Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Хизмат_сафари

Бухородаги профессионал таълим муассасалари ўрганилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов ҳамда вазирлик масъуллари томонидан Бухоро вилоятида профессионал таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар яқиндан ўрганилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди

“Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–188 сон, 01.04.2022 й.) қабул қилинди.

🏛 Қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰 Университет таркибида қуйидагилар фаолият юритади:

▫️Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;
▫️Университетнинг кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;
▫️Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;
▫️Нейрохирургия ва нейрореабилитатсия ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;
▫️Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

➡️ Шунингдек, Самарқанд вилояти Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари Университетга бириктирилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

🏢 Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

➡️ Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

🔰Шунингдек, қарорга кўра университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

🔸Нукус кончилик институти;
🔹“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
▪️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.

☑️ Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

📌 Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди

🏢 Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

➡️Шунингдек, қарорга кўра Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки фаолияти йўлга қўйилади.

📌Технопарк таркибида эса қуйидагилар ташкил этилади:

👉Ветеринария лаборатория-диагностика ва профилактика-даволаш клиникаси;
👉Сунъий уруғлантириш ва наслчилик-селекция маркази;
👉чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонида парваришланаётган ҳайвонлар учун озуқа етиштириш, жамғариш ва тайёрлаш бўйича уларга амалий ёрдам кўрсатадиган маслаҳат маркази.

🖇Бундан ташқари, қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш белгиланди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Хизмат_сафари

Меҳнат ярмаркаси – талабалар бандлигини таъминлашда имкониятлар майдони

Қарши давлат университетида битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш мақсадида давлат ташкилотлари ҳамда хусусий секторлар ҳамкорлигида «Талабаларнинг бандлигини таъминлаш меҳнат ярмаркаси (карьера куни)» тадбири бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Ҳафталик_ДАЙДЖЕСТ

Вазирликнинг ҳафталик фаолияти

🔸
Вазирнинг биринчи ўринбосари Бухоро вилояти профессионал таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

🔹 Вазир “МЭИ” миллий тадқиқот университетининг Тошкент шаҳридаги филиали кампусида бўлди.

🔸 А.Тошқулов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Элчисини қабул қилди.

🔹 Германия компанияси билан профессионал таълим тизимини такомиллаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔸 Қарши давлат университетида «Талабаларнинг бандлигини таъминлаш меҳнат ярмаркаси» бўлиб ўтди.

🔹 Вазир Ўзбекистон миллий университетидаги Наврўз шодиёналарида иштирок этди.

🔸 Вазирлик масъуллари томонидан Тошкент вилоятидаги профессионал таълим муассасалари кўздан кечирилди.

🔹 Германиянинг банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳа юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Профессор_минбари

Профессор-ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари марказий нашрларда

🔹Истиқболли мақсадлар сари дадил қадам, — Т.Тешабоев, Тошкент молия институти ректори;

🔸Халқларимизни буюк мақсадлар бирлаштиради, — Р.Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори;

🔹Бемор учун сўз ҳам малҳам - малакали мутахассис тайёрлаш ҳаётий мақсадимиз ва маслагимиз, — А.Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори;

🔸Ёшларда даҳлдорлик туйғуси ҳар қачонгидан-да муҳим, — С.Давлетов, Урганч давлат университети биринчи проректори;

🔹Ёшлар “тановар”ни тўғри куйлашяптими?, — А.Лутфуллаев, Тошкент давлат педагогика университети факультет декани;

🔸Кооперация вузов — ступень вверх, — Қозон федерал университети бошқарув, молия ва иқтисодиёт институти директори Н.Багаутдинова билан интервью

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
❗️Ижтимоий тармоқларда хориждан «перевод» қилиш ҳақида сохта ҳужжат тарқалмоқда

Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари!

Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва олий таълим муассасасига ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз.

Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

👉 @otv_press_sekretar
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️35 та университетга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилмоқда

📜
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

➡️ Унга кўра:

илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши шарти бекор қилинмоқда;

фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатидан чиқарилмоқда;

5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланмоқда.

📣 Шу ва яна бир қатор янгиликлар жамланган ҳужжат лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz сайти орқали қолдиринг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Айни дамларда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент олий таълим тизимига доир қуйидаги масалаларга ҳам тўхталди:

Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади.

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади.

Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Янги Ўзбекистон ёшлари - бирлашайлик!»

🔰 Наманган давлат университетида ушбу шиор остида байрамона руҳда фестивал бўлиб ўтди

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ихтирочи_талабалар

👨‍🔬 Яна бир инновация

➡️ Гап шундаки, Наманган муҳандислик-технология институти талабалари ва тадқиқотчилари цитрус мевалари, хусусан мандарин пўстлоғидан табиий маза берувчи маҳсулот тайёрлашмоқда

📹 Батафсил видеолавҳада 👆

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
❗️ДИҚҚАТ, МУҲИМ!

⚡️Директор лавозимлари учун танлов

🔰
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзининг тасарруфидаги профессионал таълим муассасаларининг вакант директор лавозимлари учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

➡️ Андижон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Андижон туман 3-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Марҳамат туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️
Олтинкўл туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Шаҳрихон туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Шаҳрихон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Шуманай туман касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Кегейли туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Кегейли туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори

➡️ Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми директори

📥Ҳужжатлар 2022 йил 16 апрелга қадар (шу куни ҳам) қуйидаги 👉 https://vacancy.edu.uz/ сайт орқали қабул қилинади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

Топ 500 университетлар рўйхатига киришда навбатдаги қадам қўйилди

📈 Бугун Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

🔸 Унга асосан Ўзбекистон Миллий университети “QS by Subject Rankings”да “Математика” соҳасида эришган натижаларига кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.

🔹 ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳолаганлиги халқаро рейтингда эътироф этилди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университет жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этади!

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube