Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Вазир_Наврўз_сайлида

Абдуқодир Тошқулов Наврўз шодиёналарида иштирок этди

Бугун Ўзбекистон миллий университетида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Ҳар кунинг бўлсин, Наврўз!” шиори остида байрам сайиллари бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов ҳам иштирок этиб, талабаларнинг қувончларига шерик бўлди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Профессионал_таълим

Германия компанияси билан ҳамкорликда корхоналарнинг дуал таълимда иштироки рағбатлантирилади

🔰 Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Германиянинг "Planco Consulting GMBH" компаниясининг хорижий ва маҳаллий экспертлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.

✔️ Шунингдек, учрашувда “Профессионал таълим тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_грант

Ўзбек талабаси халқаро илмий конгрессда иштирок этади

🌐 Тошкент давлат стоматология институти талабаси Туйғунов Нозимжон жаҳондаги етакчи олимлар жамланган Европа кариес тадқиқотлари ташкилоти (European Organization for Caries Research - ORCA)нинг илмий грантини ютиб олди.

➡️ Мазкур грант жорий йил июнда Италияда бўлиб ўтадиган халқаро конгрессда қатнашиш имконини бериб, ҳар йили дунё бўйича 100 дан ортиқ талабгор орасидан 6-7 тагина номзодга насиб қилади.

📌 Маълумот учун: Европа кариес тадқиқотлари ташкилоти (ORCA) – 1953 йилда халқаро ташкилот сифатида иш бошлаган ва бутун дунёда кариесология соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширувчи, оғиз бўшлиғи саломатлигини тарғиб қилувчи ташкилотдир.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Мотивация
#Талаба_минбари

⚡️ХОҲИШ, ИШОНЧ, МАҚСАД — кучли талабаларнинг муваффақият калитидир

🔰 Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари ўз муваффақият сирлари билан ўртоқлашди

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наврўз_сайли

Ўзбекистон миллий университетида бўлиб ўтган Наврўз шодиёналарида Олий ва ўрта махсус таълим вазири иштирок этди

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Курслар

⚡️ IT соҳасига қизиқувчи ёшлар диққатига

👨🏻‍💻 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда дастурчи ва “Тармоқ администратори” курсларига қабул бошланди.

🗓 Дарслар ҳафтасига 3 марта 2 соатдан бўлиб, 6 ой давом этади. Курслар давомида сиз фақат реал лойиҳалар билан ишлаб, якунда тўлиқ шахсий портфолио билан Бош илмий-методик марказ томонидан сертификатга эга бўласиз.

☎️ Телефон: +99871-202-01-15

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Сўраган_эдингиз
#Талабага_енгиллик

Талаба қандай ҳолатларда академик таътил олиши мумкин?

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

➡️Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафтада кўриб чиқилиб, ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

✔️ Талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ унинг ўқиши сиртқи, масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ОТМда_Наврўз_шукуҳи

Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида боқий анъана – Наврўз байрам сайли кенг нишонланди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube