Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3. 📹— Бугун 2016 йилга қараганда 3 барабор кўп абитуриентлар талабаликка қабул қилинмоқа.

☝️— Энг муҳими, ҳозирда 46 та ОТМ кредит-модуль тизимига ўтди. Янги ўқув йилидан барча ОТМ бу тизимга ўтади.

#Халқаро_пресс_клуб_сессиясидан
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олий_таълим_коррупциясиз_соҳа

Огоҳ бўлинг!
Коррупция — келажак кушандаси!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда, ўқишга киришда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ҳаракат қилишингизни, фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қолади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

Халқаро фан олимпиадасида яна бир академик лицей ўқувчиси олтин медални қўлга киритди

🔰2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди.

✔️ Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

🥇53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Собиржон Aманов ғолиб бўлиб, олтин медални қўлга киритди.

🎉 Якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

☝️Аввал хабар берганимиздек, 32-Халқаро биология олимпиадаси (IBО)да 2 нафар академик лицей ўқувчимиз 2 та олтин медалини қўлга киритган эди.

👏Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган устозларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

ТДТУ ректори ҳамда ЎзМУ проректори эътироф этилди

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни”
муносабати билан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносида ушбу кўкрак нишонини топшириш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда миллатлараро тотувликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган миллий-маданий марказлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идоралар ходимларига кўкрак нишон ва эсдалик совғалар топширилди.

Жумладан, Тошкент давлат техника университети ректори, “Ўзбекистон-Литва” дўстлик жамияти раиси 🎖Туробжонов Садритдин Махаматдинович ҳамда Ўзбекистон миллий университети халқаро алоқалар бўйича проректори, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти ижрочи директори 🎖Ширинова Раима Ҳакимовна жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини асраш, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда катта ҳисса қўшиб келаётганликлари учун “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

👉@eduuz
#Хизмат_сафари

Бухоро ва Навоий вилоятларидаги ОТМнинг янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Бухоро давлат университети ва Навоий давлат педагогика институтининг янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

📌 Ўрганиш натижасида, янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, куз-қиш мавсумида талабаларга етарлича шароит яратиб бериш, мавжуд муаммо ва камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш чораларини кўриш кераклиги таъкидланди.

👉Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб


79-САВОЛ:
Мен Тожикистондаги Хўжанд давлат университетидан ўқишимни кўчираётган эдим. Менга транскриптни тожик тилида беришди, кўпчилик менга транскрипт рус тилида бўлиши шарт деди. Ўқишни кўчириш учун транскрипт рус тилида бўлиши шартми?

ЖАВОБ
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра, ўқишни кўчиришда талаб этиладиган академик маълумотнома (транскрипт)ниниг рус тилида бўлиши кўрсатилмаган. Шу сабабли транскрипт қайси тилда олинган бўлса, шу тилда киритилиши мумкин.

80-САВОЛ:
Ўғлим шу йил Бухоро тиббиёт институти билан ҳамкорликдаги Курск тиббиёт университети “Биотехнология” факультетининг 2-курсини тамомлади. Ўғлимнинг ўқишини Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларига кўчирмоқчиман. Контракт шартномасида ўқишини бошқа олийгоҳ (факультет)га кўчириб бўлмайди деб ёзилган эди. Ўғлимнинг ўқишини Бухоро тиббиёт институтига кўчиришнинг имкони борми?

ЖАВОБ
Ҳукуматнинг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса, унинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўлади.

81-САВОЛ:
Ўқишни кўчириш бўйича онлайн топширилган аризалар неча кун ичида кўриб чиқилади ва қаерда жавоби билан танишиш мумкин?

ЖАВОБ
Хорижий давлатдан ўқишни кўчириш бўйича онлайн топширилган аризалар Давлат тест маркази томонидан тест имтиҳонлари ўтгандан сўнг натижаси эълон қилинади. Республика ОТМ бўйича эса топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тегишли олий таълим муассасаси расмий сайтлари орқали эълон қилинади ҳамда фуқаронинг шахсий кабинетига ҳам хабар йўлланади.

〰️〰️〰️〰️
🔄 Қуйида бугунгача берилган саволларга жавоблар билан танишинг👇
1-4 | 5-7 | 8-11 | 12-15 | 15-20 | 21-23 | 24-27 | 28-31 | 32-35 | 36-39 | 40-43 | 44-47 | 48-52 | 53-57 | 58 | 59-60 | 61-63 | 64-66 | 67-69 | 70-72 | 73-74| 75-76 | 77-78

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4. 📹⚡️ТАЛАБАЛАРГА ЯНГИЛИК

— Талабалар учун катта имтиёз — Президент қарори билан талабаларга 11 йиллик узоқ муддатли кредит жорий этилди.

📜 Бунда таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔹Олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга оширилди.

#Халқаро_пресс_клуб_сессиясидан
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
👆Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг мурожаатлар боти орқали келган саволга жавоб (82):

Президентнинг ПҚ–5203-сон қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилиши бегиланди.

✔️ Бунда:

— тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади (ҳозирда 14%);

— таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

— таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила-аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.

Батафсил видеода 👆
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👉Олдинги саволларга жавоблар
———
Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британиянинг нуфузли университети (QS TOP 50) Тошкентда

🏛 Тошкент давлат иқтисодиёт университети Лондон университети (University of London)
ва Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) билан меморандум имзолаб, ҳамкорликда ISEF қўшма таълим дастурини йўлга қўйди.

📜Қўшма таълим дастури битирувчилари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Лондон университети дипломларига эга бўладилар.

✔️ Таълим жараёни тўлиқ инглиз тилида бўлиб, ўқув режалари, фан дастурлари, ўқув материаллари ва якуний назорат синовлари Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) томонидан тайёрланади ва баҳоланади.

📌 Бу каби қўшма дастурлар жаҳон таълим макони интеграциясига ҳамда Ўзбекистон олий таълим тизимини дунё стандартларига мослаштирган ҳолда халқаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Токио2020 | #Чемпион_Талаба

🇺🇿 Юртдошимиз олимпиада ўйинларида рекорд ўрнатиб, Олимпиада чемпиони бўлди

🥇🎉Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2-босқич талабаси Акбар Жўраев 109 кг вазн тоифасида даст кўтариш (193 кг) ва силтаб кўтариш (237 кг) машқларида жами 430 кг.ни ўзига бўйсундирган ҳолда рекорд ўрнатиб, Олимпиада чемпионига айланди.

🥇🥇Акбар Жўраев умумий ҳисобда Ўзбекистонга иккинчи олтин медални тақдим этди.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

🇧🇾🇸🇱
Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

👨🏻‍💻 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриатнинг 11 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси
575 та ўрин
этиб белгиланган. Шундан:

Кундузги таълим шакли:
давлат гранти – 110та ўрин;
тўлов-контракт – 315 та ўрин.
Сиртқи таълим шакли:
тўлов-контракт – 150 та ўрин.

⚠️ Институтда таълим жараёнлари РУС ТИЛИДА амалга оширилади !!!

☝️Мазкур институт республика иқтисодиёти тармоқлари учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2019 йили ташкил этилган.

🔚 Хужжатлар 2021 йил 12 августгача (12 август куни ҳам) фақат онлайн тарзда http://abitur.miptk.uz/ интернет манзили орқали қабул қилинади.

☎️ Call center иш вақти: 9:00 – 17:00 гача (якшанба –дам олиш куни)

+998951448801
+998951448802
+998951448803

———
👀 Eduuz дан йироқлашма