Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
Edu.uz pinned «⚡️МУҲИМ!! Республика махсус комиссияси қарорига изоҳ Маълумки, республика махсус комиссияси қарорига асосан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши эълон қилинган эди. Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда…»
​​⚡️ВАЖНО!
Комментарий к решению Специальной республиканской комиссии.

В соответствии с решением Специальной республиканской комиссии сообщалось о переходе учебного процесса во всех образовательных организациях на традиционную форму.

Новость была по-разному интерпретирована в социальных сетях, что вызвало некоторое непонимание у широкой публики, особенно у учащихся и их родителей.

Исходя из вышеизложенного, Министерство высшего и среднего специального образования сообщает следующее.

В целях создания удобства для обучающихся, безопасного приезда в образовательные учреждения с постоянного места жительства, обмена авиа и ж/д билетов, а также для благополучного размещения студентов, проживающих на арендной основе или в местах проживания студентов, учебный процесс в вузах переводится в традиционную форму поэтапно, с 7 по 24 февраля. В этот период занятия проводятся как в дистанционной, так и в традиционной формах.

Этот процесс будет осуществляться на основании отдельного графика с учетом внутренних возможностей каждого вуза, текущего состояния учебного процесса, имеющихся условий. Информация об этом будет предоставляться через официальный сайт каждого учебного заведения и его страницы в социальных сетях.

Министерство высшего и среднего специального образования сообщает, что с 24 февраля учебный процесс в образовательных учреждениях будет вестись полностью в традиционной форме.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ ТАЛАБАЛАР УЧУН ЯНГИ СТИПЕНДИЯ ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

🔰Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида республика миқёсида талабалар учун “REGISTON STIPENDIYASI” танлови ўтказилмоқда.

Унда барча давлат ва нодавлат олийгоҳларида таҳсил олаётган бакалавр босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

👉 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ

✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиялари асосида Регистон таълим лойиҳаси ташаббуси билан ушбу стипендия ташкил этилди.

🏆 Танлов ғолиблари “Регистон стипендияси соҳиби” махсус гувоҳномаси, эсдалик совғалар, пул ютуқлари билан тантанали равишда тақдирланади.

📑 Шунингдек, танловда иштирок этган номзодларга махсус QR-кодли сертификатлар онлайн топширилади.

➡️ Батафсил маълумот: @Stipendiya_Edubot

➡️ Танлов низоми: https://oliygoh.uz/post/registon-stipendiyasi

🔖 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_баёнот

Таълим жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади

Мўмин Ибодов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари

👉 HD форматда кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика

46-МАҚСАД
Кейинги беш йилда олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш

#Тараққиёт_стратегияси #Олий_таълим_2022_2026
📌 Lotin

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика

47-МАҚСАД
2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва THE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш

#Тараққиёт_стратегияси #Олий_таълим_2022_2026
📌 Lotin

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Навбатдан_ташқари_йиғилиш

Бироздан сўнг Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш бошланади

Унда Ўзбекистон волейбол федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон волейбол федерациясига янги раҳбар сайланиши кутилмоқда.

Конференция ишида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари ҳам иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#LIVE

Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бошланди

Унда федерациянинг ижроқўм аъзолари, мутасаддилар ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳам иштирок этмоқда.

Конференцияда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси масъуллари, спортчилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда волейбол спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#LIVE

Эндиликда Олий ва ўрта махсус таълим вазири волейбол федерациясини ҳам бошқаради

Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон волейбол федерацияга раҳбар сайлаш масаласи кўрилди.

Унда Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбари лавозимига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номзоди илгари сурилди.

Абдуқодир Хамидович Тошқулов номзоди бир овоздан маъқулланиб, Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.

Вазирлик жамоаси Абдуқодир Хамидовични мазкур масъулиятли лавозим билан қутлаб, юртимизда волейбол спорт турини ривожлантириш ва уни ёшлар орасида кенг оммалаштиришдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
​​#Ўзбекистон_волейбол
#Маълумот_ўрнида

Ўзбекистон волейбол федерациясига 1992 йилда асос солинган

Ҳар йили мунтазам равишда волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказиб келинади. Қолаверса, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз халқаро майдонларда муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Айни вақтда турли ёш тоифасидаги мамлакат терма жамоалари таркиби аъзолари 154 нафарни ташкил этади.

2017 йилда Эронда ўтказилган клублар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларида вакилларимиз 9-ўринни қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда ташкил этилган ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионатида фахрли 5-ўринга сазовор бўлган.

2019 йили Непалда ўтказилган Марказий Осиё ҳудудий мусобақасида 2-ўрин, 2021 йили ўсмир қизлар ўртасида Марказий Осиё чемпионатида 1-ўрин, эркаклар ўртасида Осиё чемпионатида 12-ўрин, клублар ўртасида Осиё чемпионатида 9-ўрин, Марказий Осиё челленж кубогида аёллар 2-ўрин, эркаклар терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон ҳозирда Осиё волейбол конфедерацияси рейтингида 64 та давлат орасида 24-ўринни эгаллаб турибди. Жаҳон рейтингида эса аёлларимиз 120-ўринда бораётган бўлса, эркаклар термамиз 222та давлат орасида 87-поғонадан жой олган.

Юртимизда волейбол билан шуғулланувчиларнинг умумий сони 48 618 нафарни ташкил этмоқда. Ҳакамлар – 115 нафар, тренерлар эса 790 нафарни ташкил этади.

Жорий йил эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 14 та, аёллар ўртасида мамлакат чемпионатида 9 та жамоа баҳсларга киришди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хизмат_сафари
#Бухоро_вилояти

Вазир ўринбосари Бухородаги ОТМда яратилган шароитлар билан танишди

Ҳудудларда педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳлар факультетларини мактабларга бириктириш ҳамда олий таълим муассасаларида талабаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Рахимжон Хакимов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлди.

➡️ Батафсил

🔖Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

САВОЛ:
Профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда таълим жараёнлари қандай тартибда йўлга қўйилади?

Ушбу саволга Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов жавоб беради

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️ДИҚҚАТ, ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИ!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги фармони лойиҳаси қўйилди.

Барчадан фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими ривожига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали юборишларини сўраймиз.

❗️ Лойиҳа бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришда фаол бўлишга чақирамиз.

МУҲОКАМАЛАР 4 ФЕВРАЛДАН
19 ФЕВРАЛГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ
.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube