Edu.uz
142K subscribers
21.5K photos
4.65K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#LIVE

Эндиликда Олий ва ўрта махсус таълим вазири волейбол федерациясини ҳам бошқаради

Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон волейбол федерацияга раҳбар сайлаш масаласи кўрилди.

Унда Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбари лавозимига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номзоди илгари сурилди.

Абдуқодир Хамидович Тошқулов номзоди бир овоздан маъқулланиб, Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.

Вазирлик жамоаси Абдуқодир Хамидовични мазкур масъулиятли лавозим билан қутлаб, юртимизда волейбол спорт турини ривожлантириш ва уни ёшлар орасида кенг оммалаштиришдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​#Ўзбекистон_волейбол
#Маълумот_ўрнида

Ўзбекистон волейбол федерациясига 1992 йилда асос солинган

Ҳар йили мунтазам равишда волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказиб келинади. Қолаверса, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз халқаро майдонларда муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Айни вақтда турли ёш тоифасидаги мамлакат терма жамоалари таркиби аъзолари 154 нафарни ташкил этади.

2017 йилда Эронда ўтказилган клублар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларида вакилларимиз 9-ўринни қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда ташкил этилган ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионатида фахрли 5-ўринга сазовор бўлган.

2019 йили Непалда ўтказилган Марказий Осиё ҳудудий мусобақасида 2-ўрин, 2021 йили ўсмир қизлар ўртасида Марказий Осиё чемпионатида 1-ўрин, эркаклар ўртасида Осиё чемпионатида 12-ўрин, клублар ўртасида Осиё чемпионатида 9-ўрин, Марказий Осиё челленж кубогида аёллар 2-ўрин, эркаклар терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон ҳозирда Осиё волейбол конфедерацияси рейтингида 64 та давлат орасида 24-ўринни эгаллаб турибди. Жаҳон рейтингида эса аёлларимиз 120-ўринда бораётган бўлса, эркаклар термамиз 222та давлат орасида 87-поғонадан жой олган.

Юртимизда волейбол билан шуғулланувчиларнинг умумий сони 48 618 нафарни ташкил этмоқда. Ҳакамлар – 115 нафар, тренерлар эса 790 нафарни ташкил этади.

Жорий йил эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 14 та, аёллар ўртасида мамлакат чемпионатида 9 та жамоа баҳсларга киришди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хизмат_сафари
#Бухоро_вилояти

Вазир ўринбосари Бухородаги ОТМда яратилган шароитлар билан танишди

Ҳудудларда педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳлар факультетларини мактабларга бириктириш ҳамда олий таълим муассасаларида талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Рахимжон Хакимов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлди.

➡️ Батафсил

🔖Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

САВОЛ:
Профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда таълим жараёнлари қандай тартибда йўлга қўйилади?

Ушбу саволга Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов жавоб беради

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️ДИҚҚАТ, ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги фармони лойиҳаси қўйилди.

Барчадан фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими ривожига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали юборишларини сўраймиз.

❗️ Лойиҳа бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришда фаол бўлишга чақирамиз.

МУҲОКАМАЛАР 4 ФЕВРАЛДАН
19 ФЕВРАЛГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ
.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Янги_Ўзбекистон
#Вазир
#Мақола

💬“Азалдан яхши касб эгаси, малакали уста эл-улус орасида қадрланган, ҳурмат топган. Демак, намунали таълим олган, тажрибали мутахассиснинг жамиятдаги ўрни, нуфузи ошиб бораверади. Шунинг учун ҳам навбатдаги беш йилликда давлат дастурлари доирасида Ўзбекистонда ОТМлар сонини 200 тага етказиш режалаштирилган. Кўпчиликда булар фақат рақам ва сон ҳақида гапиряпти, сифат-чи, деган эътироз ҳам туғилиши табиий ҳол...”.

👉
Мақолани тўлиқ ўқиш

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Табрик
#UzА_30_йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов вазирлик жамоаси номидан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади.

Юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини холис ва тезкор ёритиб келаётган агентликнинг барча ходимларига ижодий парвозлар, соғлом ахборот маконида мустаҳкам ўрин эгаллашларини тилайди.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хушхабар

Ёджу талабаси гран-при соҳибаси бўлди

🔰 Жанубий Кореянинг ТОП университетларидан таклиф қилинган профессор-ўқитувчилар, 25 та мамлакатдан 258 нафар талаба, бир ҳафта давомида саралаш босқичи, ваниҳоят кутилган ғалаба!

🥇 Жанубий Корея Республикаси Таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган адабиёт мавзусидаги халқаро конференцияда Абдуқодирова Севинч гран-прини қўлга киритди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 та мамлакат ичида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган иқтидорли талаба Севинч Абдуқодировани ушбу муваффақият билан табриклайди.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Комплекс_ўрганиш
#Сурхондарё

Илмий салоҳиятни кўтаришга деярли эътибор қаратилмаган

Навбатдаги манзил Сурхондарё вилоятида жойлашган 6 та олий таълим муассасасини таҳлилий, танқидий ўрганиш бўлди.

👉 Батафсил

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қурилиш, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳалар бўйича коллеж ва техникумларда умумий қабул параметрларининг камида 50 фоизи давлат гранти асосида белгиланиши, касб-ҳунар мактабларида якуний баҳолари “яхши” ва “аъло” бўлган ҳамда коллеж ва техникумларда давлат гранти асосида таълим олаётган ўқувчиларга стипендия тўланиши ва бошқа шу каби имтиёз ҳамда қулайликлар акс этган “Профессионал таълим соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хизмат_сафари

Бухоро давлат тиббиёт институтида янги тиббий лаборатория ташкил этилди

Вазир ўринбосари лаборатория имкониятлари ва қурилиши ниҳоялаётган янги кампус билан танишди.

👉 Батафсил

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Хизмат_сафари

Талабалар учун 300 ўринли ётоқхона қурилади

Вазир ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов янгидан қурилаётган талабалар турар жойининг қурилиш ишлари ва лойиҳалари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида бўлди.

👉 Батафсил

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Талаба_эътиборда

Хабарингиз бор, 7 февралдан бошлаб 24 февралга қадар мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари ишлаб чиқилган режа-график асосида ҳам анъанавий, ҳам масофавий шаклда олиб борилиши маълум қилинган эди. Бунда дарс машғулотлари 24 февралдан тўлиқ анъанавий (офлайн) тарзга ўтказилади.

Айни кунларда талабалар олий таълим муассасалари ётоқхона ҳамда ижара хонадонларига қайтмоқдалар.

Барча олийгоҳларда талабаларнинг етиб келиши бўйича графиклар тузилган бўлиб, ишлар проректорлар, деканлар, бўлим бошлиқлари ва тьюторлар жамоасидан иборат гуруҳлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ётоқхоналарга қайтган талабалар учун дастурхон тузалиб, ош ва бошқа тансиқ таомлар тортилди. Дастурхон атрофида самимий суҳбат қурилиб, уларга кўтаринки кайфият улашилди.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Талаба_эътиборда

Талабаларни қизғин кутиб олиш жараёнларидан Фото&Видеолавҳа

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube