Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Ўқишни_кўчириш

⚡️ЭСЛАТМА !!!

⚡️Бугун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича онлайн рўйхатдан ўтишнинг ОХИРГИ КУНИ

☝️Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар 5 августга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔰Шу сабабли ҳозироқ аризаларни қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказинг:

➡️ республика ОТМаро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризаларtransfer.edu.uz;

➡️ хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризаларtransfer.dtm.uz.

❗️transfer.edu.uz ва transfer.dtm.uz онлайн ариза топшириш тизимларидан 5 август соат 24:00га қадар рўйхатдан ўтган, бироқ олий таълим муассасалари томонидан кўриб чиқиш натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН талабгорларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни қайта таҳрирлашлари учун имконият яратилади.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
▶️ Бугун, 5 августдан бошлаб юртимиз бўйлаб кириш тест синовларига старт берилди

🔰 14 та ҳудудда жойлашган стадионлар, хиёбонлар ва очиқ спорт иншоотларида бир неча кун давомида 950 мингга яқин абитуриент ўз билимини синаб кўради.

📹 Жараёнларни test2021.uz сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

👍 Барчага омад тилаймиз!
———
Eduuz дан йироқлашманг!
Туман ёшлари ва талабалар муаммоларини ҳал этиш — муштарак мақсадимиз

Янги тайинланган Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов ташаббусига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Абдуқодир Тошқулов билан учрашув бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

———
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон-Украина: олий таълим соҳасидаги концептуал масалалар муҳокамаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Микола Дорошенко билан вазир Абдуқодир Тошқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

———
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Ўқишни_кўчириш

⚡️Хориждан ўқишини кўчириш бўйича онлайн рўйхатдан ўтган талабгорлар диққатига!

🔰2021/2022 ўқув йили учун хорижий ОТМ, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчиришда ҳозирга қадар эълон қилинган ўтиш баллари:

➡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМ учун — 66,1 балл;

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт ОТМ учун — 100 балл;

➡️ Тошкент давлат юридик университети учун — 105,84 балл;

➡️ Тошкент ахборот технологиялари университети учун — 80 балл;

➡️ Тошкент ахборот технологиялари университети филиаллари учун — 56,7 балл;

➡️ Тошкент давлат транспорт университети учун — 104 балл;

➡️ Навоий давлат кончилик институти ва институтнинг Нукус филиали учун – 66,1 балл;

☝️Эслатиб ўтамиз, махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

———
Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кириш имтиҳонлари жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ректорларга бўлаётган "илтимослар" ва "қўнғироқлар" хусусида.

Қўнғиротбой Шарипов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори.

#Халқаро_пресс_клуб_сессиясидан
———
👀 Eduuzдан йироқлашманг!
ДИҚҚАТ!

⚡️Call-center хизматида қўнғироқларга бир вақтнинг ўзида 7 нафар мутахассис жавоб бермоқда

🔹 Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида вазирликда ташкил этилган Call-center хизмати телефон қўнғироқларига бир вақтнинг ўзида 7 нафар мутахассис жавоб бериши йўлга қўйилган.

☎️ Ҳозирда фуқаролар томонидан 71-230-64-64 телефон рақами орқали келиб тушаётган саволларга мутахассисларимиз бир лаҳза тўхтамасдан кун давомида жавоб бериб келишмоқда.

❗️Call-center хизмати якшанба кундан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар фаолият кўрсатади.

☝️Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали ҳам фуқаролар ўз саволларига жавоб олишлари мумкин.

👉 @eduuz
#Ўқишни_кўчириш_2021

⚡️ТЕЗКОР! Миллий рассомлик ва дизайн институтига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали — 70,56 балл

🔰Бадиий академия тасарруфидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига
хорижий ОТМ, шунингдек, республикада фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат ОТМ талабалари ўқишини кўчиришда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш бали 70,56 балл (56%) этиб белгиланди.

✔️ Шунингдек, ўқишини кўчиришда ҳозирга қадар эълон қилинган ўтиш баллари:

➡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМ учун — 66,1 балл;

➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ОТМ учун — 100 балл;

➡️ Тошкент давлат юридик университети учун — 105,84 балл;

➡️ Тошкент ахборот технологиялари университети учун — 80 балл;

➡️ Тошкент ахборот технологиялари университети филиаллари учун — 56,7 балл;

➡️ Тошкент давлат транспорт университети учун — 104 балл;

➡️ Навоий давлат кончилик институти ва институтнинг Нукус филиали учун — 66,1 балл;
———
Eduuz дан йироқлашманг!
#Биз вакцина олдик. Сизчи?

Вазирлик жамоаси раҳбарлар бошчилигида вакцинанинг иккинчи дозасини олишди

💉
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари ва масъул ходимлари ихтиёрий равишда коронавирусга қарши ўзлари танлаган вакцинанинг иккинчи босқичи билан эмланишди.

Шу билан бирга ҳозирда касаллик юқиш хавфи юқори бўлган кишилар қаторида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам вакцинация жараёнида ихтиёрий равишда фаол иштирок этишмоқда.

✔️ Маълумот ўрнида, бугунги кунда юртимизда 8,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланиб, 1 279 069 нафар киши тўлиқ эмланди.

❗️ Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 666 096 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

🔸1-босқич эмланганлар 5 723 820 нафарни,
🔸2-босқичда эмланганлар 2 113 555 нафарни,
🔸3-босқич эмланганлар 828 721 нафарни
ташкил қилди.
———
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЛТИМОС, МУРОЖААТ ВА ТАЛАБ

— Мен вазир сифатида эмас, шу ўзбек халқининг, миллатининг бир фарзанди сифатида мурожаат қилмоқчиман...

👉 @eduuz