Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

В Ташкенте начала свою работу международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, направленных на укрепление мира и дружбы, доверия и добрососедства, расширение взаимовыгодного сотрудничества между странами обоих регионов.

#Mirziyoyev #nutq #konferensiya #mintaqaviybogliqlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_конференция_доирасида

▪️Халқаро экспертлар - сиёсий арбоблар, таҳлилий ва илмий соҳа мутахассислари ҳамда хорижий элчиларнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро конференциядан кутилаётган натижалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари.

Ⓜ️анба
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқи
__

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на международной конференции «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

24-САВОЛ:
Мен Россия фуқаросиман Ўзбекистондаги ОТМдан бирига ўқишга кирмоқчиман. Буни қандай тартибда амалга ошириман?

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш олий таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади. Бунда, хорижий фуқаролар ўзларини қизиқтирган олий таълим муассасасининг сайти орқали абитуриент сифатида рўйхатдан ўтади.

25-САВОЛ:
Мен Ўзбекистон миллий университетининг фалсафа йўналишининг 1-курсини тугатдим. Ўқишимни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт йўналишига кўчирмоқчиман. Бу тўлов асосида бўладими, агар бўлса, тўлов маблағи қанча бўлади?

ЖАВОБ:
Фалсафа таълим йўналиши иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишига турдош эмас. Шунга кўра Сиз ўқишингизни табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчиришингиз мумкин.
Ўтган ўқув йили учун иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдори базавий контракт (стипендиясиз) тўловининг 10 баробари этиб белгиланган бўлса, базавий контракт ушбу таълим йўналиши учун 8,2 млн. сўмни ташкил этган. Бундай ҳолатда Сиз ўқишингизни кўчиришингиз учун 82 млн. сўм миқдоридаги тўловни амалга оширишингиз керак бўлади.
Жорий ўқув йили учун базавий контракт тўлови миқдори ҳамда табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал баравари белгилангандан сўнг ўқишингизни кўчиришда тўланадиган маблағнинг аниқ миқдори тўғрисидаги ахборотни олий таълим муассасасидан олишингиз мумкин.

26-САВОЛ:
Ўқишни кўчиришда ҳам бакалавриатга киришдаги каби 5 та таълим йўналишини танлаш мумкинми?

ЖАВОБ:
Ўқишни кўчириш учун рўйхатдан ўтишда фақатгина битта таълим йўналишини танлаш мумкин (битта JSHIR орқали бир марта рўйхатдан ўтиш мумкин).

27-САВОЛ:
Мен Ўзбекистондаги хорижий институтда ўқийман ва ўқишимни давлат олий таълим муассасасига кўчирмоқчиман. Менинг қарорда белгиланган узрли сабабим бор. Шу узрли сабаб туфайли ўқишимни тест топширмасдан кўчиришим мумкинми?

ЖАВОБ:
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) топшириш орқали амалга оширилади. Бунда, узрли сабаблар учун имтиёзлар кўзда тутилмаган. Шунга кўра, ўтказиладиган махсус синовларни топширишда Сизга омад тилаймиз.


👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!