 25 баравари миқдорида тўлов кафолатланади;
✔️бундан ташқари, камида 400 ўринли ётоқхона қурилиши тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда, унга ТТЖда яшаган ҳар бир талаба учун битимда белгиланган муддат давомида Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши бир йил учун аввалги БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараварига оширилди.
❗️Энг асосийси, олий таълим муассасаларида юқоридаги шарт асосида ётоқхона қурадиган тадбиркор учун қурилган бино ва иншоотларнинг 20 фоизидан ошмаган қисмини қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун хусусийлаштириш имкони яратилди.
➡️ Шунингдек, тадбиркор томонидан ўзига тегишли ер майдони ёки бинода камида 50 ўринли ётоқхона ташкил этилганда, ҳар бир талаба учун унга битимда белгиланган муддат давомида бир ўқув йили учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил, яъни БҲМнинг 5-10 баравари ўрнига 15 баравари этиб белгиланди.
⚠️ Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойи (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

#Хизмат_сафари
Янги ректор жамоага таништирилди
Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Сурхондарёда бўлиб, ҳукумат қарори билан Термиз муҳандислик-технология институти ректори лавозимига тайинланган Аҳмедов Ўрал Чориевични таълим муассасаси жамоасига таништирди. Янги раҳбарга олий таълим тизимида ҳалол меҳнат қилишига ишонч билдирилди.
➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.