Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
www.admission.iiau.uz орқали рўйхатдан ўтган абитуриентлар диққатига!
🔰Маълумки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ҳужжат топшириш учун www.admission.iiau.uz орқали рўйхатдан ўтган абитуриентлар 14-16 июль кунлари ўтадиган дастлабки имтиҳонларда онлайн-масофавий тарзда иштирок этадилар.
☝️Бу жараёнда абитуриент ўзига тегишли бўлган логин ва пароль орқали сайтга киради.
✔️Логин ва пароль бу — абитуриентнинг ўз паспорт ёки ID-картасининг серияси ҳамда рақами ҳисобланиб, уни паспортда кўрсатилганидек тўғри ва тўлиқ расмийлаштириш зарур.
🔚 Дастлабки имтиҳон 16 июль кунига қадар (шу куни ҳам) онлайн тарзда https://test.iiau.uz/ сайти орқали ўтказилади.
🕐 Шу кунлари сайт 24 соат давомида тўлиқ ишлайди, абитуриент ўзига қулай вақтда дастлабки имтиҳонда иштирок этиши мумкин.
✅Натижалар 17 июль куни эълон қилиниб, дастлабки имтиҳондан 50 фоиздан юқори балл олган йигит-қизларнинг ҳужжатлари dtm.uz сайтига киритилади.
☎️ Батафсил 71-244-00-42, 71-244-50-76, 71-244-96-13
———
👉@eduuz

#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар
❓21-САВОЛ:
Мен 2-курсни тамомладим, ўқишимни бир ОТМ ичида факультетдан факультетга кўчирмоқчиман. Бу йилги ўқув даврида ўқишимни кўчирсам 3-курсдан ўқишимни давом эттираманми ёки яна 2-курсдан?
✅ ЖАВОБ:
Ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабани курсини белгилашда мутахассислик (ўқув режа бўйича умумкасбий ва ихтисослик блокидаги) фанлари фарқи солиштирилади ва фанлар фарқи 4 тагача бўлса талаба ўзлаштирган семестридан навбатдаги семестридан ўқишини давом эттиришига рухсат этилади. Фанлар фарқи 4 тадан ортиқ бўлган ҳолатда талабанинг ўқиши муайян курсга тавсия этилмайди. Ушбу ҳолатда талаба қуйи курсга тавсия этилиши мумкин, яъни фанлар фарқи 4 тагача камайгунча курс тушади.
❓22-САВОЛ:
Нодавлат университетдан давлат университетига кўчириш ва баллари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.
✅ ЖАВОБ:
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш ҳам хориждан ўқишни кўчириш учун белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан имтиҳонлар ўтказилади.
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш учун рўйхатдан ўтишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома ёхуд транскрипт нусхаси (биттаси бўлса кифоя);
- паспорт нусхаси.
❓23-САВОЛ:
Мен бакалавриатда давлат гранти асосида таҳсил олдим. Эндиликда магистратурани чет элда давом эттирмоқчиман. Бундай ҳолда менга бакалавр дипломининг асл нусхаси бериладими? Магистрлик даражасини олиб келганимдан сўнг ҳам 3 йил ишлаб беришим керакми? Агар худди шу тартибда Ўзбекистонда магистратурада ўқисам, тартиби қандай бўлади?
✅ ЖАВОБ:
Амалдаги тартибга кўра, барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига тақсимланади.
Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг амалга оширилади.
👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

#Халқаро_ҳамкорлик |#Профессионал_таълим
🇺🇿 Халқаро ташкилотлар вакиллари билан қишлоқ ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
▪️Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва ЮНЕСКО томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида иш билан таъминлаш учун кўникмаларни ривожлантириш" лойиҳасининг амалий ижроси ва мўлжалланган тадбирларнинг техник тафсилотлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
👉Батафсил
〰️
🇷🇺Обсуждая вопросы трудоустройства в сельских регионах Узбекистана с международными организациями
▪️Состоялась встреча, посвященная запуску этапа реализации проекта «Развитие навыков для трудоустройства в сельских регионах Узбекистана».
👉Подробно
〰️
🇬🇧Discussing Employability in Rural Areas of Uzbekistan with international organizations
“Skills Development for Employability in Rural Areas of Uzbekistan” project funded by the European Union (EU) and implemented by UNESCO...
👉 read more
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади
“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди
💰 Фармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
➡️ “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.
🏦 “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
🏚 Ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.
🎓 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.
☑️ Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.
✅ Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

#Халқаро_конференция_доирасида
🇺🇿 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган ЮНЕСКО Бош директорининг таълим масалалари бўйича ўринбосари Стефани Джаннини хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
👉Батафсил
———
🇷🇺 В Министерстве высшего и среднего специального образования состоялась встреча с делегацией ЮНЕСКО во главе с госпожой Стефания Джаннини, заместителем Генерального директора Организации по вопросам образования, прибывшей в республику также для участия в международной конференции высокого уровня.
👉Подробно
———
🇬🇧 А meeting was held in the Ministry of Higher and Secondary Specialized Education with a UNESCO delegation headed by Ms. Stephanie Giannini, Assistant Director General for Education, who also arrived in the republic to participate in the international high-level conference.
👉read more

Тошкентда нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлади
🔰 Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлади.
▪️Олий даражадаги мазкур конференция транспорт-логистика, энергетика, савдо, ишлаб чиқариш, инвестиция, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда “Марказий Осиё-Жанубий Осиё” форматидаги ўзаро манфаатли стратегик алоқа моделини кўп томонлама муҳокама қилиш учун сиёсий ва экспертлар майдонини шакллантиришга мўлжалланган.
🔸Мазкур конференцияда иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Акылбек Жапаровга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамроҳлик қилмоқда.
✔️ Маълумот ўрнида, пойтахтимизда бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда Афғонистон ва Покистон давлатлари раҳбарлари, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеф Боррель ва 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади. Анжуманни ёритиш учун 90 га яқин хорижий ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар ташриф буюришган.

‼️ ОТА-ОНАЛАР ВА ПРОФЕССОР - ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУРОЖААТ
➖ Афсуски, шу кунларда фирибгарлик йўли билан бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ҳаром пул эвазига моддий манфаат орттиришга ҳаракат қилаётган шахслар жуда кўп учрамоқда...
➖ Халқимиз, софдил халқимиз фарзандининг келажагини кўрмоқчи экан, бу йўл билан кўриши керак эмас...
➖ Берувдор қўл бўлмаса... Олувдор қўл бўлмайди...
Абдуқодир ТОШҚУЛОВ — Олий ва ўрта махсус таълим вазири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
МУРОЖААТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ👇
👉 https://youtu.be/lcUXbO7J-gA

YouTube
ВАЗИР АБДУҚОДИР ТОШҚУЛОВНИНГ ОТА-ОНАЛАР ВА ПРОФЕССОР - ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУРОЖААТ
➖ Афсуски, шу кунларда фирибгарлик йўли билан бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ҳаром пул эвазига моддий манфаат орттиришга ҳаракат қилаётган шахс...
#Эълон | #Ўқишни_кўчириш
⚡️Республика ОТМга ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди
🔘 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
➡️ республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;
➡️ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – “transfer.dtm.uz”.
▶️ Ушбу электрон “transfer.edu.uz” тизими орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.
⚠️ transfer.dtm.uz орқали аризаларни 15 июль 22.00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz
⚡️Республика ОТМга ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди
🔘 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
➡️ республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;
➡️ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – “transfer.dtm.uz”.
▶️ Ушбу электрон “transfer.edu.uz” тизими орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.
⚠️ transfer.dtm.uz орқали аризаларни 15 июль 22.00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz
#Халқаро_конференция_доирасида
Б.Ветцель: “Олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар – Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий қисми”
🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида германиялик Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари бўйича иқтисодий эксперт ва мустақил журналист Биргит Ветцель билан учрашув бўлиб ўтди.
🔸Унда германиялик меҳмон вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Раҳимжон Ҳакимовдан интервью олди.
➡️ Интервью давомида Ўзбекистонда сўнги беш йилда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, инновацион таълимни жорий этиш жараёнлари муҳокама қилинди.
👉 Батафсил