Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Фойдали

⚡️Таълим кредитларининг фоиз ставкалари оширилмайди

Молия вазири Тимур Ишметовнинг маълумотига кўра, бюджет ресурсларидан молиялаштириладиган ипотека ва таълим кредитлари фоиз ставкалари оширилмайди.

Маълумот ўрнида, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан республикадаги барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Сиз қуйидаги 👉 ҳавола орқали талабалар учун таълим кредити ажратадиган тижорат банклари билан танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_форум

Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми давомида сўзга чиққан халқаро молиявий институт ва ташкилотлар раҳбарлари нутқидан иқтибослар.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

Олий таълим тизимида Европа билан ҳамкорлик

🔰Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов пойтахтимизда бўлиб ўтаётган халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун келган Латвия Қишлоқ хўжалиги вазири Каспарс Герхардс бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

💬Пандемия шароитида кўп ишларни бажариш имкони бўлмади. Энди карантин олдимизга қўйилган мақсадлар, режаларимизга тўсқинлик қилмайди. Келгусида ҳамкорликда олиб бораётган ишларимизнинг барчаси амалий характерга эга бўлади, – деди А.Тошқулов.

➡️Батафсил қуйидаги
ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши масъуллари учун семинар-тренинг

🔰Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Таълимни кредит-модуль тизими асосида ривожлантириш муаммолари” мавзусида олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритаётган факультет деканлари ҳамда кафедра мудирлари учун бир кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан ўзаро тажриба алмашиш, тизимни ривожлантиришда кадрларнинг билим ва бошқарув салоҳиятини ошириш, айрим бўғинларда трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида вазирлик марказий аппарати раҳбар ходимлари ўртасида кадрлар алмашинуви қилинди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_ёшлар_учрашуви

Вазир талабалар ётоқхонасида бўлди

Бугун кечқурун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент давлат педагогика университетининг 7- ва 10-сонли талабалар турар-жойларида бўлиб, ёшлар билан самимий суҳбат қурди.

➡️Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube