Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
February 6, 2022
​​#ТАЪЗИЯ

Тиббиёт соҳасида таниқли олим, фан арбоби Даминов Турғунпўлат Обидович 81 ёшида вафот этди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, академик Даминов Турғунпўлат Обидовичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Даминов Турғунпўлат Обидович 1941 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида турли раҳбар лавозимларда ҳам фаолият олиб борган, кўплаб юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган.

“Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор” фахрий унвони, “Мустақилликнинг 15 йиллиги” кўкрак нишони ҳамда “Алберт Швейцер” халқаро олтин ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон Фанлар академияси ва Польша Тиббиёт академиясининг ҳақиқий аъзоси.

Т. Даминовнинг олим, етук мутахассис сифатидаги илмий фаолияти нафақат мамлакатимиз, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам муносиб эътироф этилган. У тиббиётнинг “Педиатрия” ва “Юқумли касалликлар” каби муҳим йўналишларда ҳам ўзига хос мактаб яратган.

Даминов Турғунпўлат Обидовичнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

Вазирлик жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
February 7, 2022
February 7, 2022
February 7, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
February 7, 2022
February 7, 2022
February 7, 2022
#анъанавий_таълим

Талабалар турар жойларида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган

Маълумки, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилмоқда.

Ҳудудлардан келиб таҳсил олаётган талабаларнинг жойлашиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Шунингдек, талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига исталган вақтда етиб келишларини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалар турар жойларида жадвал асосида тьюторлар жамоасидан иборат 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган.

Бундан ташқари, талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш сектори томонидан ижара уй топишга қийналаётган талабалар муаммоларини бартараф қилиш учун маҳалла раислари ва ИИБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб, ҳудудлардан 36 738 нафар талаба Тошкент шаҳрига етиб келган. Уларнинг 10 032 нафари олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларига, 18 204 нафари ижара хонадонларига, 8 502 нафари яқин қариндошлариникига жойлашган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
February 7, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
February 8, 2022
February 8, 2022
February 8, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
February 8, 2022
​​⚡️Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Сўнгги кунларда фуқароларни алдаб, техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, моддий манфаат орттиришга ҳаракат қилаётган фирибгарлар учрамоқда.

Хусусан, шу кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Бухоро тиббиёт ва Самарқанд темир йўл техникумларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олаётган шахслар қўлга олинди.

Шу ўринда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

2021/2022 ўқув йилида коллеж ва техникумларга қўшимча квоталар ажратиш режалаштирилмаган.

(Маълумот учун, жорий ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиб, ўқишга киролмаган абитуриентларнинг мурожаатларига кўра, истисно тариқасида, уларни вакант ўринларга ўқишга қабул қилиш жараёни тугаган).

Бугунги кунда коллеж ва техникумларга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўлиқ тўхтатилган. Қўшимча қабул ҳам режалаштирилаётгани йўқ.

Шу сабабли барча ота-оналар ва абитуриентлардан бу каби алдовларга учмасликларини сўраб қоламиз!

☝️Унутманг, қонунларимизда пора берган ҳам пора олган билан тенг жазога тортилади.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
February 8, 2022