Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британиянинг нуфузли университети (QS TOP 50) Тошкентда

🏛 Тошкент давлат иқтисодиёт университети Лондон университети (University of London)
ва Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) билан меморандум имзолаб, ҳамкорликда ISEF қўшма таълим дастурини йўлга қўйди.

📜Қўшма таълим дастури битирувчилари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Лондон университети дипломларига эга бўладилар.

✔️ Таълим жараёни тўлиқ инглиз тилида бўлиб, ўқув режалари, фан дастурлари, ўқув материаллари ва якуний назорат синовлари Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) томонидан тайёрланади ва баҳоланади.

📌 Бу каби қўшма дастурлар жаҳон таълим макони интеграциясига ҳамда Ўзбекистон олий таълим тизимини дунё стандартларига мослаштирган ҳолда халқаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Токио2020 | #Чемпион_Талаба

🇺🇿 Юртдошимиз олимпиада ўйинларида рекорд ўрнатиб, Олимпиада чемпиони бўлди

🥇🎉Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2-босқич талабаси Акбар Жўраев 109 кг вазн тоифасида даст кўтариш (193 кг) ва силтаб кўтариш (237 кг) машқларида жами 430 кг.ни ўзига бўйсундирган ҳолда рекорд ўрнатиб, Олимпиада чемпионига айланди.

🥇🥇Акбар Жўраев умумий ҳисобда Ўзбекистонга иккинчи олтин медални тақдим этди.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

🇧🇾🇸🇱
Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

👨🏻‍💻 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриатнинг 11 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси
575 та ўрин
этиб белгиланган. Шундан:

Кундузги таълим шакли:
давлат гранти – 110та ўрин;
тўлов-контракт – 315 та ўрин.
Сиртқи таълим шакли:
тўлов-контракт – 150 та ўрин.

⚠️ Институтда таълим жараёнлари РУС ТИЛИДА амалга оширилади !!!

☝️Мазкур институт республика иқтисодиёти тармоқлари учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2019 йили ташкил этилган.

🔚 Хужжатлар 2021 йил 12 августгача (12 август куни ҳам) фақат онлайн тарзда http://abitur.miptk.uz/ интернет манзили орқали қабул қилинади.

☎️ Call center иш вақти: 9:00 – 17:00 гача (якшанба –дам олиш куни)

+998951448801
+998951448802
+998951448803

———
👀 Eduuz дан йироқлашма
Forwarded from Xushnudbek.uz
Абитуриентлар учун тест синовларидан олдин овозли чат марафони

Суҳбатдошимиз:

Абдуқодир Тошқулов -
Олий ва ўрта махсус таълими вазири

Бошланиш вақти: бугун, соат 21:15


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Овозли чатимиз бошланди!

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан тест жараёнларига бағишланган овозли чатимизни бошладик.

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://yangx.top/xushnudbek?voicechat


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5. 📹 Республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа бир давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш фақат мос ва турдош таълим йўналишлари бўйича узрли сабабларга кўра амалга оширилади.

— Республикамиздаги барча олий таълим муассасалари кредит-модуль тизимига ўтгандан сўнг, ўқишни кўчириш билан боғлиқ муаммолар ҳам ўз ечимини топади.

#Халқаро_пресс_клуб_сессиясидан
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

Тест материалларидан фойдаланиш тартиби

Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасидан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма.

👉 HD форматида кўриш

———
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувонч билан кутиб олинган навбатдаги олтин медаль

Весть об очередной золотой медали была встречена с большой радостью

Facebook|Instagram|Twitter
#Қабул_2021

ЭСЛАТМА!

⚡️Тест cиновларининг бошланишига 1 кун қолди

☝️Эслатиб ўтамиз, ОТМга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади.

Бу йилги тест синовлари икки сменада ўтказилади:
1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да

✔️Кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан (ҳудудлар кесимида) қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

➡️ Андижон вилояти
➡️ Наманган вилояти
➡️ Фарғона вилояти
➡️ Сирдарё вилояти
➡️ Жиззах вилояти
➡️ Самарқанд вилояти
➡️ Навоий вилояти
➡️ Бухоро вилояти
➡️ Қашқадарё вилояти
➡️ Сурхондарё вилояти
➡️ Хоразм вилояти
➡️ Қорақалпоғистон Республикаси
➡️ Тошкент шаҳри

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Токио_2020 | #Баҳодир_финалда

+91 кг вазнда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов яримфиналда британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилиб, ишончли ғалабага эришди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси 8 август куни бўлиб ўтадиган финалда Ричард Торрес (АҚШ) — Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Боксчимизга омад тилаб қоламиз!

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6. 📹 Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишлари (шу жумладан, мавжуд таълим шакллари)га кўчириши мумкин.

🔹2021/2022 ўқув йилидан бошлаб масофавий таълим шакли ҳам жорий этилмоқда.

#Халқаро_пресс_клуб_сессиясидан
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Ўқишни_кўчириш

⚡️ЭСЛАТМА !!!

⚡️Эртага талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича онлайн рўйхатдан ўтишнинг
ОХИРГИ КУНИ


☝️Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар 5 августга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔰Аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилмоқда:

➡️ республика ОТМаро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризаларtransfer.edu.uz;

➡️ хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризаларtransfer.dtm.uz.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Ўтган даврни эслаб...

— Пластик карталардан пулни нақд қилишдаги ноқулайликлар, таълимдаги пахта сиёсати ва мажбурий меҳнат, ўқишга киришдаги очиқдан-очиқ адолатсизликлар, коммунал тизимда аҳоли ечиб бўлмас деб ҳисоблаган муаммолар ва бошқа масалаларнинг бугун ўз ижобий ечимига эга бўлаётганлиги хусусида...

Умиджон Турдиалиев — Aндижон машинасозлик институти ректори
🧏🏻‍♂️ 🤦🏻‍♂️👆Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг мурожаатлар боти орқали келган саволга жавоб:

Сизнинг ўқишни кўчириш бўйича transfer.edu.uz платформаси орқали юборган аризангиз ОТМда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Ушбу жараён давомида аризани таҳрирлаш имконияти бўлмайди.

🔸Ариза маълум бир сабабга кўра қабул қилиниши рад этилган тақдирдагина ушбу аризани таҳрирлаш имконияти яратилади.

✔️Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиз ўқишингизни кўчириш истагида бўлган ОТМ ишчи гуруҳига аризангизни рад қилишлари учун мурожаат қилишингиз лозим.

Аризангиз рад этилгандан сўнг, қайта таҳрирлаш имкониятига эга бўласиз.
——
👉Олдинги саволларга жавоблар
———
Eduuz дан йироқлашманг!
#Ўқишни_кўчириш

⚡️ЭСЛАТМА !!!

⚡️Бугун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича онлайн рўйхатдан ўтишнинг ОХИРГИ КУНИ

☝️Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар 5 августга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔰Шу сабабли ҳозироқ аризаларни қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказинг:

➡️ республика ОТМаро ёки бир ОТМ доирасида кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризаларtransfer.edu.uz;

➡️ хорижий мамлакатлардаги ҳамда Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан республика ОТМга кўчириш бўйича аризаларtransfer.dtm.uz.

❗️transfer.edu.uz ва transfer.dtm.uz онлайн ариза топшириш тизимларидан 5 август соат 24:00га қадар рўйхатдан ўтган, бироқ олий таълим муассасалари томонидан кўриб чиқиш натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН талабгорларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни қайта таҳрирлашлари учун имконият яратилади.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
▶️ Бугун, 5 августдан бошлаб юртимиз бўйлаб кириш тест синовларига старт берилди

🔰 14 та ҳудудда жойлашган стадионлар, хиёбонлар ва очиқ спорт иншоотларида бир неча кун давомида 950 мингга яқин абитуриент ўз билимини синаб кўради.

📹 Жараёнларни test2021.uz сайти орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

👍 Барчага омад тилаймиз!
———
Eduuz дан йироқлашманг!
Туман ёшлари ва талабалар муаммоларини ҳал этиш — муштарак мақсадимиз

Янги тайинланган Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов ташаббусига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Абдуқодир Тошқулов билан учрашув бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

———
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube