Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
❗️ДИҚҚАТ, ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги фармони лойиҳаси қўйилди.

Барчадан фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими ривожига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали юборишларини сўраймиз.

❗️ Лойиҳа бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришда фаол бўлишга чақирамиз.

МУҲОКАМАЛАР 4 ФЕВРАЛДАН
19 ФЕВРАЛГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ
.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Янги_Ўзбекистон
#Вазир
#Мақола

💬“Азалдан яхши касб эгаси, малакали уста эл-улус орасида қадрланган, ҳурмат топган. Демак, намунали таълим олган, тажрибали мутахассиснинг жамиятдаги ўрни, нуфузи ошиб бораверади. Шунинг учун ҳам навбатдаги беш йилликда давлат дастурлари доирасида Ўзбекистонда ОТМлар сонини 200 тага етказиш режалаштирилган. Кўпчиликда булар фақат рақам ва сон ҳақида гапиряпти, сифат-чи, деган эътироз ҳам туғилиши табиий ҳол...”.

👉
Мақолани тўлиқ ўқиш

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Табрик
#UzА_30_йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов вазирлик жамоаси номидан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади.

Юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини холис ва тезкор ёритиб келаётган агентликнинг барча ходимларига ижодий парвозлар, соғлом ахборот маконида мустаҳкам ўрин эгаллашларини тилайди.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хушхабар

Ёджу талабаси гран-при соҳибаси бўлди

🔰 Жанубий Кореянинг ТОП университетларидан таклиф қилинган профессор-ўқитувчилар, 25 та мамлакатдан 258 нафар талаба, бир ҳафта давомида саралаш босқичи, ваниҳоят кутилган ғалаба!

🥇 Жанубий Корея Республикаси Таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган адабиёт мавзусидаги халқаро конференцияда Абдуқодирова Севинч гран-прини қўлга киритди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 та мамлакат ичида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган иқтидорли талаба Севинч Абдуқодировани ушбу муваффақият билан табриклайди.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Комплекс_ўрганиш
#Сурхондарё

Илмий салоҳиятни кўтаришга деярли эътибор қаратилмаган

Навбатдаги манзил Сурхондарё вилоятида жойлашган 6 та олий таълим муассасасини таҳлилий, танқидий ўрганиш бўлди.

👉 Батафсил

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қурилиш, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳалар бўйича коллеж ва техникумларда умумий қабул параметрларининг камида 50 фоизи давлат гранти асосида белгиланиши, касб-ҳунар мактабларида якуний баҳолари “яхши” ва “аъло” бўлган ҳамда коллеж ва техникумларда давлат гранти асосида таълим олаётган ўқувчиларга стипендия тўланиши ва бошқа шу каби имтиёз ҳамда қулайликлар акс этган “Профессионал таълим соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хизмат_сафари

Бухоро давлат тиббиёт институтида янги тиббий лаборатория ташкил этилди

Вазир ўринбосари лаборатория имкониятлари ва қурилиши ниҳоялаётган янги кампус билан танишди.

👉 Батафсил

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хизмат_сафари

Талабалар учун 300 ўринли ётоқхона қурилади

Вазир ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов янгидан қурилаётган талабалар турар жойининг қурилиш ишлари ва лойиҳалари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида бўлди.

👉 Батафсил

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Талаба_эътиборда

Хабарингиз бор, 7 февралдан бошлаб 24 февралга қадар мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари ишлаб чиқилган режа-график асосида ҳам анъанавий, ҳам масофавий шаклда олиб борилиши маълум қилинган эди. Бунда дарс машғулотлари 24 февралдан тўлиқ анъанавий (офлайн) тарзга ўтказилади.

Айни кунларда талабалар олий таълим муассасалари ётоқхона ҳамда ижара хонадонларига қайтмоқдалар.

Барча олийгоҳларда талабаларнинг етиб келиши бўйича графиклар тузилган бўлиб, ишлар проректорлар, деканлар, бўлим бошлиқлари ва тьюторлар жамоасидан иборат гуруҳлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ётоқхоналарга қайтган талабалар учун дастурхон тузалиб, ош ва бошқа тансиқ таомлар тортилди. Дастурхон атрофида самимий суҳбат қурилиб, уларга кўтаринки кайфият улашилди.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Талаба_эътиборда

Талабаларни қизғин кутиб олиш жараёнларидан Фото&Видеолавҳа

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube