Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

🔰 2021/2022 ўқув йилида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчилар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари РЎЙХАТИ тасдиқланди

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
〰️〰️〰️〰️〰️
#Академик_лицей | #Қабул_2021

⚡️Академик лицейларга ҳужжатлар қабул қилишга қўшимча 10 кун берилди

🔰Академик лицейларга 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлган, маълум сабабларга кўра ҳужжат топширишга улгурмаганлар учун 10 кун давомида онлайн тарзда litsey.edu.uz электрон платформаси орқали белгиланган ҳужжатларни топшириш имконияти яратилди.

▶️ Академик лицейларга ўқувчиларлардан ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 29 июлдан бошланиб, 7 август (шу куни ҳам) куни соат 24:00 га қадар давом этади.

✔️Қабул якунлангунига қадар электрон платформа орқали онлайн аризангиз ҳолатини текширишингиз ва ўзгартиришлар киритишингиз мумкин.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Касбий_ижодий_имтиҳон_2021

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишларда касбий (ижодий) имтиҳонларнинг ўтказилиши муҳокама қилинди

✔️2021/2022 ўқув йилда республиканинг жами 42 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриатнинг 140 та таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бошчилигида бакалавриатнинг алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишларда касбий (ижодий) имтиҳонларнинг ўтказилишига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Йиғилишда вазир ўринбосарлари, бош бошқарма бошлиқлари, олий таълим муассасалари раҳбарлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказишга масъул комиссия раиси ва аъзолари иштирок этишди.

📌 Вазир олий таълим муассасалари раҳбарларига бу йилги имтиҳон жараёнларини карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда очиқ, шаффоф, адолатли ва тамомила янгича форматда ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

👉Батафсил
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳотлар_самараси

🔰Бугунги кунда Тошкент вилоятида жами 5 та олий таълим муассасасида вилоятнинг тақдири ва тараққиётини белгилаб берадиган етук, малакали кадрлар тайёрлаб келинади. Уларнинг бири Чирчиқ давлат педагогика институти ҳисобланади.

🔹2017 йил 27 июль куни давлатимиз раҳбарининг “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятда ягона бўлган педагогика институти фаолияти йўлга қўйилган эди.

🎉Бугун институт 4️⃣ ёшга тўлди!

🔹Янги Ўзбекистоннинг янги тарихи Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти мисолида.

Батафсил
👉https://youtu.be/rXBt-UVuZnw
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

64-САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен ҳозирда Ўзбекистон миллий университети Ижтимоий фанлар факультети (сиртқи таълим шаклида) социология йўналишининг 2-курс талабасиман. Мен Ўзбекистон миллий университети Ижтимоий фанлар факультетининг психология йўналишига ўқишимни кўчиришим мумкинми? Яъни бу икки йўналиш мос ва турдошми?

ЖАВОБ:
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхатига кўра “5210100 Социология” бакалавриат таълим йўналиши ҳамда “5210200 Психология (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари турдош эмас.
Талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

65-САВОЛ:
Менинг турмуш ўртоғим Қирғизистон Республикасидаги университетда ўқийди. Унинг ўқишини Андижон давлат университетига кўчирмоқчи эдик. Қандай имтиёзлар кўзда тутилган?

ЖАВОБ:
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига кўчиришда имтиёзлар кўзда тутилмаган.

66-САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен 2019 йил математика мутахассислиги бўйича магистратурага давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинганман. Жорий йилда ўқишимни тугатдим. ОТМ да дарс бериш ниятим бор. Грант асосида ўқиган талаба қай тартибда ишга олинади? Қандай ҳуқуқ ва имкониятларим бор? Ўзим тугатган ОТМ да ишга қолишим мумкинми?

ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ ўқишни тугаллаш йилида олий таълим муассасаси магистратурасининг битирувчиси бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда тақсимот бўйича 3 йил муддатга танловдан ташқари ўқитувчилик лавозимига тайинланади. Ушбу муддат фақат давлат гранти асосида ўқишни тамомлаган магистратура битирувчилари учун қўлланади.

👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ | 61-63 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021 | #Абитуриентга_енгиллик

Тест учун тўлов қилиш муддати бугун 18:00 га қадар узайтирилди. Аммо барча учун эмас

⚠️ Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига кўра касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учтаона тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови орқали бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ белгиланган тўловни амалга оширмаган абитуриентларга бир иш куни ичида тегишли тўловни амалга оширишга рухсат берилди.

❗️Бунда мазкур тоифадаги абитуриентлар бугун 28 июль куни 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

🕧 Тўлов муддати фақат ижодий имтиҳони бор йўналишга топширганлар учун узайтирилди. 5 та фандан тест топшириладиган йўналишларга рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширишга улгурмаганлар учун тўлов муддати узайтирилмади.

⚡️Демак, бугун охирги кун, имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда тўловни амалга оширмаганлар тезроқ тўлов қилишлари тавсия этилади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Хизмат_сафари

Вазир ўринбосари Қорақалпоқ давлат университетининг илмий-инновацион фаолияти билан яқиндан танишди

🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов хизмат сафари билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлди.

🔹Вазир ўринбосари “Биология” факультети “Биоэкологик тадқиқотлар” илмий тадқиқот лабораториясининг замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик ҳолати ва бу лаборатория негизида амалга ошириш кўзда тутилган 3 та ҳудудий лойиҳага оид маълумотлар билан танишди.

🔹Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов томонидан “Биоэкологик тадқиқотлар” илмий тадқиқот лабораторияси янги ӯқув йилидан ӯз фаолиятини бошлаши маълум қилинди.

✔️Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили имтиҳон жараёнида огоҳликни ошириш мақсадида университетнинг масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида «Коррупциянинг таълим сифатига салбий таъсири» мавзусида учрашув ҳам бўлиб ўтди.

👉Батафсил
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Fanlar majmuasi, baholash mezonlari.pdf
1.5 MB
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган ФАНЛАР МАЖМУАСИ, ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ СОНИ ҳамда БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИга киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат

#кўпчиликсўраганэди

Бугун соат 20:30 дан бошлаб Xushnudbek.uz канали орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

🔰Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбат олиб борилади:

— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;

— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;

— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;

— ички «перевод»лар;

— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);

— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;

— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.

🤳🏻Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул вакилига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.

☝️Овозли чатни Xushnudbek.uz каналида ўтказиб юборманг❗️

👉 @xushnudbek 👈
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
⚡️ДИҚҚАТ

▶️ Xushnudbek.uz канали орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат бошланди.

☝️Овозли чатни Xushnudbek.uz каналида ўтказиб юборманг!

Чатга уланиш
👉 https://yangx.top/xushnudbek?voicechat
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб

67-САВОЛ:
Мен айрим сабабаларга кўра талабалар сафидан четлатилганман. Ўқишимни қачон ва қайси семестрдан тиклашим мумкин?

ЖАВОБ:
Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади. Кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш 15 июлдан 5 августга қадар, баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш 15 январдан 25 январга қадар давом этади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиз ўқишингизни қайта тиклаш бўйича олий таълим муассасаси ректори номига ариза билан мурожаат этишингиз мумкин.

68-САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен таълимнинг сиртқи шакли бўйича Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ветеринария диагностикаси ва лаборатория иши йўналишининг 3-курс талабасиман. Ўқишимни Қарши давлат университетининг сиртқи таълим шакли бўйича биология факультетига кўчиришим мумкинми? Ўқишни кўчириш учун қонунда келтирилган узрли сабабларим бор.

ЖАВОБ:
Талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчиришда ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар мавжуд бўлганда рухсат этилади. Бунда, ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда, ўқишни мазкур ҳудуддаги олий таълим муассасасининг бошқа таълим йўналишига кўчиришга рухсат этилади. Шунингдек, талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар деб ҳисобланади.

69-САВОЛ:
Чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат В1га эга бўлган ўқувчиларга академик лицейга киришда имтиёз бериладими?

ЖАВОБ:
Чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификатга эга бўлганлар академик лицейларга ўқишга киришда, мос чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл кўринишида имтиёз берилади.

👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ | 61-63 САВОЛ-ЖАВОБ | 64-66 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Fanlar majmuasi, baholash mezonlari.pdf
1.5 MB
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган ФАНЛАР МАЖМУАСИ, ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ СОНИ ҳамда БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИга киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига мос касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонларига киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!