Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Ижодий_имтиҳон_2021

👀 Энди имтиҳонларни жонли эфирда кузатиш мумкин

🔰Имтиҳонларни ўтказиш жараёнини янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш йўлга қўйилди.

➡️ 2021/2022 ўқув йили учун қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари жонли тарзда imtihon.edu.uz платформаси орқали узатиб борилади:

— олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;

— олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Президент тавсияси билан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси ЎзМУга грант асосида қабул қилинди

📍
https://uza.uz/uz/posts/288593

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

70-САВОЛ:
Мен Тошкент давлат педагогика университетида тарих йўналишида 2-курсда ўқийман ва Тошкент давлат шарқшунослик университети хитой тилига кўчирмоқчиман, узрли сабаби йўқлиги учун 1 йиллик тўлов-контракт 12 млн. Сўм бўлса 12 млн. Сўм тўлайманми ёки 120 млн. Сўм (яъни 10 баробар). Онлайн ариза топширишда сабаби деб ёзилган жойига сабабсиз деб қўйсам бўладими? Илтимос батафсил жавоб берсангиз.

ЖАВОБ:
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхатига кўра “5110600 Тарих” бакалавриат таълим йўналиши ҳамда “5120100 Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари турдош эмас.

Талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Янги тартиб бўйича талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар деб ҳисобланади.

Сиз transfer.edu.uz тизими орқали ўқишингизни кўчириш тўғрисида онлайн ариза тўлдириш жараёнида кўчиришнинг асосий сабабини қайд этишингиз мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, вазирликда 1006 қисқа рақамли Ишонч телефони ҳамда +99871230 64 64 рақамли call-center хизмати фаолият юритаётганлигини эслатиб ўтамиз.

71-САВОЛ:
Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг яшаш манзили ўзгарса (ёки бошқа сабабларга кўра) бошқа таълим муассасаларига ўқишни кўчириш имконияти мавжудми?

Жавоб:
Профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида кўриб чиқилади.

Ўқишини кўчириш истагида бўлган ўқувчилар бевосита таълим олаётган профессионал таълим муассасаси (касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум)га 2021 йил 1 августга қадар ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

72-САВОЛ:
Иккинчи олий маълумот (мутахассислик) олиш учун ҳужжат топшириш борасида маълумот берсангиз. Ҳужжатлар қабулининг охирги муддати қачон?

ЖАВОБ:
Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 августда 1844-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ олий таълим муассасаларида иккинчи олий маълумот (мутахассислик) олиш учун ҳужжатлар олий таълим муассасаларида 20 августга қадар қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️
👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ | 61-63 САВОЛ-ЖАВОБ | 64-66 САВОЛ-ЖАВОБ | 67-69 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Fanlar majmuasi - 2021 (471 ta).pdf
1.3 MB
#Қабул_2021

Тест топшириладиган фанлар мажмуасига ўзгартириш киритилмаган

🔰Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёни билан 370 та таълим йўналиши учун, 2 июлдаги 1-сон баён билан эса янги ташкил этилган 101 та таълим йўналиши учун фанлар мажмуаси тасдиқланган бўлиб, Давлат комиссиясининг 27 июлдаги 2-сон баёни билан ушбу фанлар мажмуаси бирлаштирилиб тасдиқланган.

➡️ Бунда таълим йўналишларининг фанлар мажмуасига ўзгартириш киритилмаганлиги Давлат тест маркази томонидан маълум қилинди.

📱Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фанлар мажмуаси Давлат тест маркази масъул ходимларининг техник хатолиги туфайли нотўғри жойлаштирилган ва ушбу хатолик тўғриланди.

🔹2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан юқоридаги PDF файлда танишишингиз мумкин.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қонунчилик_янгиликлари | #Профессионал_таълим

Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди

🏛 Ҳукуматнинг 2021 йил 29 июлдаги 472-сон қарори билан Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди.

▶️ Қарорга кўра Филиал ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.

🔘 Филиалнинг асосий вазифалари этиб:

— ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;

— битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг “Siemens” компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш кабилар белгиланди.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Магистратура_қабул_2021

ЭСЛАТМА!!!

⚡️Бугун
магистратура мутахассисликларига онлайн ҳужжат топширишнинг ОХИРГИ КУНИ

🔰Шу сабабли ҳозироқ ҳужжатларни топширишни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширинг.

➡️ magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан 30 июлга қадар (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтган, бироқ олий таълим муассасалари томонидан кўриб чиқиш натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни қайта таҳрирлашлари учун имконият яратилади.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади

“Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5203-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

🔰 Бунда:

тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила-аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

🚫 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

➡️ Қарорга мувофиқ Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди.

💰 Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/uz/posts/288826

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси олий таълимга бағишланади

🔰Эртага, 31 июль куни соат 11:15 да Халқаро пресс-клубнинг “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан ҳоли” мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Унда спикер сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир ТОШҚУЛОВ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай ШАРИПОВ, Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек САЙФУЛЛАЕВ иштирок этади.

🎥 Халқаро пресс-клубнинг мазкур сони "O'zbekiston 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қабул_2021

⚡️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

👨🏻‍💻 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

🔖 Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

📥 Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш мумкин:

👉@mandat2021_1_bot
👉@mandat2021_2_bot
👉@mandat2021_3_bot
👉@mandat2021_4_bot

Эслатиб ўтамиз, тест синовлари
5 август куни бошланади
. Абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

❗️Паспорт (ID-карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

73-САВОЛ:
Мен фарзандимнинг ҳужжатларини лицейнинг электрон платформаси орқали интернет яхши ишламаганлиги ва фойдаланиш имконияти бўлмаганлиги сабабли ўз вақтида рўйхатдан ўтказа олмадим ва бугунги кунда академик лицейларга ҳужжат қабул қилиш тўхтатилган. Шунга ёрдам берсангиз.

ЖАВОБ:
Академик лицейларга 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлган, маълум сабабларга кўра ҳужжат топширишга улгурмаганлар учун 10 кун (29 июлдан 7 августгача) давомида онлайн тарзда litsey.edu.uz электрон платформаси орқали белгиланган ҳужжатларни топшириш имконияти яратилди.

74-САВОЛ:
Мен Осиё ўйинларида 2-ўринни эгаллаганман. Олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинаманми?

ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️
🔄 Қуйида бугунгача берилган саволларга жавоблар билантанишинг👇
1-4 | 5-7 | 8-11 | 12-15 | 15-20 | 21-23 | 24-27 | 28-31 | 32-35 | 36-39 | 40-43 | 44-47 | 48-52 | 53-57 | 58 | 59-60 | 61-63 | 64-66 | 67-69 | 70-72
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бироздан сўнг бошланади

🕚 Соат 11:15 да бошланадиган Халқаро пресс-клубнинг “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан холи” мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси "O'zbekiston 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Унда спикер сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир ТОШҚУЛОВ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай ШАРИПОВ, Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек САЙФУЛЛАЕВ иштирок этади.

Ўтказиб юборманг!
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
✍️ Айни дақиқада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Мавзу: “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан холи„

Жараён “O‘zbekiston 24„ ҳамда “UzReport„ телеканаллари орқали эфирга узатилмоқда.

Эфирни қуйидаги ҳавола орқали ҳам кузатиш мумкин: 👇

👉https://youtu.be/dCuvjxkgVGo

🌐https://www.uztv.tv/channels/uzbekiston-24

👉https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/495982428166251/
🔰 Халқаро пресс-клубнинг “Қабул-2021/2022: очиқ, шаффоф ва коррупциядан холи” мавзусига бағишланган навбатдаги сессияси ўз ниҳоясига етди.

🔘Унда:

— Президент раҳбарлигида 16 июнь куни олий таълимга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси;

— 2021/2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонларини адолатли, шаффоф ва коррупциядан холи ўтишини таъминлаш;

— янги ўқув йилида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига тайёргарлик ҳолати;

— талабалар ўқишини кўчириш бўйича жорий этилган янги тартибнинг мазмун-моҳияти;

— магистратура мутахассисликлари ва докторантурага қабулдаги янгиликлар каби масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил каналимиз орқали бериб борилади.

🎥Сессиянинг тўлиқ видеосини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин 👇

Биринчи қисм: 👉https://youtu.be/-2EDjj4wKbk

Иккинчи қисм: 👉https://youtu.be/kCqExnOPvko
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Хизмат_сафари

Вазир ўринбосари УрДУда ёш олимлар билан учрашди

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Рахимжон Ҳакимов хизмат сафари доирасида Урганч давлат университетида бўлди.

✔️ Вазир ўринбосари Урганч давлат университетига хизмат сафари аввалида университет раҳбарияти, ёш олимлар ва докторантлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

🔸Шунингдек, вазир ўринбосари “ГАТ”, “Ўсимлик” ҳамда “Кимё ва Биология” илмий тадқиқот лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик ҳолати ва бу лаборатория негизида амалга ошириш кўзда тутилган лойиҳаларга оид маълумотлар билан танишди.

👉Батафсил
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!